Sayt test rejimida ishlamoqda

Номозова Дилноза Мамаражаб қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларининг физика таълим йўналишлари учун “Нанооптика” курсини мазмуни ва ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.PhD/Ped4154.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий раҳбар: Муқимов Комил Муқимович, физика-математика фанлари доктори, профессор, ЎзРФА академиги.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/31.03.2021.FM.70.06.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Маҳманов Ўрал Қудратович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ш.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларининг физика таълим йўналишлари учун “Нанооптика” курси мазмуни ва ўқитиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Нанооптика” курсининг мазмуни танланган материалларга қўйиладиган дидактик талаблар асосида технологик ёндашувнинг хусусий-методик даражасининг жадал таъсир кўрсатиш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларининг физика таълим йўналишлари учун “Нанооптика” курсининг структураси вербал маълумотларга визуал кўриниш бериш ва ностандарт ечимларга эришишга йўналтирилган талабалар ақлий фаолиятини шакллантириш борасида фазовий ва мантиқий фикрлаш билан ўзаро оптимал уйғунлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
физика таълим йўналишларида “Нанооптика” курсини ўқитишга доир инновацион таълим технологиялари аналитик-мантиқий, инновацион топшириқларга тафаккурнинг тасаввур, анология, метафора ва интуиция каби шаклларини ўзаро уйғунликда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим тизимида “Нанооптика” курсини электрон дастурий воситалар асосида ўқитишнинг назарий консептуал модели электрон педагогик дастурий воситалар ва виртуал-симуляторли дастурий ишланмаларни маъруза, амалий ва мустақил таълим машғулотларида қўллашга доир талабалар фаолияти билан педагоглар фаолиятининг ҳамкорлигини ташкил этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларининг физика таълим йўналишлари учун “Нанооптика” курсини мазмуни ва ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
 “Нанооптика” курсининг мазмуни танланган материалларга қўйиладиган дидактик талаблар асосида технологик ёндашувнинг хусусий-методик даражасининг жадал таъсир кўрсатиш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилганлиги ҳамда олий таълим муассасаларининг физика таълим йўналишлари учун “Нанооптика” курсининг структураси вербал маълумотларга визуал кўриниш бериш ва ностандарт ечимларга эришишга йўналтирилган талабалар ақлий фаолиятини шакллантириш борасида фазовий ва мантиқий фикрлаш билан ўзаро оптимал уйғунлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилганлигига оид хулосаларидан ПЗ-20170929192-рақамли “Наносуспензияларни қўллаган ҳолда тўқимачилик материалларини модификация жараёнларини ўрганиш ва биоцид хусусиятларга эга наномодификацияланган тўқимачилик материалларини таёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 12-сентябрдаги 04/11-6961-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни нанометр масштабидаги обектларда кечаётган оптик ҳодисалар билан таништириш, ўқув жараёнида фойдаланиш имконини берган;
физика таълим йўналишларида “Нанооптика” курсини ўқитишга доир инновацион таълим технологиялари аналитик-мантиқий, инновацион топшириқларга тафаккурнинг тасаввур, анология, метафора ва интуиция каби шаклларини ўзаро уйғунликда қўллаш асосида такомиллаштирилганлигига ҳамда олий таълим тизимида “Нанооптика” курсини электрон дастурий воситалар асосида ўқитишнинг назарий консептуал модели электрон педагогик дастурий воситалар ва виртуал-симуляторли дастурий ишланмаларни маъруза, амалий ва мустақил таълим машғулотларида қўллашга доир талабалар фаолияти билан педагоглар фаолиятининг ҳамкорлигини ташкил этиш асосида такомиллаштирилганлигига доир хулосаларидан ПЗ-20170929192-рақамли “Наносуспензияларни қўллаган ҳолда тўқимачилик материалларини модификация жараёнларини ўрганиш ва биоцид хусусиятларга эга наномодификацияланган тўқимачилик материалларини таёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 12-сентябрдаги 04/11-6961-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак физика ўқитувчиларида лойиҳалаш компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган мустақил таълимни ташкил этишнинг шакл, метод ва воситаларини такомиллаштиришга эришилган.  

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish