Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимова Нафиса Фарҳодовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и): «Таржима когнитив механизмларида психолингвистик қолиплар иштирокининг  лингвомаданий шартланиши», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чог'иштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Fil491.
Илмий маслаҳатчи: Мирзаев Ибодулло Камолович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович, филология фанлари доктори, профессор, Рахимов Ғанишер Худойқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таржима когнитив жараёнларида психолингвистик қолиплар иштирокининг лингвомаданий шартланганлигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коммуникатив ҳодиса ҳисобланган матнда аслият ва таржима матнлариаро эквивалентлик турли даражаларда воқеланиши,  тил ва маданиятлар ўртасидаги фарқлар туфайли грамматик, лексик, фонетик, услубий каби интралингвистик;  маданий код, контекстуал вазият, прагматик маъно каби экстралингвистик унсурлар таржимада тенг эквивалент ҳолда сақланиб қолмаслиги аниқланган;
матннинг композицион ва семантик тузилиши,  манба тил ва таржима тилининг  ўзаро боғлиқлик нисбати, тиллараро маданий кодлар муносабати, тилларнинг ўзига хос грамматикаси ва лексик тузилмаларидаги тафовутлар каби хусусиятлар матнни идрок этишга таʼсир коʻрсатадиган омил эканлиги; таржимон аслият матнининг функсионал жиҳатдан муҳим элементларини танлаш тамойили асосида белгилаши ва иерархия тамойили асосида мазкур элементларнинг устуворлигини ҳал қилиши лозимлиги исботланган;
қиймат таржимасининг психолингвистик қолипи таржимоннинг ақлий жарайонларини, хотира фаолиятини, код ўзгартириш жарайонини ва эмоционал омилларни ўрганишга қаратилганлиги, шунингдек, таржиманинг когнитив қолипи унинг когнитив ва психолингвистик консепсиясига мос келиши, антропоцентризм тамойилига таяниши зарурлиги, мазкур тамойилнинг,  ўз навбатида,  инсон когнитив фаолияти табиатига асосланиши исботланган;
таржимоннинг ўқувчида аслият матнида намоён бўлган эмоционал-эстетик туйғуларни  уйғота олиши, шунингдек, таржима матни реципиентига ўтказиладиган эмоционал-эстетик таъсирнинг аслият матнидаги айнан шу таъсирга мутаносиблигини олдиндан кўра билиши бадиий матнлар таржимаси сифатини оширувчи омил эканлиги далилланган;  
бадиий таржима жараёнида тил эгалари тафаккуридаги тафовут, тил бирлигини нутқда қўллашдаги турли тенденсияларининг мавжудлиги, сўз, сўз бирикмаси, гапнинг маъно ва қийматидаги  фарқлар каби омиллар натижасида юзага келадиган маданиятлараро ва лингвистик асимметрия (номутаносиблик) ҳолатларини бартараф этишда лингвомаданий мослашув стратегиясининг энг самарали усул эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий илмий парадигма доирасида  таржима когнитив механизмларида психолингвистик қолиплар воқеланишининг лингвомаданий шартланиши асосида:
таржимоннинг ўқувчида аслият матнида намоён бўлган эмоционал-эстетик туйғуларни  уйғота олиши, шунингдек, таржима матни реципиентига ўтказиладиган эмоционал-эстетик таъсирнинг аслият матни реципиентига бўлган эмоционал-эстетик таъсирга мутаносиблигини олдиндан кўра билиши бадиий матнлар таржимаси сифатини оширувчи омил эканлигига доир назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 27-октябрдаги 01/10-2267-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилида яратилган бадиий адабиёт намуналарини таржима қилишда психолингвистик қолип – таржима жараёнига психолингвистик ёндашувга асосланган таржима модели бўлганлигини белгиловчи жиҳатларга эътиборни кучайтиришга эришилган;
матн коммуникатив ҳодиса сифатида кўриб чиқилганда, аслият ва таржима матнлариаро эквивалентлик турли даражаларда мавжуд бўлиши,  тил ва маданиятлар ўртасидаги фарқлар туфайли грамматик, лексик, фонетик, услубий каби интралингвистик;  маданий код, контекстуал вазият, прагматик маъно каби экстралингвистик унсурлар таржимада тенг эквивалент ҳолда сақланиб қолмаслиги билан боғлиқ хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2017-2020-йилларда бажарилган  ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда  фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 5-июндаги  245/1-сон маълумотномаси). Натижада бадиий адабиёт намуналари таржимасида прагматик маъно,  аслият ва таржима матнлариаро коммуникатив эффект мутаносиблигини таъминлашга хизмат қилган;
бадиий таржима жараёнида тил эгалари тафаккуридаги тафовут, тил бирлигини нутқда қўллашнинг турли тенденсияларининг мавжудлиги, сўз, сўз бирикмаси, гапнинг маъно ва қийматидаги  фарқлар туфайли юзага келадиган маданиятлараро ва лингвистик асимметрия (номутаносиблик) ҳолатларини бартараф этишда лингвомаданий мослашув стратегиясининг энг самарали усул эканлигига доир хулосалардан Олий таълимнинг 61010500-гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (инглиз) таълим йўналиши талабаларига мўлжалланган “Нотиқлик санъати ва нутқ маданияти” номли дарсликни яратишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 14-августдаги 02/4474-сон маълумотномаси). Натижада новербал тафаккур шаклланиши, қиймат таржимасининг психолингвистик қолипи, таржиманинг лингвомаданий жиҳатлари талқини орқали “Нотиқлик санъати ва нутқ маданияти” фанининг амалий қисмлари такомиллаштирилган;
матннинг композицион ва семантик тузилиши,  манба тил ва таржима тилининг  ўзаро боғлиқлик нисбати, тиллараро маданий кодлар муносабати, тилларнинг ўзига хос грамматикаси ва лексик тузилмаларидаги тафовутлар каби хусусиятлар матнни идрок этишга таʼсир коʻрсатадиган омил эканлиги, шунингдек, таржимага коммуникатив ёндашувда  мутаржим аввало аслият матнининг функсионал жиҳатдан муҳим деб ҳисоблаган элементларини танлаш тамойили асосида танлаши ва иерархия тамойили асосида мазкур элементларнинг устуворлигини ҳал қилиши лозимлиги билан боғлиқ хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида 2016-2018-йилларда амалга оширилган “561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП: Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” мавзуидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 22-декабрдаги 3681/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иштирокчилари ва мутахассисларининг инглиз ва ўзбек тилларида ишлатиладиган коммуникатив-лисоний бирликлар маданий хусусиятлари ҳақидаги билимлар базасини янада кенгайтиришга асос бўлиб хизмат қилган;
қиймат таржимасининг психолингвистик қолипи таржимоннинг ақлий жарайонларини, хотира фаолиятини, код ўзгартириш жарайонини ва эмоционал омилларни ўрганишга қаратилганлиги ва таржиманинг когнитив қолипи унинг когнитив ва психолингвистик консепсиясига мос келиши, антропоцентризм тамойилига таяниши зарурлиги, мазкур тамойилнинг, ўз навбатида,  инсон когнитив фаолияти табиатига асосланишига доир хулосалардан “Бухоро” телеканалининг “Ассалом, Бухоро” телекўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-июлдаги 01-09-107-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига эришилган ва кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish