Юлдашев Темур Абдурашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак касаллигини комплекс клиник-эхографик диагностикасининг замонавий жиҳатлари» 14.00.19- Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib 4097.
Илмий раҳбар: Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019Tib.77.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Фазилов Акрам Акмалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джураева Нигора Мухсумовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади буйракларнинг сурункали касаллиги клиник-эхографик диагностикасини беморларни комплекс текшириш тизимида замонавий ультратовуш усулларидан қўллаган ҳолда такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллигини эрта босқич аниқлашда рангли картирлаш билан импульсли допплерографияни қўллаган холда буйрак паренхимасининг бўлакчалараро артериялари даражасидаги зарарланишини аниқлаш имконият берадиган усул эканлиги исботланган.
болаларда сурункали буйрак касаллик диагностикасида интраренал қон оқимининг қаршилик индекслари ва буйрак зарарланиши ҳар бир босқичига систолик ва диастолик чизиқли тезлик параметрлар ўзгаригалиги ҳисобига импульсли допплерографияни қўлланилиши асосланган.
сурункали буйрак касаллигнинг кечув даражаси оғирлашиши рангли картирлашда буйрак паренхимасининг васкуляризация даражасини камайиши, импульсли допплерографияда интраренал артерияларида диастолик тезлик кўрсаткичларини пасайиши, ҳамда қаршилик индексларининг ортиши фиброзланиш даража эканлиги исботланган.
сурункали буйрак касаллиги яширин даврида аниқлаш ҳамда сурункали буйрак етишмовчилигига ўтиш босқичини эрта ташхислашда интраренал қон томирларининг допплерографик кўрсаткичларининг аниқлашда клиник-лаборатор-эхографик шкаласи ва башоратлаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали буйрак касаллигини комплекс клиник-эхографик диагностикасининг замонавий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллигини эрта босқичларида аниқлашда рангли картирлаш билан импульсли допплерографияни қўллаган холда буйрак паренхимасининг бўлакчалараро артериялари даражасидаги зарарланишини аниқлашни имконият берадиган усул эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 2022 йил 30 декабрда №8 н-р/1605 сон билан тасдиқланган “Сурункали буйрак касаллиги ташхисида комплекс клиник-эхографик тадқиқотлардан фойдаланиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси 2023 йил 4 декабрдаги №155 буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва трансплантология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 5 декабрдаги №73 буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги №05/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: СБК жадаллашуви ёки оғирлик даражасини баҳолаш учун ишлаб чиқилган клиник-лаборатор ва допплерографик параллеллар амалиётда янада кенг қўлланиши зарур, бу эса беморларни даволашни бошқариш ва коррегирловчи даволаш тактикасига таъсир этиб, СБЕ ривожланиш хавфини эрта ташхислашда катта аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган клиник-лаборатор ва ультратовуш мезонларини тадбиқ этишнинг иқтисодий самарадорлиги 1 беморга 260000 сўмни ташкил этади. Хулоса: СБК бўлган беморларда кейинчалик вужудга келиши мумкин бўлган хавф гуруҳини эрта аниқлаш имконини оширувчи илмий асосланган ишончли клиник-лаборатор ва доплерографик параллеллар аниқланди.
иккинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллик диагностикасида интраренал қон оқимининг қаршилик индекслари ва буйрак зарарланиши ҳар бир босқичида систолик ва диастолик чизиқли тезлик параметрлар ўзгаригалиги ҳисобига импульсли допплерографияни қўлланилиши исботланганлиги аниқланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 2022 йил 30 декабрда №8 н-р/1605 сон билан тасдиқланган “Сурункали буйрак касаллиги ташхисида комплекс клиник-эхографик тадқиқотлардан фойдаланиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси 2023 йил 4 декабрдаги №155 буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва трансплантология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 5 декабрдаги №73 буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги №05/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: касаллиги 2 ойдан узоқ давом этган ҳамма нефрологик беморларга тўлдирилган нефрологик протокол бўйича клиник ҳолат ва коптокчалар фильтрациясини баҳолаш, шунингдек, буйракларда қон айланишнинг допплерометрик кўрсаткичларини ўрганиш, касалликнинг эрта босқичларида БСКни прогнозлаш самарасини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ташхислашни ошириш, ўз вақтида даволаш ва СБЕ ривожланиш хавфини олдини олиш билан хулосаланади. диагностика марказлари орасида бир нефросцинтиграфия текширувининг ўртача қиймати 465,0±15,2 минг сўмни ташкил этган бўлса, буйраклар допплерографияси 165,0±12,5 сўмни ташкил қилган. Тадқиқотлар қийматининг фарқини ҳисоблаш натижасида аниқландики, допплерографияни ўз ичига олган комплекс УТТ усули бир бемор учун ташҳисот нархи ўртача 300,0+2,7 минг сўмга камаяди. Хулоса: тадбиқ этиш натижалари СБК бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш, айни вақтда даволашни олиб бориш, бу эса СБЕ ривожланишини камайтириши, гемодиализ ва буйрак трансплантациясини ўз вақтида ўтказиш имконини берди ва хар бир бемор учун 300,0±2,7 минг сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллигнинг кечув даражаси оғирлашиши рангли картирлашда буйрак паренхимасининг васкуляризациясининг камайиши, импульсли допплерографияда интраренал артерияларида диастолик тезлик кўрсаткичларини пасайиши, ҳамда қаршилик индексларининг ортиши нефросклероз босқичига боғлиқ эканлиги исботланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 2022 йил 30 декабрда №8 н-р/1605 сон билан тасдиқланган “Сурункали буйрак касаллиги ташхисида комплекс клиник-эхографик тадқиқотлардан фойдаланиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси 2023 йил 4 декабрдаги №155 буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва трансплантология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 5 декабрдаги №73 буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги №05/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: СБК бўлган беморларга буйраклар паренхимасининг барча сатҳларида қон айланишнинг допплерометрик ҳисоблаш билан тўлдирилган ультратовуш текширувини ўтказиш тавсия этилади, чунки бу буйракичи гемодинамикасини баҳолашнинг энг сезгир усули ҳисобланади ва бундай ёндашув буйракларда қон айланиш ҳолати тўғрисида тўлиқ маълумот беришини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги СБКнинг эрта предикторларини аниқлаш ҳамда ушбу касаллик ривожланиши бўйича хавф гуруҳларини аниқлаш билан тушунтирилади, бу ўз навбатида ташхисот муддатининг камайиши ҳисобига иқтисодий ҳаражатни 3,5 баравар пасайтиришга олиб келиб иқтисодий самарадорликнинг 210000 сўм бўлиш имконини беради. Хулоса: СБКнинг барча босқичларида буйраклар паренхимаси сатҳида қон айланишининг допплерографик ультратовуш кўрсаткичлари пасайиши ҳамда васкуляризация даражасининг пасайиши салбий прогностик мезон сифатида қўлланилади ва 3,5 баравар пасайтиришга олиб келиб иқтисодий самарадорликнинг 210000 сўм бўлиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги яширин даврида аниқлаш ҳамда сурункали буйрак етишмовчилигига ўтиш босқичини эрта ташхислашда интраренал қон томирларининг допплерографик кўрсаткичларини бахолаш клиник-лаборатор-эхографик шкаласи ва башоратлаш мезонлари ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 2022 йил 30 декабрда №8 н-р/1606 сон билан тасдиқланган “Сурункали буйрак касаллиги ривожланиш босқичини баҳолаш учун дастурий маҳсулотни жорий этиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси 2023 йил 4 декабрдаги №156 буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва трансплантология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 5 декабрдаги №74 буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги №05/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дастурга кўра СБК ривожаланиш хавфининг ҳеч бўлмаса битта клиник, лаборатор ёки эхографик омили бўлган барча шахслар КФТни ўлчаш билан, альбуминурия/протеинурия даражасини баҳолаш ҳамда зарурий бўлган буйралар томирларини допплерографияси билан ультратовуш текширувидан мунтазам ўтишлари шарт. Иқтисодий самарадорлиги: ташхис аниқлигини ошириш, даволаш харажатларини камайтириш, оғир босқичлардаги СБКни даволаш ва госпитализация қилиш самарадорлигини ошириш, меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқартиришдан иборат ва бир бемор учун умумий иқтисодий фойда 1200000 сўмни ташкил этади. Хулоса: юқори хавф гуруҳларида мақсадли йўналтирилган текширувлар йўли билан СБК бўлган беморларни эрта аниқлашга тизимли ёндашув шифокор вақтини ҳамда лаборатор текширувлар ҳажми ва қийматини тежашга ёрдам беради ва бир бемор учун умумий 1200000 сўмга харажатларни иқтисод қилиш имконини берган.