Шоназарова Нодира Худойбердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ревматоид артрити бор беморларда қалқонсимон без касалликларининг клиник кечиши ва даволашни ўзига хос хусусиятлари”, 14.00.03 – Эндокринология ва 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.1.PhD/Tib2385.
Илмий рахбарлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси , DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Ахмедов Холмурод Сагдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупова Шахноза Қодиржоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ревматоид артрит билан оғриган беморларда клиник-лаборатор кўрсаткичларни таҳлил қилиш орқали қалқонсимон без касалликларини эрта ва дифференциал ташхислаш ҳамда даволаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ревматоид артрит билан оғриган беморларда қалқонсимон без касалликларининг учраш сони 46 % эканлиги ва унинг таркиби (аутоиммун тиреоидит – 29,8 %, гипотиреоз – 10,1 %, гипетиреоз – 6,25 %) аниқланган;
ревматоид артрит билан оғриган беморларда қалқонсимон без касалликлари ривожланиши ва кечишини башорат қилишда тиреоид пероксидаза (ТПО), тиреоглобулин (ТГ) ва тиреотроп гормони (ТТГ) рецепторига қарши антитаначалар миқдори прогностик маркер эканлиги аниқланган;
ревматоид артрит билан оғриган беморларда қондаги витамин Д миқдори билан тиреоид пероксидаза (ТПО), тиреоглобулин (ТГ) ва тиреотроп гормони (ТТГ) рецепторига қарши антитаначалар ҳамда касалликнинг фаоллик даражаси орасида тескари корелацион боғлиқлик борлиги аниқланган;
ревматоид артрит ва қалқонсимон без патологиялари мавжуд беморларда анъанавий даво усуллари билан биргаликда, витамин Д дори воситасини қўшимча қўллаш орқали даволаш тамойили такомиллаштирлган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 8 июлдаги 2-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор ревматоид артрит билан оғриган беморларда қалқонсимон без касалликларининг учраш сони 46 % эканлиги ва унинг таркиби (аутоиммун тиреоидит – 29,8 %, гипотиреоз – 10,1 %, гипетиреоз – 6,25 %) учраши кузатилган ва 2024-йил 13-мартдаги 19-у-сонли буйруғи билан Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тармоқ маркази Самарқанд вилояти филиалига, 2024 йил 15 мартдаги 1-сон буйруғи билан Самарқанд вилояти Ургут тумани тиббиёт бирлашмасида клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ревматоид артрит билан оғриган беморларда касалликнинг оғирлик даражаси, фаоллиги ва рентгенологик босқичига қараб ҳамда қалқонсимон без патологиялари учраш частотасини ҳисобга олган ҳолда, касалликни беқарорлашиш хавфини хамда прогнозини баҳолаш учун дастур яратилган ва эрта ташхислаш мезонлари такомиллаштирилган. Иқтисодий самарадорлиги: беморларни шифохонада даволаниш кунларини ўртача 2 кунга қисқарганлиги ҳисобига ётоқ кунидан 454000 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга имконини берди. Хулоса: ревматоид артрит билан касалланган беморларда қалқонсимон без патологияси ривожланишини эрта ташхислаш учун қўлланиладиган клиник-иммунологик ва гормонал холатини текшириш усуллари самарали ва хавсиз ҳисобланади.
иккинчи илмий янгилик: ревматоид артрит билан оғриган беморларда қалқонсимон без касалликлари ривожланиши ва кечишини башорат қилишда тиреоид пероксидаза (ТПО), тиреоглобулин (ТГ) ва тиреотроп гормони (ТТГ) рецепторига қарши антитаначалар миқдори прогностик маркер эканлиги исботланган ва 2024-йил 13-мартдаги 19-у-сонли буйруғи билан Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тармоқ маркази Самарқанд вилояти филиалига, 2024 йил 15 мартдаги 1-сон буйруғи билан Самарқанд вилояти Ургут тумани тиббиёт бирлашмасида клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ревматоид артрит билан оғриган беморларда қалқонсимон без патологияларини эрта ташхислашни такомиллаштириш, профилактик чора-тадбирларни оптималлаштириш, ревматоид артрит билан касалланган беморларда ҳаёт сифатини яхшилаш, асоратларни камайтириш ва тиббий ёрдам сифатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ревматоид артритда қалқонсимон без билан оғриган беморларнинг 92 %да HAQ сўровномасига кўра, коморбид патология билан биргаликда кечганда ҳаёт сифатининг пасайиши қайд этилди. 6 ой давомида асосий даволаш негизида қалқонсимон без касалликларини даволашдан фойдаланиш HAQ қийматларини 1,5 дан 0,51 гача яхшиланиши аникланган. Хулоса: кўрсатмаларга асосланган усулларни қўлланилиши беморларни амбулатор мурожатлари сонини камайтириш , оилавий поликлиникага 1 кунлик қатнов учун 10 нафар беморга 480000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди
учинчи илмий янгилик: ревматоид артрит билан оғриган беморларда қондаги витамин Д миқдори билан тиреоид пероксидаза (ТПО), тиреоглобулин (ТГ) ва тиреотроп гормони (ТТГ) рецепторига қарши антитаначалар ҳамда касалликнинг фаоллик даражаси орасида тескари корелацион боғлиқлик борлиги аниқланган ва 2024-йил 13-мартдаги 19-у-сонли буйруғи билан Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тармоқ маркази Самарқанд вилояти филиалига, 2024 йил 15 мартдаги 1-сон буйруғи билан Самарқанд вилояти Ургут тумани тиббиёт бирлашмасида клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ревматоид артрит билан касалланган беморларда қалқонсимон без касалликларини аниқлаш учун ТТГ, Т4 эркин, Т3 эркин, ТПО, ТГ қарши антитаналар, витамин Д қондаги миқдори , қалқонсимон безининг УТТ, рентген денситометрияси текширишлар ўтказилиши, касалликни кечишини олдиндан башорат қилишга эришиш, асоратларнинг учраш частотасини камайтириши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: олинган маълумотлар асоратларни эрта ташхислаш ва ревматоид артрит кечишини башоратлаш мувофиқлаштиришга имкон беради, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва амалга оширилаётган терапевтик чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга олиб келади. Шифохонада 1 кунлик дори харажатлари 58000 сўмни ташкил этади, 2 кун учун сарфланадиган маблағ миқдори 116000 сўм маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: РА билан касалланган беморларда диагностика ва даволаш буйича таклиф этилган алгоритм ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш беморларда қалқонсимон без патологиясини ташхислаш ҳамда башоратлаш, стационар шароитида 1 нафар бемор учун 2 кун ҳисобига бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ревматоид артрит ва қалқонсимон без патологиялари мавжуд беморларда анъанавий даво усуллари билан биргаликда, витамин Д дори воситасини қўшимча қўллаш орқали даволаш тамойили такомиллаштирлган ва 2024-йил 13-мартдаги 19-у-сонли буйруғи билан Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тармоқ маркази Самарқанд вилояти филиалига, 2024 йил 15 мартдаги 1-сон буйруғи билан Самарқанд вилояти Ургут тумани тиббиёт бирлашмасида клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ревматоид артрит билан оғриган беморларда, қалқонсимон без патологиясини мақбул даволаш усуллари анъанавий даво усулига кўшимча витамин Д дори воситасини талаб қилинган миқдорда индивидуал танлаш орқали кўллаш натижасида касаллик ривожланиши ва кечиши даражасини ўз вақтида аниқлаш ва асоратларини олдини олиши билан изохланган. Иқтисодий самарадорлиги: Ревматоид артритда қалқонсимон без касаллигини узоқ муддатда комплекс даволашда витамин Д қўшилиши ностероид ялиғланишга қарши дориларга бўлган эҳтиёжни 46 % га, шунингдек тиббий ёрдам учун такрорий амбулатор ва шифохонага мурожаатлар сонини 1,8 бараварга камайтириш имконини берди. Хулоса: ревматоид артрит билан касалланган беморларда қалқонсимон без касалликларини эрта аниқлаш ва ўз вақтида зарур даво муолажаларини ўтказиш учраши мумкин бўлган асоратларини олдини олиш натижасида беморларнинг хаёт сифатини ошириш имконини берган.