Sayt test rejimida ishlamoqda

Мажидова Шаҳноза Комиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси: “Сурхондарё гидронимларининг лингвистик таҳлили”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2392.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Умурқулов Бекпўлат,  филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.78.04.
Расмий оппонентлар: Киличев Байрамали Эргашович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ёқубов Шариф, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилояти гидронимларини тоʻплаш, таснифлаш, семантик, морфологик тавсифлаш асосида гидронимларнинг тил тизимидаги оʻрнини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилояти гидронимлар тизими ўзининг тарихийлиги, номланиш тамойиллари, мавзу йўналишлари бўйича ранг-баранглиги, элат, уруғларнинг аралашуви ва иштироки, турли тилларнинг таъсири остида шаклланганлиги, миллий анъана ҳамда урф-одатларига асосланганлиги, маданий-маърифий қарашлари, этнографик дунёси боғлиқ эканлиги далилланган;
Сурхондарё вилояти гидронимларининг юзага келишида обектдаги муҳим белгилар сув обектларини турли белги-хусусиятлари асосида бошқасига қиёслаш, таққослаш асосида номлаш нисбийлик, табиий-географик хусусияти ёки номлаш учун асос боʻладиган воқеа-ҳодисани англашга асосланганликка коʻра позитивлик, обектнинг бирор белги-хусусиятини ифода этмаслигига кўра негативлик тамойилларининг мавжудлиги аниқланган;
Сурхондарё гидронимларининг луғавий маъноси, этимологияси, морфемик, морфологик таркибий тузилиши грамматик моделлари, аффиксация, композиция, трансонимизация усулида ясалиш хусусиятлари, гидронимларнинг шаклланиши учун асос бўладиган ижтимоий-сиёсий, социал, маданий омиллар бошқа ҳудуд гидронимлари билан мавзуий гуруҳлари жиҳатдан лексик-семантик хусусиятларига кўра ўхшаш жиҳатлари далилланган;
Сурхондарё гидронимларининг лингвистик жиҳатдан шаклланишида булоқ, дарё, сой, кориз, жилға, кўл гидронимик аниқлагичларнинг ўрни гидронимлар ҳосил қилишда муҳим эканлиги, ариқ, булоқ, коʻл, сой, ариқ, дарё, булоқ, канал, сув омбори гидронимик аниқлагичлар мустақил сўз туркумларига қўшилиб, Боʻстонсой, Зарангбулоқ,  Гʻоʻринбулоқ, Янгиариқ, Панжобдарё, Чуқуркоʻл қўшма ва Шеробод магистрал канали, Аму-Занг канали, Жанубий Сурхон сув омбори мураккаб гидронимлар ясалиши фаол эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилояти гидронимларининг лингвистик тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхондарё гидронимларининг луғавий маъноси, этимологияси, морфемик, морфологик таркибий тузилиши грамматик моделлари, аффиксация, композиция, трансонимизация усулида ясалиш хусусиятлари, гидронимларнинг шаклланиши учун асос бўладиган ижтимоий-сиёсий, социал, маданий омиллар бошқа ҳудуд гидронимлари билан мавзуий гуруҳлари жиҳатдан лексик-семантик хусусиятларининг ўхшашлиги ҳақидаги маълумотлардан ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2023-йил 31-мартдаги 01/10-655-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида туркий тиллардаги гидронимларнинг электрон платформадаги сифат ва миқдор жиҳатдан янгиланишида ижобий самара берган;
Сурхондарё гидронимларининг пайдо бўлиш даври, ўрганилиши, лингвистик жиҳати, тузилиш жиҳатдан турлари, номланиш асослари ва тарихий-этимологик жиҳатдан таҳлил қилишдаги хулосаларидан АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2023-йил 27-февралдаги 01/4-410-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида эътибордан четда қолиб кетган қўшма ва таркибли гидронимларнинг электрон платформадаги миқдорий жиҳатдан янгиланишида ижобий самара берган;
Сурхондарё вилояти гидронимлар тизими ўзининг тарихийлиги, номланиш тамойиллари, мавзу йўналишлари бўйича ранг-баранглиги, элат, уруғларнинг аралашуви ва иштироки, турли тилларнинг таъсири остида шаклланганлиги, миллий анъана ҳамда урф-одатларига боғлиқлигига оид қимматли материаллар беради. Бу материаллар таҳлил натижаси ва хулосаларидан “Сурхондарё” телеканалининг “Мунаввар кун” ва “Таълим ва тараққиёт” коʻрсатувларида маълумот берилди. (Оʻзбекистон Телерадиокомпанияси Сурхондарё вилояти Телерадиокомпанияси “Сурхондарё” телеканали давлат муассасасининг 2024-йил 18-январдаги 01-01/10-сон маълумотномаси). Натижада телекоʻрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, илмий далилларга бой боʻлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish