Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамова Алия Шинибаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эрозияга учраган типик бўз тупроқларнинг агрофизикавий хоссаларига ҳамда ғўза ҳосилдорлигига маъданли ва биологик ўғитларнинг таъсири”, 06.01.03–Агротупроқшунослик ва агрофизика (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Qx557.
Илмий раҳбар: Камилов Бобир Султонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/07.06.2024.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Курвантаев Ракҳмантой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хақбердиев  Обид Эшниязович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Чирчиқ-Оҳангарон ҳавзаси ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқларининг агрофизикавий хоссалари, биологик фаоллигини аниқлаш, ҳамда эрозияланган тупроқлар унумдорлигини оширишда маъданли ва биологик ўғитларнинг таъсирига  оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Суғориладиган  ҳудудларда ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқларнинг морфологик ҳусусийстлари, агрофизикавий, агрокимёвий хоссалари, биологик фаоллигини эрозия таъсирида ўзгариши аниқланган;
АрcГИС дастури асосида ҳудуд тупроқларининг 1:10000 масштабли эрозияланиш харита схемаси, қиялик экспозицияси бўйича харитаси ишлаб чиқилган;
Эрозия даражасига боғлиқ равишда тупроқларнинг биологик фаоллиги ва ўғитлар орасидаги, ҳосилдорлик ва ўғитлар орасидаги  боғлиқлик аниқланган;
Ирригация эрозиясини бартараф этиш ҳамда экинлар ҳосилдорлигини оширишда маъданли ва биологик ўғитлардан фойдаланиш суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрофизикавий хусусиятлари ва биологик фаоллигини яхшилаши, тупроқ унумдорлигини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилоятининг ирригация эрозиясига учраган суғориладиган типик бўз тупроқларининг унумдорлигини ошириш йўллари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
«Ирригация эрозиясига учраган суғориладиган типик бўз тупроқларнинг унумдорлиги ва уни ошириш йўллари бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 4-май 06/28-28-06/440-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиялар Тошкент вилоятининг пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларида биопрепаратларини ва турли ўғитларни қўллаш орқали тупроқ унумдорлигини ошириш учун қўлланма сифатида хизмат қилган;
Типик бўз тупроқлар шароитида ишлаб чиқилган Н200П140К100+гумат-На биопрепаратини қўллашнинг такомиллаштирилган агротехнологияси Тошкент вилояти Пискент туманида 50 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 4-май 06/28-28-06/440-сонли маълумотномаси). Натижада тупроқнинг ҳайдалма қатламида гумус миқдори 0,07%, нитрат шаклдаги азот 7,3 мг/кг, ҳаракатчан фосфор 5,45 мг/кг га ошган ва ўрта пишар ғўза Султон навидан гектаридан қўшимча 1,8 с/га пахта ҳосили олишга эришилган.
Н200П140К100+Ризоком-1 қўллашнинг такомиллаштирилган агротехнологияси Тошкент вилояти Пискент тумани «Иброхим Зода Хондамир» фермер хўжалигида 20 гектар суғориладиган ер майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 4-май 06/28-28-06/440-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу такомиллаштирилган технология фермер хўжаликларида ғўзадан гектарига 2,3 с/га қўшимча ғўза ҳосили олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish