Sayt test rejimida ishlamoqda

Саломова Гули Шодимуродовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маданиятлараро компетентлик талабалар когнитив жараёнларининг ижтимоий-психологик омили сифатида”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P186.
Илмий маслаҳатчи: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шоира Хамидовна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маданиятлараро компетентликнинг талабалар когнитив жараёнига таъсири механизмини очиб бериш, ижтимоий-психологик омилга кўра психологик-услубий тавсияларни асослаш ҳамда когнитив жараёнларининг ижтимоий моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда “маданиятлараро компетентлик” ва “маданиятлараро алоқалар тажрибаси”га кўра ривожланадиган когнитив жараёнларни ташхислаш учун шахснинг турли вазиятларни баҳолаши ва мулоқот хусусиятлари шаклланганлигини аниқлаш мезонларига йўналтирилган “танқидий тафаккур”, “когнитив мослашувчанлик”, “қарор қабул қилиш” даражалари белгиланган усуллар мослаштирилган ва танқидий тафаккур тестлари ишлаб чиқилган;
маданиятлараро муносабатлар ва ноаниқ вазиятлар шароитида талабалардаги қарор қабул қилиш жараёнининг таркибий компонентлари бўлган “эмоционал барқарорлик”, “стратегик кўникма”, “ижтимоий-маданий идрок” намоён бўлишидаги чекланганлик туфайли ижтимоий ва ҳиссий ҳолатларнинг такрорланиш частотаси тартибланган;
маданиятлараро таъсирчанликнинг турли градацияларига кўра, талабаларнинг маълумотларни “Тахминлар”, “Далиллар”, “Дедуктив хулосалар”, “Мантиқий хукмлар” мезонлари асосида маданий ва эмоционал контентни аниқлаш, турли қарашларни бир қарорда умумлаштириш муҳимлиги туфайли танқидий тафаккурнинг эмпатик, когнитив мослашувчанликнинг интегратив фикрлаш ва қарор қабул қилишнинг тажриба орқали орттирилган билимга асосланган компонентлари далилланган;    
когнитив жараёнларни ривожлантириш модели шахснинг маданий позицияси қарор қабул қилиш стратегиясига боғлиқ танловдан қониқиш даражасини контент таҳлил қилиш орқали “танқидий тафаккур”, “когнитив мослашувчанлик”, “маданиятлараро таъсирчанлик”, “маданиятлараро алоқадорлик тажрибаси” компонентларининг ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда танқидий тафаккурнинг ривожланганлик даражаси асосида этник вазиятларни баҳолаш, бошқаришнинг иродавий, рационал, эмотив, стратегик ижтимоий-психологик хусусиятларга уйғун намоён бўлишига кўра қарор самарадорлигига таъсир этувчи омиллар дифференцациялаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маданиятлараро компетентлик талабалар когнитив жараёнларининг ижтимоий-психологик омиллари борасида олинган натижалар асосида:
талабаларда “маданиятлараро компетентлик” ҳамда “маданиятлараро алоқалар тажрибаси” асосида ривожланадиган когнитив жараёнларни ташхислаш учун шахснинг турли вазиятларни баҳолаши ва мулоқот хусусиятлари шаклланганлигини аниқлаш мезонларига йўналтирилган “танқидий тафаккур”, “когнитив мослашувчанлик”, “қарор қабул қилиш” даражалари белгиланган усуллар мослаштирилган ва танқидий тафаккур тестлари ишлаб чиқишга доир таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий-марказининг 2024 йил 20 майдаги ПМ-133-сон буйруғига асосан “Дин психологияси. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий-марказининг 2024 йил 25 майдаги ПМ-133а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг когнитив хусусиятлари: танқидий тафаккур, когнитив мослашувчанлик, қарор қабул қилишни ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
маданиятлараро муносабатлар ва ноаниқ вазиятлар шароитида талабалардаги қарор қабул қилиш жараёнининг таркибий компонентлари бўлган “эмоционал барқарорлик”, “стратегик кўникма”, “ижтимоий-маданий идрок” намоён бўлишидаги чекланганлик туфайли ижтимоий ва ҳиссий ҳолатларнинг такрорланиш частотасини тартиблашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий-марказининг 2024 йил 20 майдаги ПМ-133-сон буйруғига асосан “Дин психологияси. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий-марказининг 2024 йил 25 майдаги ПМ-133а-сон маълумотномаси). Натижада маданиятлараро компетентлик талабалар когнитив жараёнларининг ижтимоий-психологик омилини ўрганишга шароит яратилган;
когнитив жараёнларни ривожлантириш модели шахснинг маданий позисияси қарор қабул қилиш стратегиясига боғлиқ танловдан қониқиш даражасини контент таҳлил қилиш орқали “танқидий тафаккур”, “когнитив мослашувчанлик”, “маданиятлараро таъсирчанлик”, “маданиятлараро алоқадорлик тажрибаси” компонентларининг ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий-марказининг 2024 йил 20 майдаги ПМ-133-сон буйруғига асосан “Дин психологияси. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий-марказининг 2024 йил 25 майдаги ПМ-133а-сон маълумотномаси). Натижада танқидий тафаккур, когнитив мослашувчанлик даражаси турли босқичларида ҳал қиливчи қарор қабул қилишнинг контент ва сифат таҳлилларини олиб боориш заруратини асослашга эришилган;
маданиятлараро таъсирчанликнинг турли градацияларига кўра талабаларнинг маълумотларни “Тахминлар”, “Далиллар”, “Дедуктив хулосалар”, “Мантиқий хукмлар” мезонларига кўра маданий идрокни баҳолаш муҳимлиги туфайли танқидий тафаккур даражалари ва когнитив мослашувчанликнинг интегратив фирклаш, қарор қабул қилишнинг тажриба орқали олинган билимларга асосланган  компонентлари далиллашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий-марказининг 2024 йил 20 майдаги ПМ-133-сон буйруғига асосан “Дин психологияси. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий-марказининг 2024 йил 25 майдаги ПМ-133а-сон маълумотномаси). Натижада синалувчилрнинг қарор қабул қилиш вазиятларини таҳлил қилишга эришилган;
талабаларда танқидий тафаккурнинг ривожланганлик даражасига асосида этник вазиятларни баҳолаш, бошқаришнинг иродавий, рационал, эмотив, стратегик ижтимоий психологик хусусиятларга уйғун намоён бўлишига кўра қарор самарадорлигига таъсир этувчи омилларни дифференцасиялаштиришга оид маълумотлар  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий-марказининг 2024 йил 20 майдаги ПМ-133-сон буйруғига асосан “Дин психологияси. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий-марказининг 2024 йил 25 майдаги ПМ-133а-сон маълумотномаси). Натижада когнитив хусусиятларнинг намоён бўлишини акс эттирувчи ижтимоий-психологик моделни ишлаб чиқиш орқали тадқиқот эмпирик босқичларининг аҳамиятини қайд этиш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish