Джаббарова Хабиба Кувандиковна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гендер тенгликнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Fal811
Илмий раҳбар: Бозоров Мустафо Жабборович, фалсафа фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01 (бир марталик кенгаш)
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори, доцент Мусаева Нодира Махмудовна, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим Сайдивалиева Хуршида Ходжиакбаровна
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамиятдаги гендер тенглик феноменини ижтимоий фалсафа нуқтайи назаридан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий ҳаётда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлашда гендер роллар тақсимоти, ижтимоий гендер идентиклик каби социомаданий детерминантларнинг гендер сезувчанлигини ошириш жараёнида ижтимоий-когнитив идрок этиш, назарий ва амалий фаолият диалектикаси каби усулларининг устуворлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
ижтимоий адолат, гендер тенглик ва эмпатия тамойилларини шакллантиришда инклюзив педагогика ва ижтимоий-маданий аксиология синтези орқали таълим тизимини трансформация қилиш, медиа маданиятида гендер ёндашувни такомиллаштириш, танқидий тафаккурни ривожлантириш каби таъсир механизмларининг гендер стереотипларга қарши курашишдаги интенсив самарадорлиги исботланган;
гендер тенглигини институционал қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳамкорлик ва гендер маданиятни такомиллаштириш каби социомаданий муҳитга таъсир қилувчи регулятив детерминантларнинг тизим ва элемент ўртасидаги диалектик муносабати ҳамда миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши қонунига асосан гендер аспектида индивидуал онг трансформациясига олиб келиши аниқланган;
Ғарб ва Шарқ ижтимоий тафаккурида гендер тенглик ва феминизмнинг инъикоси, тарихий, маданий, фалсафий, идеологик контекст асосида шаклланган гендер эволюцияси, гендер маданиятнинг сивилизациявий, сакрал, аксиологик, гносеологик мазмундаги плюрализми, гендер қадриятларнинг миллий ва минтақавий дифференциацияси каби омилларга кўра гендер тенглигининг миллий менталитетга хос хусусиятларга таяниши зарурияти фалсафий жиҳатдан очиб берилган.
IV.Натижаларининг жорий қилинганлиги. Гендер тенгликни ижтимоий фалсафий таҳлил қилиш жараёнларига оид ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
ижтимоий ҳаётда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлашда гендер роллар тақсимоти, ижтимоий гендер идентиклик каби социомаданий детерминантларнинг гендер сезувчанлигини ошириш жараёнида ижтимоий-когнитив идрок этиш, назарий ва амалий фаолият диалектикаси каби усулларининг устуворлиги фалсафий жиҳатдан асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан бажарилган “Олий таълим тизимига гендер ёндашувни татбиқ этиш ва бошқаришнинг назарий-методологик асослари” мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2023-йил 24-мартдаги 02-01/262-сон маълумотномаси). Диссертация янгилиги, таклиф ва тавсияларидан фойдаланиш олий таълим тизимига гендер ёндашув тамойилларини жорий этиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.
ижтимоий адолат, гендер тенглик ва эмпатия тамойилларини шакллантиришда инклюзив педагогика ва ижтимоий-маданий аксиология синтези орқали таълим тизимини трансформация қилиш, медиа маданиятида гендер ёндашувни такомиллаштириш, танқидий тафаккурни ривожлантириш каби таъсир механизмларининг гендер стереотипларга қарши курашишдаги интенсив самарадорлиги исботланганлигига оид фикр ва мулоҳазалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2023-йилнинг 10-феврал куни соат 07.00 да эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 15-февралдаги 01-07/42-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларидан фойдаланиш кўрсатув ва радио эшиттиришни мазмунан такомиллаштиришга хизмат қилган.
гендер тенглигини институционал қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳамкорлик ва гендер маданиятни такомиллаштириш каби социомаданий муҳитга таъсир қилувчи регулятив детерминантларнинг тизим ва элемент ўртасидаги диалектик муносабати ҳамда миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши қонунига асосан гендер аспектида индивидуал онг трансформациясига олиб келиши аниқланганлигига оид таклиф, тавсия ва мулоҳазалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2023-йилнинг 10-феврал куни соат 07.00 да эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 15-февралдаги 01-07/42-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларидан фойдаланиш хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда аҳамияти кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишга хизмат қилган.
Ғарб ва Шарқ ижтимоий тафаккурида гендер тенглик ва феминизмнинг инъикоси, тарихий, маданий, фалсафий, идеологик контекст асосида шаклланган гендер эволюцияси, гендер маданиятнинг сивилизациявий, сакрал, аксиологик, гносеологик мазмундаги плюрализми, гендер қадриятларнинг миллий ва минтақавий дифференциацияси каби омилларга кўра гендер тенглигининг миллий менталитетга хос хусусиятларга таяниши зарурияти фалсафий жиҳатдан очиб берилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-64 сонли “Оилаларга коʼрсатилаётган сифатли ва тезкор ижтимоий хизматлар учун мобил илова яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа вазифаларини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 13-февралдаги 04/11-738-сон маълумотномаси). Диссертациядаги таклиф ва тавсиялар лойиҳани янада такомиллаштиришга ва хотин-қизларнинг оиладаги аҳволи ва дунёқарашлари, бажараётган репродуктив вазифаларини ҳисобга олиб, улар ўртасида олиб борилаётган ҳуқуқий-маърифий тадбирларда замонавий услублардан фойдаланишга хизмат қилган.