Садиков Илхам Исмаиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Технологик маҳсулотлар ва ўта соф моддаларнинг нейтрон-активацион таҳлили», 01.04.01–Экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.DSc/Т125.
Илмий маслаҳатчи: Юлдашев Бехзод Садикович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.30.05.2018.FM/T.65.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муминов Толиб Мусаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Бахрамов Садулла Абдуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Рахматов Ахмат Зайнутдинович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўта тоза Si, Ga, Zr, In, Te, Pd, Pt, U нинг нейтрон активациявий таҳлил услублари мажмуаси ҳамда техноген маҳсулотлар таркибидаги нодир ва тарқоқ металлар миқдорини аниқлаш ва уларни ажратиб олиш услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўта соф кремнийни инструментал нейтрон-активацион таҳлил вариантида гамма спектрометрик ускунанинг юқори қайд тезликларида ишлаш мобайнидаги систематик хатоликни камайтириш ва ҳисобга олиш услублари ишлаб чиқилган;
ТБФ-HCl, ТБФ-HBr, ТБФ- HNO3, Д2ЭГФК-HCl, Д2ЭГФК-HNO3 системаларида Ga, Zr, In, Te ва U макрокомпонентларини, қатор элементлар микро миқдорларидан, экстракцион ва экстракцион хроматографик усуллар билан юқори самарали ажратиш услублари ишлаб чиқилган;
илк бор ураннинг микроэлемент таркибини нейтрон активацион таҳлилнинг икки варианти радиокимёвий ва нурлатишдан олдин концентрлаш усуллари мажмуаси ёрдамида парчаланиш маҳсулотлари қийматини ҳисобга олган ҳолдаги услуби ишлаб чиқилган;
илк бор n.10-4 – n.10-9 % масс аниқлаш чегараси билан 34 элементни аниқлаш имконини берадиган палладий ва платинанинг радиокимёвий нейтрон-активацион таҳлили услублари ишлаб чиқилган;
кислотали эритмалардан палладийнинг 98,2% миқдорини гидразин гидрат ёрдамида чўктириш ва 99.92 % тозаликкача қайта тозалашнинг оптимал шароитлари аниқланган;
осмийни сульфатли чиқинди эритмалардан дистилляция услуби билан 95% гача ва экстракцион хроматография билан 72% гача ажратиб олиш шароитлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўта соф моддалар ва технологик маҳсулотларнинг нейтрон-активацион таҳлилига оид олинган натижалар асосида:
ўта соф галлийнинг радиокимёвий нейтрон-активацион таҳлил усули «Тезлатгич» илмий-ишлаб чиқариш корхонасида германий-68 радионуклидини олиш ва галлий циклотрон нишонини тайёрлаш учун қўлланилган («Тезлатгич» корхонасининг 2018 йил 11 майдаги 249/1-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши 0,1 Кюри германий-68 олиш натижасида экспорт маҳсулоти ҳажмини ошириш имконини берган;
ўта соф галлийнинг радиокимёвий нейтрон-активацион таҳлил усули «Тезлатгич» илмий-ишлаб чиқариш корхонасида 68Ge/68Ga радионуклид генераторини яратиш учун қўлланилган («Тезлатгич» корхонасининг 2018 йил 11 майдаги 249/1-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши 68Ge/68Ga радионуклид генераторининг тажриба моделини яратиш имконини берган;
ўта соф теллур микроаралашма таркибини аниқлашнинг нейтрон-активацион таҳлил усули Ядро физикаси институтида ўта соф теллур олиш технологик жараёнининг турли босқичларида аналитик назоратни таъминлаш, бошланғич (95-96%) ва якуний маҳсулот (99,999%) таркибини аниқлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 2 августдаги 2/1255-2049-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш 120 дан ортиқ таҳлил ўтказиш ва 200 кг дан ортиқ ўта соф теллур олиш ва бунинг натижасида институтнинг экспорт потенциалини ошириш имконини берган;
кўп элементли ва юқори сезгир нейтрон-активацион таҳлил услублари радионуклидлар ва оғир металларнинг силикат сорбентларида сувли муҳитда тақсимланиш коэффициентларини ўлчаш учун ФА-А12-Ф009 рақамли «Сувли муҳитдан радионуклидлар ва оғир металларни ажратиб олиш учун силикатлар асосида танлаб таъсир этувчи сорбентлар тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш» (2015-2017) амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 2 августдаги 2/1255-2049-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ишлаб чиқилган сорбентларнинг ишлатилиш соҳасини, ажратиб олинадиган оғир металлар ва радионуклидлар турини, уларни ажратиш самардорлигини аниқлаш имконини берган.