Юлдашев Хаёт Хурматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Чиқинди газларни CО дан тозалаш учун камёб ер металлари асосида катализаторлар олиш ва уларнинг каталитик хоссаларини ўрганиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/K603.
Илмий раҳбар: Мансуров Юлбарсхон Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасар номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти ҳузуридаги DSc.03/30.04.2021.Т.106.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қодирова Зухра Чингизовна, кимё фанлари доктори, профессор; Раззоқова Сурайё Раззоқовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: серий, зирконий, камёб ер металлари (КЙМ) оксидларидан ташкил топган кўп компонентли оксид тизимга платина юргизиш асосида катализаторлар синтез қилиш ва углерод (ИИ) оксидининг оксидланиш реакцияларида уларнинг каталитик хоссаларини аниқлаш ва таққослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Cе0,72Зр0,18Ме0,10О2-δ, бу ерда Ме = Пр, Нд, См, Эу, Гд, Дй , Ҳо, Тм, Эр, Лу, флуорит типидаги бирикмаларининг изоструктура қаторидаги қаттиқ эритмалари учун “таркиб-тузилиш-каталитик фаоллик” нинг боғлиқлигини, биринчи марта CО нинг 50 ва 90% конверсияси ҳарорати ва допантнинг ион радиуси (М-катион) ўртасида корреляцияси исботланган;
Cе+3/Cе+4 ва Пр+3/Пр+4 оксидланиш-қайтарилиш ўтишлари туфайли энг ривожланган ғоваксимон тузилишга ва энг юқори каталитик фаолликка эга бўлган композиция Cе0,72Зр0,18Пр0,10О2-δ нинг афзаллиги аниқланган;
Cе0,72Зр0,18Пр0,10О2-δ юзасида Пр+3 ионларининг сегрегацияси мавжудлиги кўрсатилган, бу Cе:Зр:Пр стохиометрик нисбатининг 1:1,2:5,5 гача ўзгаришида қаттиқ эритма ҳосил бўлиши аниқланган;
Флюорицимон Cе0,72Зр0,18Пр0,10О2-δ қаттиқ эритманинг CеО2 ва Cе0,80Зр0,20О2 ларга нисбатан юқори термик бардошликка эгалиги, бу Пр+3 ионлари билан допантлаш натижаси эканлиги аниқланган;
Пт/Cе0,72Зр0,18Пр0,10О2-δ катализатори учун кучли “металл-ташувчи” ўзаро таʼсири (СМСИ) эффектини намоён бўлиши билан тавсифланиши, бу эса юза қисмида ПтхCе1-хО2 ва ПтО2 қаттиқ эритмасини ҳосил бўлишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чиқинди газларни CО ва чиқинди газлардан тозалаш учун камёб ер металлари асососида катализаторларни олиш ва уларнинг каталитик хусусиятларини бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тақдим этилган катализаторлар ёрдамида углерод (ИИ) оксидининг каталитик оксидланиши реакциясида серий, цирконий ва празеодим оксидларини ҳамда платина қопламали ғоваксимон инерт керамик катализатор олиш ишланмаси «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ” МЧЖнинг 2023 йил 26 январдаги 02-03-01/16-сон маълумотномаси) Натижада, катализатор намуналарининг каталитик фаоллиги углерод (ИИ) оксидининг карбонат ангидридга айланиш имконини беради;
юқори ғоваксимон керамик блок ташувчиси юзасига Пт/Cе0,72Зр0,18Пр0,1О2 юргизилган катализаторлари чиқинди газларини углерод (ИИ) оксидидан каталитик тозалаш усули «Фарғона НҚИЗ» МЧЖ да амалиётга тадбиқ қилинган («Фарғона НҚИЗ” МЧЖнинг 2023 йил 26 январдаги 02-03-01/16-сон маълумотномаси) Натижада, нефт маҳсулотларини қайта ишлашда чиқадиган чиқинди газларни тозалаш даражаси 1-блокда 97% гача, 2-блокда 99% гача самарадорликка эришиш имконини берган.