Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳожиев Носиржон Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш)нинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари”, 12.00.08 –Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи ва 12.00.15 – Криминология (юридик фанлар)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Yu648.
Илмий раҳбар: Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Зуфаров Рустам Ахмедович, юридик фанлар доктори, профессор; Очилов Хасан Рашидович, юридик фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш)нинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларини комплекс баҳолаш асосида аниқланган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, мазкур жиноятнинг олдини олиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишга ва баённомалар тузишга, шунингдек мазкур ишлар, баённомалар сақланиши, тегишли тартибда юборилишига масъул шахс ёхуд мазкур ишларни кўриб чиқишга ваколатли мансабдор шахс далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) жинояти жиноят субекти сифатида белгиланиши лозимлиги асосланган;
далилларни қасддан йўқ (нобуд) қилиш далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) сифатида квалификация қилиниши лозимлиги асосланган;
далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) такроран содир этилганида, шунингдек адолациз ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига олиб келганида жавобгарлик дифференциация қилиниши лозимлиги асосланган;
далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) натижасида кўп миқдорда ёки жуда кўп миқдорда зарар етказилганида қилмиш учун жавобгарлик дифференциация қилиниши лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) жиноятининг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларига оид тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишга ва баённомалар тузишга, шунингдек мазкур ишлар, баённомалар сақланиши, тегишли тартибда юборилишига масъул шахс ёхуд мазкур ишларни кўриб чиқишга ваколатли мансабдор шахс далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) жинояти жиноят субекти сифатида белгиланиши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси 334-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 10-майдаги 27/2-85-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши далилларни сохталаштириш қалбакилаштириш) жинояти субектининг аниқлаштирилишига хизмат қилган;
далилларни қасддан йўқ (нобуд) қилиш далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) сифатида квалификация қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг Олий суди Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2018-йил 24-августдаги 24-сонли қарорининг 5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022-йил 23-февралдаги ПЛ-08-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш)да ифодаланадиган қилмишни тўғри квалификация қилишга хизмат қилган;
далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) такроран содир этилганида, шунингдек адолациз ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига олиб келганида жавобгарлик дифференциация қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси 334-моддаси тўртинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 10-майдаги 27/2-85-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) жинояти учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилган;
далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) натижасида кўп миқдорда ёки жуда кўп миқдорда зарар етказилганида қилмиш учун жавобгарлик дифференциация қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси 334-моддаси тўртинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 10-майдаги 27/2-85-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) жинояти учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish