Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Шерали Хасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий хомашёлардан хитозан олиш ва уни модификациялаш», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/К788.
Илмий раҳбар: Хаитбаев Алишер Хамидович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Арипова Салимакҳон, кимё фанлари доктори, профессор; Мўминжонов Миржалол Муқимжон ўғли, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлардан хитин ажратиб олиш, ажратиб олишнинг оптимал шароитларини танлаш, хитин асосида олинган хитозаннинг айрим дикарбон кислота ва ангидридлар билан модификациялаш ҳамда олинган маҳсулотларни физик – кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта табиий ва маҳаллий хомашё манбааларидан хитин моддалари ажратиб олинган, уларнинг полиморф шакллари исботланган;
хитин ажратиб олишнинг классик усулига делипидлаш босқичини қўшиш орқали такомиллаштирилган усул ишлаб чиқилган;
хитозаннинг 10 та янги Н-ацил ҳосилалари синтез қилинган, реакцияларнинг амалга ошиши ва маҳсулот унуми турли омилларга боғлиқлиги, олинган бирикмаларнинг кимёвий тузилишлари турли хил замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида исботланган;
хитозан асосидаги гидрогелларнинг хоссалари, сувни ушлаб қолиш қобилияти, ўсимлик уруғи ҳамда илдизига сув ва унда эриган моддаларни етказиб бериш хусусиятлари турли физик-кимёвий усуллар ёрдамида исботланган;
олинган гидрогелларни қўллаш орқали уларнинг айрим ўсимлик уруғларининг униб чиқиш вақтига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республикамизда кенг тарқалган, ўсимлик заракунандалари ҳисобланадиган ҳашаротлардан аминополисахарид хитинни ажратиб олиш, уни хитозанга ўтказиш, хитозанни модификациялаш ҳамда уларнинг қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Мелолонтҳа мелолонтҳадан хитин, ундан эса юқори унумда деацетилланиш даражалари юқори бўлган хитозан олиш усулига техник шарти Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Ц 200845944-112:2023). Мазкур техникавий шартлар маҳсулотнинг сифати ва технологик жараёнини назорат қилиш имконини берган;
хитин ва хитозан ажратиб олиш, олинган хитозаннинг молекуляр массаси ҳамда деацетилланиш даражасини аниқлаш натижаларидан “Юқори молекуляр бирикмалар кимёси” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил, 3 мартдаги 55-сонли буйруғи). Натижада, олий ўқув юртларида юқори молекуляр бирикмалар кимёси бўйича мутахассисларнинг билимларини мустаҳкамлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish