Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуғаниев Нурислом Нуритдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари энергия таъминотида қаттиқ маиший чиқиндилар энергиясидан фойдаланиш”, 05.05.07 – Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т3961
Илмий раҳбар: Турсунов Обид Бобоқулович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Ашираф, техника фанлари доктори, профессор; Росаходжаев Бахромжон Собирович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қишлоқ хўжалиги қаттиқ чиқиндиларини термоелектрик қайта ишлаш реактори энергетик параметрини асослаш ва олинадиган биоёқилғидан қишлоқ хўжалиги энергия таъминотида фойдаланиш самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги қаттиқ чиқиндиларининг иссиқлик-физик коʻрсаткичлари ва пиролиз реакторининг геометрик оʻлчамларини ҳисобга олган ҳолда пиролиз реакторини қиздириш учун электротермик ускунанинг энергетик параметри асосланган;
қишлоқ хўжалиги қаттиқ чиқиндиларининг энергетик қиймати, масса ва иссиқлик оқими ўзгариш динамикасини ҳисобга олган ҳолда пиролиз жараёнидаги ҳароратнинг оʻзгариш чегаралари асосланган;
пиролиз реакторидаги жараён ҳарорати, пиролиз жараёнининг давомийлиги ва реакторга юкланадиган қаттиқ чиқинди оʻлчами асосида жараён математик модели олинган ва уларни ечиш орқали пиролиз жараёнида биоёқилғи чиқишининг мақбул параметрлари асосланган;
газ олиш технологиясидаги қиздириш давомийлиги ва жараён ҳароратини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги қаттиқ чиқиндиларидан водородга бойитилган синтез газ олиш потенсиали энергетик баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қишлоқ хўжалиги қаттиқ чиқиндиларидан олинадиган биоёқилғи миқдорини ошириш имконини берувчи қурилма (пиролиз реактори) конструксиясини ишлаб чиқиш натижасида:
пиролиз реактори Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 17-ноябрдаги № 07/34-05/5897-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликларида ҳосил бўладиган маиший ва ёғоч чиқиндиларини термал қайта ишлаб, олинган биоёқилғини сотиш орқали мос равишда 21320,4 минг сўм ҳамда 14220,6 минг сўм йиллик иқтисодий самарадорликка эришилган;
биоёқилғи миқдорини ошириш имконини берувчи қурилма Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 17-ноябрдаги № 07/34-05/5897-сон маълумотномаси) Натижада, фермер хўжаликларида ҳосил бўладиган чиқиндиларни термал қайта ишлаш орқали биоёқилғи олиш миқдори 13,2 % га ошириш имконияти яратилган.

 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish