Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиев Авазбек Равшанбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Травматик интракраниал қон кетишда интраоператив махаллий гемостаз усулини такомиллаштириш», 14.00.28- Нейрохирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3923.
Илмий раҳбар: Давлатов Баходир Набижонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Хазраткулов Рустам Бафоевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Кулдашев Кахрамон Абдухалилович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: травматик интракраниал қон кетишларда ташрих вақтида маҳаллий гемостазнинг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бош мия жароҳатларида “Хемобен” нейтрал биополимери жароҳат юзасида гемостатик таъсирни таъминлайдиган юпқа порлоқ қобиқ ҳосил қилиб, ёт жисм ва биодеградация махсулотларига жавобан реактив яллиғланиш жараёнисиз жароҳат маҳаллий репарациясини яхшилаши морфологик ва клиник жиҳатдан асосланган;
клиник текширув усуллари ва жарроҳлик даволаш натижалари сифатини таҳлил қилиш имконини берувчи махсус тадқиқотлар ёрдамида травматик интракраниал қон кетиш фонида юзага келадиган бош мия жароҳатлари бўлган беморларни даволаш алгоритми ишлаб чиқилган;
амалга ошириш қулайлиги билан тавсифланувчи ва шошилинч ёки режали операциялар пайтида нейрохирургия амалиётида фаол қўлланилиши мумкин бўлган бош миянинг паренхиматоз ва қобиқли қон қуйилишларини маҳаллий гемостаз қилиш усули ишлаб чиқилган;
травматик интракраниал қон кетишда жарроҳлик даволаш натижаларини баҳолаш мезонлари (қон кетиш интенсивлиги, интраоператив гемостаз давомийлиги, умумий қон йўқотиш ҳажми, операциядан кейинги ярадан ажралмалар миқдорининг камайиши, реанимация бўлимида қолишнинг қисқариши, мия эзилишининг нейровизуализацион белгиларининг йўқлиги) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Травматик интракраниал қон кетишларда ташрих вақтида маҳаллий гемостазнинг самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: бош мия жароҳатларида “Хемобен” нейтрал биополимери жароҳат юзасида гемостатик таъсирни таъминлайдиган юпқа порлоқ қобиқ ҳосил қилиб, ёт жисм ва биодеградация махсулотларига жавобан реактив яллиғланиш жараёнисиз жароҳат маҳаллий репарациясини яхшилаши морфологик ва клиник жиҳатдан асосланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 январда 6i-04/u-сон билан тасдиқланган «Бош мия паренхимаси ва пардаларидан қон кетишда маҳаллий гемостаз усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 16.02.2024 йилдаги 39/1-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 16.02.2024 йилдаги 40-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: махаллий махсулотлардан ишлаб чиқилган воситани қўллаш асосида паренхиматоз ва мия қобиқларидан қон кетишларнинг дастлаб жадаллигини сезиларли камайтириб, бир этапли абсолют гемотазга эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: интракраниал бош мия гематомаларни олиб ташлаш операциясидан сўнг қайта қон куйилиш ва реактив яллиғланиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган асоратларни камайиши - ўпка сунъий аппаратини узоқ муддат давомида ишлатиш, дори-дармон билан таъминлаш, давомий реабилитация ва ногиронлик юзасидан доимий ижтимоий таъминлаш билан боғлиқ харажатларни камайтирди. Хулоса: экспериментал тадқиқотлар билан асосланган илмий янгиликни амалиётга тадбиқ этилиши қайта қон куйилиш ва реактив яллиғланиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган асоратларни ва асорат билан боғлиқ сарф харажатларни камайтиради.
иккинчи илмий янгилик: клиник текширув усуллари ва жарроҳлик даволаш натижалари сифатини таҳлил қилиш имконини берувчи махсус тадқиқотлар ёрдамида травматик интракраниал қон кетиш фонида юзага келадиган бош мия жароҳатлари бўлган беморларни даволаш алгоритми ишлаб чиқилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 январда 6i-04/u-сон билан тасдиқланган «Бош мия паренхимаси ва пардаларидан қон кетишда маҳаллий гемостаз усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 16.02.2024 йилдаги 39/1-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 16.02.2024 йилдаги 40-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бош мия жароҳатлари бўлган беморларни даволашнинг ишлаб чиқилган алгоритмидан фойдаланиш асоратлар сони ва ногиронлик эҳтимолини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан кейниги даврда сўрдирувчи, антиконвульсив, антибактериал терапия билан боғлиқ қўшимча сарф-харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хар бир бемор кесимида 300000 сўмдан 600000 сўмгача маблағ тежалишига эришилган. Хулоса: гемостатик хусусиятларнинг бир хафта мобайнида сақланиб қолиши ташрихдан кейинги артериал гипертензия эпизодларида ишончли гемостазга, биодеструкциянинг йирингли жараёнларсиз ва чандиксиз кечиши, бу ўз ўрнида гистоархитектоник қатламларни эрта тикланишига, неврологик дефицит ривожланиши, ногиронликни олдиниш олиш, дори-дармон билан боғлиқ сарф харажатларни камайтиришга имкон берган.
учинчи илмий янгилик: амалга ошириш қулайлиги билан тавсифланувчи ва шошилинч ёки режали операциялар пайтида нейрохирургия амалиётида фаол қўлланилиши мумкин бўлган бош миянинг паренхиматоз ва қобиқли қон қуйилишларини маҳаллий гемостаз қилиш усули ишлаб чиқилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 январда 6i-04/u-сон билан тасдиқланган «Бош мия паренхимаси ва пардаларидан қон кетишда маҳаллий гемостаз усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 16.02.2024 йилдаги 39/1-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 16.02.2024 йилдаги 40-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулдан фойдаланиш гемостазнинг барча этаплари давомийлигини 8,1±4,9 дақиқадан 4,9±1,9 дақиқагача қисқартириб (t=5,83; p<0,05), қон кетиш хажмини 70,2±16,6 мл.дан 54,4±15,1 мл.гача камайтирган (t=6,77; p<0,05). Бу ўз навбатида даволаш натижалари ва бемор хаёт сифатини яхшилашга имконият яратган. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган усулнинг иқтисодий самарадорлиги хар бир бемор даволаш курсига 3532500 сумни ташкил этган. Хулоса: махаллий махсулотлардан ишлаб чиқилган воситани қўллаш асосидаги травматик интракраниал паренхиматоз ва мия қобиқларидан қон кетишларда гемостаз усули даволаш натижалари ва бемор хаёт сифатини яхшилайди ва хар бир бемор даволаш курсига 3532500 сумни иқтисод қилади.
тўртинчи илмий янгилик: травматик интракраниал қон кетишда жарроҳлик даволаш натижаларини баҳолаш мезонлари (қон кетиш интенсивлиги, интраоператив гемостаз давомийлиги, умумий қон йўқотиш ҳажми, операциядан кейинги ярадан ажралмалар миқдорининг камайиши, реанимация бўлимида қолишнинг қисқариши, мия эзилишининг нейровизуализацион белгиларининг йўқлиги) аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 январда 6i-04/u-сон билан тасдиқланган «Бош мия паренхимаси ва пардаларидан қон кетишда маҳаллий гемостаз усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 16.02.2024 йилдаги 39/1-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 16.02.2024 йилдаги 40-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу баҳолаш мезонларидан фойдаланиш қайта қон куйилиш ва реактив яллиғланиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган асоратларни камайтириб, интракраниал бош мия гематомалар билан бош мия жароҳатларда ўлим ва ногиронлик кўрсаткичларини камайтиришга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан кейинги даврда дори-дармонларга қўшимча сарф-харажатларни бир бемор учун ўртача 578000 сўмга тежашга имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш қўшимча сарф-харажатларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=88) 50864000 сўм маблағлар тежалишига имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish