Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Наргиза Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таркибида никотин сақловчи кимёвий маҳсулотларни товарлар номенклатураси асосида синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/K126.
Илмий раҳбарлар: Хўжаев Вахобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуганиев Бахтиёр Ермахаматович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллоев Обиджон Шахабидинович, кимё фанлари доктори, доцент; Нишонов Миркозимжон, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республика ҳудудига олиб кирилаётган ва ундан олиб чиқиб кетилаётган никотин сақловчи маҳсулотларнинг кимёвий таркибини текширишнинг юқори аниқликдаги, ишончли ва тезкор услубларини ишлаб чиқиш орқали давлат бюджетига тушаётган аксиз солиғи ва божхона тўловлари тўлиқлигини таʼминлашдан ҳамда носвой таркибини комплекс аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тамаки ва бошқа никотин сақловчи маҳсулотларни кимёвий таркиби аниқланган, кимёвий таркибни таҳлил қилишнинг оптимал шароитлари ишлаб чиқилган;
тамаки ва бошқа никотин сақловчи маҳсулотларни таркибидаги макро ва микроелементлар ва оқсил миқдори, аминокислоталар таркиби аниқланган ҳамда бу маҳсулотлар оқсил тузувчи аминокислоталарнинг манбайи эканлиги исботланган;
носвойнинг бактериал ва кимёвий таркиби ҳамда унинг таркибида пестицид, бактериялар, нитробирикмалар, бензпирен, хром, никел, мишяк, кадмий, қўрғошинларни миқдори аниқланган;
тамакили ва тамакисиз снюслар учун кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги товар код рақами ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида никотин бўлган тамаки ва бошқа маҳсулотларни кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН код рақамларини белгилаш ва стандартлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибида никотин бўлган маҳсулотлар учун божхона экспертизасини амалга оширишда тезкор, ишончли ва аниқ бўлган аналитик услуби давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг 2024 йил 23 майдаги 17/05-24-0994-сон маʼлумотномаси). Натижада, ушбу услуб-таркибида никотин бўлган тамаки ва бошқа маҳсулотларни таснифлашнинг соддалаштирилиш имконини берган;
тамакили ва тамакисиз снюсларга ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича 2404 91 000 9 код рақами давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг 2024 йил 24 майдаги 17/05-24-1002-сон маʼлумотномаси). Натижада, экспорт ва импорт жараёнларида бож тўловлари ва аксиз солиғи ставкаларини тўғри белгилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish