Абилов Элёр Эрмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Иссиқ иқлим шароитида ер ости сув ресурсларидан саноат мақсадида фойдаланишнинг самарадор технологиясини ишлаб чиқиш. (Шеробод цемент заводи мисолида)”,
05.09.04- Сув таъминоти. Канализация. Сув ҳавзаларини муҳофазаловчи қурилиш тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т4024.
Илмий раҳбар: Гадаев Аброр Ниязович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/26.01.2023.Т.109.03. рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ботиржон Дадажонович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Якубов Кутфиддин Аслиевич, техника фанлари номзоди, профессор в.б.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Иссиқ иқлим шароитида фаолият юритадиган цемент заводларида ер ости сувларидан фойдаланишнинг самарадор технологиясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув қудуқларининг сув дебити, чуқурлиги, олинаётган сувнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари ва сувни асосий истеъмолчига етказиб бериш жараёнидаги сарфларни инобатга олиб, уларни асосий ҳамда заҳира тармоқларига ажратиб гуруҳлаш орқали самарадорлигини ошириш орқали такомиллаштирилган;
сув таъминоти тизимида ишлатилиш мақсади ва ишлаб чиқариш технологиясидаги аҳамиятига кўра асосий ва қўшимча тармоқларга ажратиш, оқова сувларни вужудга келиш манбааси ҳамда таркибига биноан тармоқлаштириш орқали сувдан самарали фойдаланиш бўйича сув баланси схемаси ишлаб чиқилган;
оқова сувларнинг физик-кимёвий хусусиятларидан келиб чиқиб, сув таъминоти тармоқларида қайта фойдаланишнинг мос тушиш коеффициентларини инобатга олган ҳолда цемент ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари сув таъминоти тизимидан самарали фойдаланиш бўйича ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
цемент ишлаб чиқариш жараёнида ажраладиган чангларни бартараф этиш учун тозаланган оқова сувлардан муқобил манба сифатида фойдаланиш усули яратилди натижада оҳактошни дастлабки майдалаш жараёнида вужудга келадиган чангларни бостириш учун тозаланган техник оқова сувлардан муқобил сифатида қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналарида сув манбалари, сув таъминоти тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш асосида: саноат корхоналарининг ер ости сув қудуқларини уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб гуруҳлаш ва тармоқлаштириш, ишлаб чиқариш жараёнида ажраладиган чангларни бартараф этишда муқобил сифатида тозаланган оқова сувлардан самарали фойдаланиш усуллари жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2023 йил 13 октябрдаги 05/15-2074-сонли маълумотномаси). Натижада, республика ҳудудида барпо этилиши режалаштирилаётган қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарининг ер ости сув ресурсларидан фойдаланишини тўғри ташкил этиш, сув таъминоти тизимини оптималлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган ва сувдан такрор фойдаланиш имконияти 40,5 % (ёки йиллик 39,42 минг.м3) га ошириш мумкинлиги аниқланган.
Таклиф этилган ер ости сув қудуқларини хусусиятларидан келиб чиқиб гуруҳлаш ва тармоқлаштириш ва цемент ишлаб чиқариш жараёнида ажраладиган чангларни бартараф этишда оқова сувлардан муқобил сифатида фойдаланиш усуллари Сурхондарё вилоятида жойлашган “Шеробод цемент заводи” МЧЖ томонидан жорий этилган (Иссиқ иқлим шароитида ер ости сув ресурсларидан саноат мақсадида фойдаланишнинг самарадор технологиясини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқилган илмий- тадқиқот ишланмалари натижасини ишлаб чиқариш, амалиётга жорий қилиш тўғрисида 2023 йил 12 июлда тасдиқланган тадбиқ далолатномаси). Натижада, корхонада 4,5 м3/соат сув тежалишига эришилди, шунингдек, сув билан таъминлаш ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish