Sayt test rejimida ishlamoqda

Хабибуллаев Жахонгир Асатиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Селлюлозанинг биопарчаланувчан ҳосилалари синтези, тузилиши ва биологик фаоллиги», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/К234.
Илмий раҳбар: Шомуротов Шавкат Абдуганиевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/В.37.01.
Расмий оппонентлар: Зиявитдинов Жамолиддин Фазлиддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Яқубов Убайдулло Мажидович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: селлюлозанинг карбоксил ва гуанидин гуруҳлари тутувчи биопарчаланувчан ҳосилаларини синтез қилишнинг мақбул шароитларини аниқлаш, олинган маҳсулотларнинг тузилиши ва биологик фаоллигини исботлаш орқали структура – биологик фаоллик орасидаги боғлиқликларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
селлюлозани ҲНО3/Ҳ3ПО4-НаНО2 таркибли оксидловчи аралашма ёрдамида оксидлаш жараёнида илк бор ултратовушдан фойдаланиш оксидланиш жараёнини жадаллаштириши, ҳамда маҳсулотнинг оксидланиш даражасини ортишига олиб келиши ва оксидланиш вақтини 4 марта қисқартириши исботлаган;
селлюлоза сақловчи материалларни азот (ИВ)-оксиди гази ёрдамида оксидлашнинг мақбул реакция шароитлари аниқланган ва бошланғич материалларни фаоллаштириш орқали оксидланиш жараёнини тезлаштириш усули ишлаб чиқилган;
селлюлозанинг полиалдегид ҳосиласининг гуанидин билан конюгацияланишнинг мақбул реакция шароитлари аниқланган ва таркибида 17-90 мол% гуанидин тутувчи ҳосилалар синтез қилинган;
селлюлозанинг карбоксил ҳамда гуанидин гуруҳлари сақловчи ҳосилаларининг структураси ва физик-кимёвий хусусиятлари ўрганилган ва синтез-структура боғлиқликлари аниқланган;
селлюлозанинг карбоксил гуруҳлар тутган ҳосиласи асосида полианион табиатли, гуанидин гуруҳ тутувчи ҳосиласи асосида эса поликатион табиатли гемостатик воситалар олиш мумкинлиги исботланган ва уларнинг структура-фаоллик боғлиқликлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Селлюлоза ва унинг ҳосилалари асосида биопарчаланувчан гемостатик воситалар олиш, уларнинг структураси ва биологик фаоллигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оксидланган селлюлоза асосида гемостатик восита олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модел патенти олинган (УЗ ФАП 02268, 2023). Натижада, селлюлоза сақловчи материалларни азот (ИВ)-оксиди ёрдамида эритмада оксидлаш жараёнида ултратовушни қўллаш орқали юқори самарали гемостатик воситалар олиш имконини берган;
синтез қилинган оксидланган селлюлоза намуналари Беларуссия миллий фанлар академияси “Микробиология” институтида пробиотикларни адсорбсион имобилизациялаш учун биопарчаланувчан асос (полимер матрица) сифатида фойдаланилган (Беларуссия миллий фанлар академияси “Микробиология” институтининг 2024 йил 26 июндаги 272-01-16/781-сонли маълумотномаси). Натижада, оксидланган селлюлоза намуналари пробиотик ҳужайраларни стресс омиллар таъсиридан ҳимоя қилиш ва уларнинг фаоллигини сақлаб қолиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish