Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаева Гулчехра Жалгасовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёқилғи энергетика комплекси корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш», 08.00.03–Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2018.3.PhD/Iqt85.

Илмий раҳбар: Махкамова Мамлакат Абдукадировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Қодиров Абдурашид Маджидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муратова Шохиста Ниматуллаевна,  иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон иқтисодиёти ёқилғи-энергетика комплекси корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ёқилғи-энергетика корхоналари фаолияти самарадорлигини баҳолаш услуби муҳит субъектларини ўзаро боғлиқлигининг мультиомиллик ёндашувини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;

конларни ўзлаштириш самарадорлиги шартлари тўпламини ҳисобга оладиган ер ости бойликларидан фойдаланишнинг дифференциация қилинган параметридан фойдаланиш асосида ёқилғи-энергетика корхоналари фаолияти самарадорлигини баҳолаш усуллари такомиллаштирилган;

ёқилғи-энергетика комплекси таркибидаги корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишнинг итерацион модели ишлаб чиқаришга инновацион маҳсулот ва технологик янгиликлар киритиш асосида такомиллаштирилган;

соха комлекси самарадорлигининг   ялпи ички маҳсулотга таъсири бўлган энергетик инфратузилма индексининг (EAPI) уч субиндексдан  атроф-муҳит барқарорлиги (environmental sustainability-ENSUS)ни таъминлаш ва зарарсизлантиришни минималлаштириш  асосида таъсир этиш даражасини аниқлаш механизми такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ёқилғи-энергетика комплекси корхоналари фаолиятини самарали ривожлантиришга қаратилган таклифлар асосида:

ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарида инновацион муҳитнинг ички моҳиятини ҳисобга олувчи фаолият самарадорлигини баҳолашнинг мультиомиллик ёндашуви ва конларни ўзлаштириш самарадорлиги шартлари тўпламини ҳисобга оладиган ер ости бойликларидан фойдаланишнинг дифференциация қилинган параметридан фойдаланиш асосида ёқилғи-энергетика корхоналари фаолияти самарадорлигини баҳолаш усуллари  «УзЛИТИнефтгаз» АЖ, «Шуртаннефтгаз» МЧЖ  ва «Шуртан ГКХ» МЧЖнинг илмий ва амалий фаолиятига жорий килинган ва 39.0-137:2017 «ИЛМИЙ-ТЕХНИК МАҲСУЛОТ, илмий-техник ютуқларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш» жараёнига татбиқ этилган («УзЛИТИнефтгаз» АЖнинг 2017 йил 25 октябрдаги 6-сон, «Шўртаннефтгаз» МЧЖнинг 2018 йил 19 февралдаги  24/948-сон ва «Шўртан ГКХ» МЧЖнинг 2018 йил 22 февралдаги 24/798-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ёқилғи-энергетика  корхоналарининг барча фаолиятларини ташкил этишда инновацион ишланмалар ва илмий-техник ютуқларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш имконини берган;

ёқилғи энергетика комплекси таркибидаги корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишнинг инновацион маҳсулот ва технологик ишланмалар киритиш асосида ишлаб чиқарилган итерацион модели ва ёқилғи-энергетика комлекси самарадорлигининг миллий ялпи ички маҳсулотга таъсири бўлган энергетик инфратузилма индексининг (EAPI) уч субиндексдан атроф-муҳит барқарорлиги (environmental sustainability-ENSUS)ни таъминлаш мақсадида зарарсизлантиришни минималлаштириш  асосида таъсир этиш даражасини аниқлаш механизми «ИГИРНИГМ» АЖнинг амалий фаолиятига татбиқ этилган («Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти» АЖнинг 2018 йил 27 августдаги  281ГА-4-1451-сон маълумотномаси). Корхонада ушбу таклифларни қўллаш натижасида инновацион салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий қўрсаткичларини самарали ривожлантиришнинг мақсадли йўналишларини тўғри танлаш, инновацион фаолиятни кучайтириш жараёнларини чуқурлаштириш ва ёқилғи энергетика комплекси корхоналарининг инновацион салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини 21%га оширган;

«Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖга фойдали қазилмалардан фойдаланганлик учун солиқ ундириш механизмини солиқ юкини пасайтириш асосида  такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган («УзЛИТИнефтгаз» АЖнинг 2017 йил 25 октябрдаги 6-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни жорий қилиш натижасида «Ўзбекнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик жамиятининг қўшимча ресурсларини инновацион фаолиятни жадаллаштиришга йўналтирилиши акциядорлик жамиятига 54,6 млрд. сўм самара берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish