Қорабоев Жасур Баҳодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Турли тизимдаги тилларда «муболаға» концептуал семантикаси вербализаторлари типологияси», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fil66.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.
Илмий раҳбар: Хошимов Ғанижон Мирзааҳмедович, филология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Сафаров Шаҳриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Худойберганова Дурдона Сиддиқовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
II.Тадқиқотнинг мақсади: турли тизимдаги тилларда, жумладан, инглиз, ўзбек, рус ва бошқа тилларда «гипербола концептуал семантикаси» (ГКС) вербализаторларининг когнитив типологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз, ўзбек ва рус тилларида «гипербола концептуал семантика»сини воқелантирувчи тилнинг барча сатҳларига дахлдор лисоний воситаларнинг инвариант турлари тизими орқали воқелантирилиши қиёсий когнитив типологик аснода исботланган;
қиёсланаётган тилларда «гипербола концептуал семантика»сини воқелантирувчи лисоний воситалар билан бир қаторда паралингвистик воситалар (тана аъзоларининг ҳаракатлари, имо-ишоралар) тизими бирга қўлланилиши аниқланган;
инглиз, ўзбек ва рус тилларида «гипербола концептуал семантика»си вербализаторларининг майдон табиати очиб берилган ва ундаги ядро, доминанта ва периферияга хос таркибий қисмлар мақоми далилланган;
қиёсланаётган инглиз, ўзбек ва рус тилларида «гипербола концептуал семантика»си вербализаторларининг қиёсий, когнитив-типологик нуқтаи назардан ўрганиш тамойиллари ва методикаси асосланган;
экстраполяция методи ёрдамида қиёсланаётган инглиз, ўзбек ва рус тилларида «гипербола концептуал семантика»си вербализаторларининг типологик тадқиқи натижаларини бошқа тиллар материалида ҳам қиёслаш орқали доимий ва ўзгарувчан хусусиятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз, ўзбек ва рус тилларида «муболаға» концептуал семантикаси вербализаторлари типологиясини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
турли тизимдаги тилларда «муболаға» концептуал семантикаси вербализаторлари типологияси тадқиқига оид илмий хулосалар ва таклифлардан олий ўқув юртларида инглиз тили стилистикаси, қиёсий стилистика каби назарий курслар бўйича ўқув услубий қўлланмалар яратишда, глоссарийлар тузишда, амалий машғулотлар олиб бориш учун материаллар мажмуасини тузишда самарали фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 18 октябридаги ФТА 02-11/895-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги «муболаға» концептуал семантикаси вербализаторлари қиёсий типологик жиҳатдан таснифланган ҳамда уларнинг лингводидактик аспектлари билан боғлиқ бўлган муаммоларга тегишли ечимлар берилган;
таълим муассасаларида чет тилларини ўрганиш жараёнида муболағалашган тил бирликларидан фойдаланишга доир хулосалар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майидаги 124-сон «Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 мартдаги 89-03-972-сон маълумотномаси). Натижада «Стилистика», «Диалектология», «Таржима назарияси ва амалиёти», «Адабий-бадиий таҳлил методлари», «Қиёсий адабиётшунослик» ва «Қиёсий тилшунослик» фанларини такомиллаштириш ҳамда ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
муболағанинг кундалик мулоқотдаги ўрни ва аҳамияти, айниқса, унинг паралингвистик воситалар орқали воқелантирилишига оид илмий маълумотлардан «Мерос», «Ижод гулшани», Диёр янгиликлари ва «7 кун» каби туркум кўрсатувлар ва эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг 2017 йил 10 октябридаги 20-21/59-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар мазмунли лисоний фактлар билан бойитилди ва томошабинлар «муболаға»нинг мулоқотни тўлақонли кечишидаги аҳамияти тўғрисида қимматли маълумотларга эга бўлган.