Sayt test rejimida ishlamoqda

Наджмитдинов Отабек Бахритдин ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда сурункали мия ишемияси ташҳисотини оптималлаштириш» 14.00.25 – Клиник-лаборатор ва функционал диагностика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Tib872.
Илмий маслаҳатчи: Усманова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори, лоцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходжиметов Абдугафур Ахадович, биология фанлари доктори, профессор; Ахмедова Нилюфар Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Якубова Мархамат Миракрамовна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.  Тадқиқотнинг мақсади: 2-тур қандли диабет билан оғриган ва оғримаган беморларда сурункали мия ишемиясининг эрта ташҳислаш, клиник кечиши хусусиятлари ва лаборатор-кўрсаткичларини, ҳамда нейровизуализацион усулларни прогностик ахамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабет артериал гипертензияга қараганда мия атеросклерози ривожланишининг муҳим башоратчиси эканлиги гомоцистеин ва коагулограмма кўрсаткичлари ортиши билан аниқланган;
бош мия магнит-резонанс трактографиясининг аҳамияти 2-тур қандли диабет негизида сурункали мия ишемиясида нейродегенерация ва қон томирларининг шикастланиши даражасини аниқлашда бош мия магистрал ўтказув трактини бузилиши кузатилиши билан исботланган;
илк бор 2-тур қандли диабет негизида сурункали мия ишемияси ривожланиши, патогенези, диагностикаси ва башорат қилишда мия нейротрофик омили - BDNF оқсилининг ўрни ўрганилган ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда диабет билан оғримаган беморларга нисбатан сезиларли даражада ортиши билан  исботланган;
сурункали мия ишемияси ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда когнитив бузилишлар ривожланишининг эрта скрининг ташхиc қилиш имконини берувчи диагностик ва прогностик мезонлар кетма-кетлиги  ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024-йил 15 июлдаги 3-сонли йиғилиши баённомаси хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: қандли диабет артериал гипертензияга қараганда мия атеросклерози ривожланишининг муҳим башоратчиси эканлиги гомоцистеин ва коагулограмма кўрсаткичлари ортиши билан аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона 1-шаҳар шифохонаси ангионеврология бўлими 2023-йил 14-июлдаги 30-сонли буйруғи,  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали неврология бўлими 2023-йил 19-июлдаги 157/2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: 2-тур қандли диабет негизида сурункали мия ишемияси ташҳисотини оптималлаштиришни ўрганиш ушбу турдаги беморларни диагностика сифатини яхшилайди, бу эса даволаш муолажаларини ўз вақтида мақсадли равишда амалга оширишга шунингдек, ушбу тоифадаги беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали мия ишемиясини эрта ва тўғри ташхислаш касалликни эрта ва кеч босқичдаги асоратларини олдини олишга хизмат қилади ва уларни даволаш учун қўшимча лаборатор-инструментал текширувлар хамда, даволаш чора-тадбирларига сафрланадиган харажатларни камайтириш орқали тежаш имконини беради ва бу хар бемор учун бир мурожатдан 32538сумни ташкил этган; Хулоса: 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда сурункали мия ишемиясини эрта аниқлаш, асоратларини олдини олиш, ўткир қон айланиш бузилиши ва оғир нейропатия келтириб чиқишини олдини олиш имконини бьеради. Унга асосланган ҳолда касалликнинг кечишини секинлаштириб, асосий касалликни авжланишини ва ногиронликни камайтириб беморларнинг ўртача умр давомийлигини оширади, касалхонага қайта ётишлари сонини ва кунини ҳамда даволаш учун кетадиган харажатларни кайтириш орқали иқтисодий самара беради.
иккинчи илмий янгилик: бош мия магнит-резонанс трактографиясининг аҳамияти 2-тур қандли диабет негизида сурункали мия ишемиясида нейродегенерация ва қон томирларининг шикастланиши даражасини аниқлашда бош мия магистрал ўтказув трактини бузилиши кузатилиши билан исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона 1-шаҳар шифохонаси ангионеврология бўлими 2023-йил 14-июлдаги 30-сонли,  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали неврология бўлими 2023-йил 19-июлдаги 157/2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: 2-тур қандли диабет негизида сурункали мия ишмемияси ривожланиш омилларини эрта аниқлаш, зарур профилактика чораларини кўриш ва даволанишни индивидуал тарзда тузиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали мия ишемиясида касаллигида гомоцистеин, коагулорамма, липидли спектр кўрсаткичларини бош мия магнит–резонанс тракторафияси  билан ўзаро боғлиқликни ўрганиш касалликни тўғри ташхислаш ва клиник кечишини башорат қилиш учун янада малакали, ишончли ёндашувни таъминлайди ва даволаш ҳамда профилактика чоралари самарадорлигини ошириш имконини берган; Хулоса: 2-тур қандли диабет негизида сурункали мия ишемиясини магнит-резонанс тракторгафия инструментал диагностика усулидан фойдаланиш ушбу касалликнинг асоратлари намоён бўлишидан олдин аниқлаш имконини беради. Бу эса беморларда асоратлар жумладан, полинейропатия ривожланишини, касалхонага қайта ётишлари сонини ва кунини ҳамда даволаш учун кетадиган харажатларни кайтириш орқали иқтисодий самара беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор 2-тур қандли диабет негизида сурункали мия ишемияси ривожланиши, патогенези, диагностикаси ва башорат қилишда мия нейротрофик омили - BDNF оқсилининг ўрни ўрганилган ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда диабет билан оғримаган беморларга нисбатан сезиларли даражада ортиши билан  исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона 1-шаҳар шифохонаси ангионеврология бўлими 2023-йил 14-июлдаги 29-сонли,  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали невология бўлими 2023-йил 19-июлдаги 157/1-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулнинг жорий этилиши 2-тур қандли диабет негизида сурункали мия ишемияси ва унинг салбий оқибатларини эрта башорат қилиш, ногиронликни камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали мия ишемияси ҳасталиги бўлган беморларда BDNF миқдорини таҳлил қилиш ва касаллика ишончли ташҳис қўйиш ва клиник кечишини эрта башорат қилиш орқали беморларнинг ушбу касалликни ташхислаш учун сарфланадиган 750000 сўмни тежаб қолишга имкон берган. Хулоса: олинган натижалар сурункали мия ишемиясини 2-тур қандли диабет негизида магнит-резонанс трактография усулидан фойдаланиш ушбу касалликни эрта аниқлаш имконини берган. Ўз навбатида эрта аниқлаш орқади беморларни хаёт сифатини яхшилаш ва албатта моддий харажатларни тежаб қолиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали мия ишемияси ва 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда когнитив бузилишлар ривожланишининг эрта скрининг ташхиc қилиш имконини берувчи диагностик ва прогностик мезонлар кетма-кетлиги  ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона 1-шаҳар шифохонаси ангиоеврология бўлими 2023-йил 14-июлдаги 30-сонли,  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали неврология бўлими 2023-йил 19-июлдаги 157/2-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда когнитив бузилишлар ривожланишининг эрта скрининг ташхиc қилиш ушбу патологияларни, шунингдек уларнинг асоратларини даволаш учун катта моддий харажатлардан қочиш, мақсадли терапевтик ва профилактика чораларини ўтказиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Таклиф қилинган мезонлар кетма-кетлигидан фойдаланган ҳолда ҳар бир бемор учун умумий 750000 сўмгача гача диагностик тежаш имконини берган. Ушбу диагностик ва прогностик мезонлар алгоритмидан фойдаланиш орқали сурункали мия ишемияси билан оғриган беморларда когнитив бузилишларни ривожланиш хавфини ва клиник кечишини эрта башорат қилиш, иҳтисослаштирилган муассасаларда ушбу касалликнинг диагностикаси, мониторинги ва даволашга сарфланадиган маблағларни сезиларли даражада камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish