Sayt test rejimida ishlamoqda

Давранова Гулбаҳор Нумонджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и): «Бошланғич синф ўқувчиларида рус тилини ўқитишни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4105.
Илмий раҳбар: Избуллаева Гулчеҳра Валериевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Саидова Мохинур Жонпўлотовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шарифбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида рус тилини ўқитишда ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш йўлларини аниқлаш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф оъқувчиларига рус тилини оъқитишда ахборот-коммуникацийа технологийаларидан фойдаланишнинг коммуникатив муносабатлари, оъқитиш эҳтийожлари, компютер технологияларининг интеграцияси асосида дидактик имкониятларини такомиллаштириш зарурати аниқланган;
бошланғич синф оъқувчиларининг рус тилини хорижий тил сифатида ўқитишда смарт, тақдимот, мултимедиа технологияларининг таълимий, ўқув, назорат, ўйин  дастурлари воситасида назарий, ижодий ва рефлексив тафаккурини ривожлантиришга оид хусусиятлари очиб берилган;
2-3-4-синф ўқувчиларида рус тили фанини ўқитишда тинглаш, гапириш, ўқиш ва ёзув каби ўқув фаолияти турларининг мотивацион, ташкилий, когнитив, операцион, диагностик ҳамда коррексион дастурий методик имкониятлари аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг рус тили фанига оид коммуникация, коллаборация, креативлик ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга асосланган методикаси фанни ўқитишнинг корреляцион механизмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларига рус тилини ўқитишни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф оъқувчиларига рус тилини оъқитишда ахборот-коммуникацийа технологийаларидан фойдаланишнинг коммуникатив муносабатлари, оъқитиш эҳтийожлари, компютер технологияларининг интеграцияси асосида дидактик имкониятларини такомиллаштириш зарурати аниқланганлигига оид назарий хулосалардан Бухоро давлат университетида 2018-2022 йилларда амалга оширилган ОТ-Ф1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 20-июндаги 01-04/3420-сон  маълумотномаси). Натижада таълим олувчиларнинг бўш вақтларида хорижий тилларни ўрганиш асносида ёшларда халқнинг турмуш тарзи, менталитети, дунёқараши билан яқиндан танишиш, эркин фикрлаш имконияти мавжуд бўлишига оид мавзуларда дарс ва дарсдан ташқари тарбиявий ишларни ривожлантиришга эришилган;
бошланғич синф оъқувчиларининг рус тилини хорижий тил сифатида ўқитишда смарт, тақдимот, мултимедиа технологияларининг таълимий, ўқув, назорат, ўйин  дастурлари воситасида назарий, ижодий ва рефлексив тафаккурини ривожлантиришга доир хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган №302-0651 рақамли нашр гувоҳномаси асосида 60110200 – Мактабгача таълим бакалавр таълим йўналиши талабалари учун “Қиёсий педагогика” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-0651-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада ривожланган давлатлар таълим тизимидаги ютуқлар ва имкониятлардан фойдаланиб, фанларни ўқитишда юқори самара берувчи методларни танлаш ва уларни умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф таълим-тарбия жараёнига қўллаш имкониятига эришилган;
2-3-4-синф ўқувчиларида рус тили фанини ўқитишда тинглаш, гапириш, ўқиш ва ёзув каби ўқув фаолияти турларини мотивацион, ташкилий, когнитив, операцион, диагностик ҳамда коррексион дастурий методик имкониятлари аниқлаштирилганлигига доир хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сонли буйруғига асосан берилган 166-165-рақамли нашр гувоҳномаси асосида Педагогика таълим соҳасининг барча бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Таълимда ахборот технологиялари” номли дарсликни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-165-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада фанларни ўқитиш бўйича рақамли таълим иловаларини яратиш ҳамда ўқув жараёнига тадбиқ этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг рус тили фанига оид коммуникация, коллаборация, креативлик ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга асосланган методикаси фанни ўқитишнинг корреляцион механизмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилганлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” телекўрсатувлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-февралдаги 01-02-40-сон маълумотномаси). Натижада ушбу мавзу бўйича маʼлумотлар телерадиоканал кўрсатувларининг илмий- оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish