Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилова Лилия Илхомовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Рақамли макон шароитида туристик хизматларни кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш”. 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Yu220.
Илмий маслаҳатчи: Рустамбеков Исламбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Караходжаева Дилором Мамировна, юридик фанлар доктори, профессор; Раимова Наргиза Дороевна, юридик фанлар доктори, профессор; Насриев Илхом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли макон шароитида туризм хизматларини кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
барча спорт ва маданий мерос обектлари ҳақидаги маълумотларнинг (шу жумладан паспорти, давлат кадастри) жойлаштирилишини таъминлайдиган махсус электрон портал яратиш зарурлиги асослантирилган;
махсус ваколатли давлат органининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, электрон хизматларни ривожлантириш ва рақамлаштириш, соҳада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларга самарали қарши курашиш бўйича ишларни ташкил этиш лозимлиги асослаб берилган;
БМА “Бизнес, менежмент ва бошқарув” йўналиши бўйича талабаларга “Бизнес ҳуқуқи” модулини ўқитишда турли турдаги тадбиркорлик фаолиятини, жумладан, рақамли макон шароитида туристик хизматлар кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини ўрганиш масалалари бўйича ўқув жараёнига жорий қилиш зарурлиги асослантирилган;
техник ва технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни (ишларни ва хизматларни) ишлаб чиқишга ҳамда жорий этишга қаратилган инновациялар маҳсулотга оид инновациялар эканлиги асослаб берилган;
идентификасия тизими жисмоний ва юридик шахсларни идентификасиялашнинг расмий маълумотлар манбайи ва ушбу тизим орқали олинган маълумотлар банклар, молия ва бошқа хизматлардан фойдаланувчиларни масофавий идентификасия қилиш (аутентификасия) учун асос ҳисобланиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
барча спорт ва маданий мерос обектлари ҳақидаги маълумотларнинг (шу жумладан паспорти, давлат кадастри) жойлаштирилишини таъминлайдиган махсус электрон портал яратишга оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 6-апрелдаги ПФ-6199-сонли “Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 11-банди 2-хатбошисини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 9-июлдаги 03-17-02/3874-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши, электрон портал орқали туризм маҳсулотларини ва хизматларини қидириш, танлаш, банд қилиш ва харид қилиш имкониятини таъминлаш ва оптималлаштиришга ёрдам беради.
махсус ваколатли давлат органининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, электрон хизматларни ривожлантириш ва рақамлаштириш, соҳада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларга самарали қарши курашиш бўйича ишларни ташкил этиш зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-июндаги ПҚ-5150-сонли “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 9-банди 5-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 9-июлдаги 03-17-02/3874-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши туристларнинг вақт ва харажатларини сезиларли даражада тежашга, шунингдек, уларга долзарб ахборотларни олиш ва ресурсларидан фойдаланиш имкониятини беришга хизмат қилган;
техник ва технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни (ишларни ва хизматларни) ишлаб чиқишга ҳамда жорий этишга қаратилган инновациялар маҳсулотга оид инновациялар эканлигига ҳамда БМА “Бизнес, менежмент ва бошқарув” йўналиши бўйича талабаларга “Бизнес ҳуқуқи” модулини ўқитишда турли турдаги тадбиркорлик фаолиятига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 24-июлдаги “Инновасион фаолият тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023-йил 5-январдаги 04-18/31-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши инновасион иқтисодиётнинг ривожланишига, бу эса ўз навбатида халқаро туризмнинг ривожланишини жиддий рағбатлантиришга имкон беради. Маҳсулот инновасиялари техник жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотларни жорий этишни ўз ичига олади;
идентификасия тизими жисмоний ва юридик шахсларни идентификасиялашнинг расмий маълумотлар манбайи ва ушбу тизим орқали олинган маълумотлар банклар, молия ва бошқа хизматлардан фойдаланувчиларни масофавий идентификасия қилиш (аутентификасия) учун асос ҳисобланиши тўғрисидаги таклиф 2022-йил 10-октябрдаги Ўзбекистон Республикаси “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича қўмитасининг 2023-йил 6-сентябрдаги 05-10/1919-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши электрон ҳужжат тушунчасини шакллантиришга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish