Sayt test rejimida ishlamoqda

Баратова Дилноза Одилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ноқонуний миграцияга қарши курашиш: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлар”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи ва 12.00.15 – Криминология (юридик фанлар)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1071.
Илмий раҳбар: Отажонов Аброржон Анварович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03
Расмий оппонентлар: Тошпўлатов Акром Икромовиш, юридик фанлар доктори, доцент; Ҳайдаров Шуҳрат Джумаевич, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ноқонуний миграция билан боғлиқ қилмишларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларини комплекс баҳолаш асосида аниқланган муаммоларнинг ечимига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижга чиқиш биометрик паспорти (дипломатик паспорт, идентификация электрон картаси ИД-карта), вақтинча хорижда турган ва консуллик рўйхатига олинмаган хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолган, яроқсиз ҳолга келган, унинг амал қилиш муддати тугаган, маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган саҳифаларидан фойдаланиб бўлинган ҳолатларда, шунингдек, суд ажрими билан унинг амал қилиши тўхтатиб турилганда янги хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳномаси билан Ўзбекистонга кириши қонуний ҳисобланиши асосланган;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг амалдаги хорижга чиқиш биометрик паспорти (дипломатик паспорт), чет эл давлатига кириш визаси (Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари расмийлаштирилиши талаб этилмайдиган хорижий давлатлар бундан мустасно) билан Ўзбекистон Республикасидан чиқишини мамлакатдан қонуний чиқиш деб ҳисоблаш лозимлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилмаган ҳолда ёки амал қилиш муддати ўтган хорижга чиқиш биометрик паспорти билан Ўзбекистон Республикасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари талаб этилмайдиган ҳар қандай хорижий давлатдан бошқа, кириш визаси расмийлаштирилиши талаб этиладиган хорижий давлатга кирганлик холатлари қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш учун жавобгарликка тортилиши асосланган;
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тегишли равишда миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан вақтинча рўйхат асосида яшашлари ва вақтинча рўйхатга олиш чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганларидан кейин уч иш куни давомида уларни таклиф қилган (қабул қилаётган) ва уларга турар жой берган жисмоний шахслар, хусусий уй-жой эгалари, ташкилотларнинг ётоқхоналари маʼмурияти, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасалари томонидан “Э-меҳмон” дастури орқали ёки ҳудудий МваФРБга мурожаат қилган ҳолда амалга оширилиши асосланган;
Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, шунингдек, бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг маʼмурияти, хусусий уй-жой эгалари ҳудудий ички ишлар органларига “Э-меҳмон” дастури орқали хабар берган ҳолда жойлаштириш лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ноқонуний миграцияга қарши курашиш: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларига оид тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижга чиқиш биометрик паспорти (дипломатик паспорт, идентификация электрон картаси ИД-карта), вақтинча хорижда турган ва консуллик рўйхатига олинмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолган, яроқсиз ҳолга келган, унинг амал қилиш муддати тугаган, маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган саҳифаларидан фойдаланиб бўлинган ҳолатларда, шунингдек, суд ажрими билан унинг амал қилиши тўхтатиб турилганда янги хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳномаси Ўзбекистон Республикасига кириш учун асос бўлишига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўгʻрисида”ги 9-сон қарорининг 27-банди ўнинчи хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 28-июлдаги 01/30-43-сон далолатномаси). Ушбу таклиф фуқароларимизнинг мамлакатга қонуний йўл билан қайтиш ва киришларини кафолатлашга хизмат қилган;
хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун – амалдаги миллий паспорт (дипломатик паспорт), шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, Ўзбекистон Республикасига кириш учун (кириш, транзит) виза ва хорижий фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби ИИ бўлимида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасига кириш учун асос бўлиши, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – амалдаги хорижга чиқиш биометрик паспорти (дипломатик паспорт), чет эл давлатига кириш визаси (Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари расмийлаштирилиши талаб этилмайдиган хорижий давлатлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун асос бўлиши ҳамда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун – амалдаги миллий паспорт (дипломатик паспорт), шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, Ўзбекистон Республикасига кириш-чиқиш учун виза ва хорижий фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби И, ИИИ бўлимларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун асос бўлишига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўгʻрисида”ги 9-сон қарорининг 27-банди ўн биринчи, ўн тўртинчи ва ўн тўққизинчи хатбошислари шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 28-июлдаги 01/30-43-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар чет эл фуқаролари ва фуқаролари бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонунга хилоф равишда киришини, бўлишини ҳамда транзит тарзда ўтишини ҳамда мамлакат фуқароларнинг чет давлатларга қонунга хилоф равишда чиқишларини олдини олишга ҳамда чет эл мамлакатида қонуний тарзда бўлишини кафолатлаш, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролари бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини ҳуқуқийлигини баҳолашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштирилмаган ҳолда ёки амал қилиш муддати ўтган хорижга чиқиш биометрик паспорти билан Ўзбекистон Республикасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари талаб этилмайдиган ҳар қандай хорижий давлатдан бошқа, кириш визаси расмийлаштирилиши талаб этиладиган хорижий давлатга кирган ҳолларда жиноий жавобгарлик келиб чиқиши мумкинлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўгʻрисида”ги 9-сон қарорининг 27-банди ўн тўққизинчи хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 28-июлдаги 01/30-43-сон далолатномаси). Ушбу таклиф чет эл давлатида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ушбу давлат орқали транзит тарзда бошқа давлатларга қонунга хилоф равишда ўтишларини олдини олишга ва ушбу тартиб бузилганда уларни жавобгарликка тортишни кафолатлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тегишли равишда миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан вақтинча рўйхат асосида яшайдилар. Вақтинча рўйхатга олиш чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганларидан кейин уч иш куни давомида уларни таклиф қилган (қабул қилаётган) ва уларга турар жой берган жисмоний шахслар, хусусий уй-жой эгалари, ташкилотларнинг ётоқхоналари маʼмурияти, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасалари томонидан “Э-меҳмон” дастури орқали ёки ҳудудий МваФРБга мурожаат қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, шунингдек, бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг маʼмурияти, хусусий уй-жой эгалари ҳудудий ички ишлар органларига “Э-меҳмон” дастури орқали хабар берган ҳолда жойлаштиришига оид таклифларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 30-январдаги “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 28-сентябрдаги 593-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўгʻрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида” 35-сон қарорига илованинг биринчи ва тўртинчи бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024-йил 24-августдаги 33/1143-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатда қонуний асосларда бўлишларини таъминлашга ҳамда улар томонидан қонун бузулиш ҳолатлари аниқланганда ва бошқа қоидабузарликлар содир этилганда жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish