Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуваҳобов Шерзодбек Абдуваҳобовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноят процессида мутахассиснинг исбот қилишдаги ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Yu600.
Илмий раҳбар: Рашидов Бехзод Нурбоевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Раджабова Мавжуда Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Тўлаганова Гулчеҳра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят процессида мутахассиснинг исбот қилишдаги ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишнинг муайян ҳолатларини аниқлаш учун фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимлар зарур бўлган барча ҳолларда, агар экспертиза тайинланмаса суд муҳокамасига мутахассисни жалб этиш орқали ушбу ҳолатлар аниқланиши мумкинлиги асослантирилган;
далилларни текшириш чоғида судга ёки процесс иштирокчиларига махсус билим ва кўникмалар зарур бўлиб қолганда (масалан, технологик ёки ишлаб чиқариш жараёнини, у ёки бу касбнинг ўзига хос хусусиятларини тушунишда ва ҳоказо) мутахассис суд муҳокамасига таклиф этилиши кераклиги асослантирилган;
махсус билимлар зарур бўлган барча ҳолларда олинган мутахассис фикри оғзаки ёки ёзма бўлишидан қатъий назар суд мажлиси баённомасида акс эттирилиши шартлиги асослантирилган;
мутахассис томонидан иш доирасида исбот қилиш билан боғлиқ бажарилган иш учун ҳақ манфаатдор томонлар ўртасида тузилган шартномада ёки амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган миқдорда тўланиши зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят процессида мутахассиснинг исбот қилишдаги ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш учун олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ишнинг муайян ҳолатларини аниқлаш учун фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимлар зарур бўлган барча ҳолларда, агар экспертиза тайинланмаса суд муҳокамасига мутахассисни жалб этиш орқали аниқланиши мумкинлиги масаласи ҳал қилиниши лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Жиноят ишларини биринчи инстанция судида муҳокама қилиш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 7-сон қарорининг 17-банди ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 17-ноябрдаги 01-489-23-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши орқали биринчи инстанция судида махсус билимлар зарур бўлган барча ҳолларда, ишнинг муайян ҳолатларини аниқлаш учун мутахассисни жалб этиш таъминланишига эришилган;
далилларни текшириш чоғида судга ёки процесс иштирокчиларига махсус билим ва кўникмалар зарур бўлиб қолганда (масалан, технологик ёки ишлаб чиқариш жараёнини, у ёки бу касбнинг ўзига хос хусусиятларини тушунишда ва ҳоказо) мутахассис суд муҳокамасига таклиф этилиши кераклиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Жиноят ишларини биринчи инстанция судида муҳокама қилиш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 7-сон қарорининг 17-банди ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2023-йил 17-ноябрдаги 01-489-23-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши суд далилларни текширишда ҳамда махсус билим ва кўникмалар зарур бўлганда мутахассисни таклиф этишнинг мажбурийлиги таъминланишига хизмат қилган;
махсус билимлар зарур бўлган барча ҳолларда олинган мутахассис фикри оғзаки ёки ёзма бўлишидан қатъий назар суд мажлиси баённомасида акс эттирилиши шартлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Жиноят ишларини биринчи инстанция судида муҳокама қилиш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 7-сон қарорининг 17-банди ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2023-йил 17-ноябрдаги 01-489-23-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши суд мажлисида исботлаш жараёнида мутахассис фикрининг аҳамиятини оширишга хизмат қилган;
мутахассис томонидан иш доирасида исбот қилиш билан боғлиқ бажарилган иш учун ҳақ манфаатдор томонлар ўртасида тузилган шартномада ёки амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган миқдорда ҳақ тўланиши тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 28-октябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган “Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 12-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 16-ноябрдаги 12-15-118-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши мутахассис томонидан жиноят процессида бажарилган иш учун ҳақ белгиланган миқдорда тўланиши таъминланишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish