Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Азизбек Бахридионовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Аштархонийлар даврида Фарғона водийсида юз берган сиёсий жараёнлар таҳлили, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tar1234.
Илмий раҳбар: Усмонов Бахриддин Ахмедович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети,PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Эрқўзиев Анваржон Ашурович, тарих фанлари номзоди, Аминов Бобур Бомуродович, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида Фарғона водийсидаги сиёсий жараёнларнинг ривожланиш тенденсиялари ва унга таъсир этган омилларни тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси ҳокимлари бўлган Келди Муҳаммадхон ва Абул Муҳаммад султонларнинг шахсига ёзма манбалар ва қабртош битикларидаги маълумотларни қиёсий таҳлил этиш орқали аниқлик киритилиб, улар қозоқ султонлари эмас, балки шайбоний Суюнчхожахон хонадонининг сўнгги вакиллари эканликлиги асосланган;
Фарғона водийсининг аштархонийлар давлати таркибига киритилиши Суюнчхожахон хонадонининг сўнгги вакилларини ўз ҳокимиятларини сақлаб қолиш учун кураши ва Бухоро хонларининг қозоқ султонлари билан Мовароуннаҳрнинг шимоли-шарқий ҳудудлари учун олиб борган рақобати натижасига боғлиқ ҳолда кечганлиги сабабли тўрт босқичда (биринчи босқич – Фарғона ҳокими Келди Муҳаммадхоннинг олий ҳокимиятда шайбонийлар сулоласини тиклаш учун кураш даври (1599–1604-йиллар), иккинчи босқич – Фарғонада шайбонийлар сулоласи ҳокимлиги сақлангани ҳолда аштархонийлар олий ҳокимиятининг расман ўрнатилиши (1604-1614), учинчи босқич – водийда шайбонийлар сулоласи ҳокимлигининг тугатилиши (1614-1619), тўртинчи босқич – Фарғонада Абулай султон ҳокимлигининг тугатилиши ва водийнинг Бухоро хонлиги таркибига киритилиши (1619-1631) илмий далилланган;
Фарғона водийсида ҳокимлик қилган Келди Муҳаммадхон, Абул Муҳаммад султон, Абулай султон, Пир Муҳаммад султон, Муҳаммадёр султон, Фозилхўжа, Боқибий юз (Ахси), Баҳром султон (Ахси), Абдураҳмон оталиқ (Андижон) шахси ва уларнинг сиёсий фаолиятига аниқликлар киритилган;
Ёркенд хони Абдуллахон Фарғона водийсига тўрт маротаба юриш амалга оширгани, мазкур юришларнинг иккинчи ҳамда учинчиси бевосита Андижон атрофларида бўлиб ўтганлиги, водийга дастлабки юриш минтақанинг шарқий ҳудудларини талон-тарож қилиш билан чеклангани, сўнгги юриш эса Абдуллахоннинг ўғли Нуриддинни тўсатдан вафот этиши туфайли охирига етмаганлиги тарихий манбалар асосида изоҳланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аштархонийлар даврида Фарғона водийсида юз берган сиёсий жараёнлар таҳлилини тадқиқ этиш бўйича қўлга киритилган натижалар, илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Фарғона водийсининг ҳокимлари бўлган Келди Муҳаммадхон ва Абул Муҳаммад султонларнинг шахсига ёзма манбалар ва қабртош битикларидаги маълумотларни қиёсий таҳлил этиш орқали аниқлик киритилиб, улар қозоқ султонлари эмас, балки шайбоний Суюнчхожахон хонадонининг сўнгги вакиллари эканликлиги асосланганлиги каби илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 2-майдаги 02-06-596-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувнинг ХВИИ аср бошларида Фарғона водийсида кечган тарихий жараёнларга оид маълумотлар ва илмий далилларга бой бўлиши таъминланган;
Фарғона водийсининг аштархонийлар давлати таркибига киритилиши Суюнчхожахон хонадонининг сўнгги вакилларини ўз ҳокимиятларини сақлаб қолиш учун кураши ва Бухоро хонларининг қозоқ султонлари билан Мовароуннаҳрнинг шимоли-шарқий ҳудудлари учун олиб борган рақобати натижасига боғлиқ ҳолда кечганлиги сабабли тўрт босқичда (биринчи босқич – Фарғона ҳокими Келди Муҳаммадхоннинг олий ҳокимиятда шайбонийлар сулоласини тиклаш учун кураш даври (1599–1604-йиллар), иккинчи босқич – Фарғонада шайбонийлар сулоласи ҳокимлиги сақлангани ҳолда аштархонийлар олий ҳокимиятининг расман ўрнатилиши (1604-1614), учинчи босқич – водийда шайбонийлар сулоласи ҳокимлигининг тугатилиши (1614-1619), тўртинчи босқич – Фарғонада Абулай султон ҳокимлигининг тугатилиши ва водийнинг Бухоро хонлиги таркибига киритилиши (1619-1631) сингари маълумотлардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспозициясини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 8-майдаги 04-05/1762-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу материаллар музейнинг “Тарих бўлими” фондини бойитишга, музейнинг ўлка тарихига оид манбаларини илмийлик ва ишончлилик жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
Фарғона водийсида ҳокимлик қилган Келди Муҳаммадхон, Абул Муҳаммад султон, Абулай султон, Пир Муҳаммад султон, Муҳаммадёр султон, Фозилхўжа, Боқибий юз (Ахси), Баҳром султон (Ахси), Абдураҳмон оталиқ (Андижон) шахси ва уларнинг сиёсий фаолиятига аниқлик киритилишида муҳим аҳамиятга эга бирламчи тарихий манба ва илмий адабиётларнинг нусхалари Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи “Тарих” бўлимига тақдим этилиши орқали музей фонди янада бойитилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 8-майдаги 04-05/1762-сон маълумотномаси). Натижада, музейга тақдим этилган маълумотлар, бу ерга ташриф буюрган маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг Фарғона водийсининг сўнгги ўрта асрлари тарихига оид билим ва тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилган;
Ёркенд хони Абдуллахон Фарғона водийсига тўрт маротаба юриш амалга оширгани, мазкур юришларнинг иккинчи ҳамда учинчиси бевосита Андижон атрофларида бўлиб ўтганлиги, водийга дастлабки юриш минтақанинг шарқий ҳудудларини талон-тарож қилиш билан чеклангани, сўнгги юриш эса Абдуллахоннинг ўғли Нуриддинни тўсатдан вафот этиши туфайли охирига етмаганлиги хусусидаги илмий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 2-майдаги 02-06-596-сон маълумотномаси). Фойдаланилган материаллар кўрсатувнинг илмий-оммабоп ҳамда қизиқарли бўлишини таъминлаган ҳолда телетомошабинларга янги тарихий маълумотларни етказиб берилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish