Попенков Артур Викторовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “7 ёшдаги ортиқча вазнли ва семизлиги бўлган болаларда юрак қон-томир тизимдаги бузилишларининг хавф омиллари ва клиник-функционал маркерлари” 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2734.
Илмий рахбар: Ахмедова Дилором Илхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12. 2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камилова Алтиной Турсунбаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг 4 ҳудудида 7 ёшдаги болаларда ортиқча вазн ва семизликнинг ривожланиш частотаси ва омилларини ўрганилган холда 7 ёшдаги ортиқча вазнли ва семизлиги бўлган болаларда юрак қон томир тизимдаги бузилишларининг хавф омиллари ва клиник-функционал маркерларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
7 ёшли болаларнинг антропометрик текширув натижалари асосида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи болаларда Жиззаҳ, Сирдарё, Тошкент вилоятларида яшовчи болаларга нисбатан, соғлом овқатланиш тартибига риоя қилинмаслиги, жисмоний фаоллигининг камлиги билан боғлиқ ҳолда ортиқча вазн ва семизлиги мавжуд бўлганларнинг кўпроқ учраши исботланган;
ортиқча вазни ва семизлиги бўлган 7 ёшдаги болаларда жисмоний фаолликнинг кунига 2 соатдан камлиги (RR=2,38, p<0,05), электрон қурилмалардан кунига 2 соатдан кўпроқ (RR=2,27, p<0,05) фойдаланилганлиги, таркибида шакар мавжуд бўлган алкоголсиз ичимликларни тез-тез истеъмол қилинганлиги (RR=2,24, p<0,05), анамнезида гўдаклик даврида сунъий озиқлантирилганлиги (RR=3,27, p<0,05), кўкрак сути билан озиқлантириш давомийлиги 6 ойдан (RR=2,72, p<0,05) ва бир йилдан (RR=2,29, p<0,05) кам давом этганлиги юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланишига олиб келиши исботланган;
семизлик билан хасталанган 7 ёшдаги болаларда юрак-қон томир тизими функционал бузилишларида қоринчаларнинг эрта реполяризацияси синдроми, юрак ўтказувчанлигининг носпецифик бузилишлари, юрак вариабеллигининг LF/HF спектрал кўрсаткичлари нисбати 1,0 дан (1,10±0,04, p<0,01) юқорилиги, зўриқиш индексининг 130 ш.б. дан ошиши (170,6±14,4 ш.б., p<0,01) маркерлари сифатида хизмат қилиши исботланган;
комплекс равишда оилада, мактабда ва шахсан боланинг овқатланиш тарзини ўзгартиришга қаратилган дастурнинг ишлаб чиқилиши ва тадбиқ этилиши 7 ёшли болаларда ортиқча вазн ва семизликда юрак-қон томир тизимининг функционал бузилишларини олдини олиш, уларни ривожлантирувчи омилларни эрта аниқлаш ва бартараф этишдаги самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ортиқча вазнли ва семизлиги бўлган 7 ёшли болаларда юрак-қон томир тизимининг бузилишларининг хавф омиллари ва клиник-функционал маркерларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: 7 ёшли болаларнинг антропометрик текширув натижалари асосида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи болаларда Жиззаҳ, Сирдарё, Тошкент вилоятларида яшовчи болаларга нисбатан, соғлом овқатланиш тартибига риоя қилинмаслиги, жисмоний фаоллигининг камлиги билан боғлиқ ҳолда ортиқча вазн ва семизлиги мавжуд бўлганларнинг кўпроқ учраши ҳақидаги натижалар "7 ёшдаги болаларда жисмоний ривожланиш ва семизликнинг хавф омиллари" услубий тавсиясига киритилган ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 1 майдаги 03/252-сон қарори билан тасдиқланган. Қорақалпоғистон Республикаси Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024-йил 13-майдаги 40-сон ва Тошкент вилояти вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024-йил 10-майдаги №ICH-156-сонли буйруқлари билан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 07.08.2024 йилдаги 2-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: 7 ёшдаги болаларда ортиқча вазн ва семизликнинг омилларини эрта аниқлаш ушбу гуруҳдаги болаларда юрак-қон томир тизимининг клиник-функционал бузилишларини ривожланиш хавфини ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: болаларда аниқланган семизлик хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда, 846 боладан 44 нафарида семизлик ва юрак қон-томир касалликлари ривожланиши хавфи аниқланди, бунинг натижасида педиатрга ташриф буюриш учун 100000 сўм ва шифохонада 1 кун даволаш учун 80000 сўм, жами 180000 сўм иқтисод қилинди, шундай қилиб, семизлиги бўлган 44 нафар бола учун кунига 7920000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: Семизлик хавфи ва юрак-қон томир бузилишларининг клиник-функционал белгиларини эрта аниқлаш натижасида кейинги асоратлар хавфи камайтирилди ҳамда ҳар бир бола учун педиатрга мурожаат қилиш ва шифохонада бир кунлик даволаниш учун бюджет маблағларидан 180000 сўм тежалган.
иккинчи илмий янгилик: ортиқча вазни ва семизлиги бўлган 7 ёшдаги болаларда жисмоний фаолликнинг кунига 2 соатдан камлиги (RR=2,38, p<0,05), электрон қурилмалардан кунига 2 соатдан кўпроқ (RR=2,27, p<0,05) фойдаланилганлиги, таркибида шакар мавжуд бўлган алкоголсиз ичимликларни тез-тез истеъмол қилинганлиги (RR=2,24, p<0,05), анамнезида гўдаклик даврида сунъий озиқлантирилганлиги (RR=3,27, p<0,05), кўкрак сути билан озиқлантириш давомийлиги 6 ойдан (RR=2,72, p<0,05) ва бир йилдан (RR=2,29, p<0,05) кам давом этганлиги юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланишига олиб келиши "7 ёшдаги болаларда жисмоний ривожланиш ва семизликнинг хавф омиллари" услубий тавсиясига киритилган ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 1 майдаги 03/252-сон қарори билан тасдиқланган. Қорақалпоғистон Республикаси Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024-йил 13-майдаги 40-сон ва Тошкент вилояти вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024-йил 10-майдаги №ICH-156-сонли буйруқлари билан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 07.08.2024 йилдаги 2-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: эрта болалик даврида сунъий озиқлантириш, она сути билан эмизиш муддати 6 ойлик ва бир йилдан кам бўлган семизликни омилларини аниқлаш, шунингдек, она сути билан эмизишни ривожлантиришга қаратилган профилактика чоралари семизлик билан боғлиқ асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: болаларда семизлик хавф омилларини аниқлаш натижасида 846 нафар боладан 65 таси сунъий озиқлантиришда эканлиги аниқланган. Бунинг оқибатида сунъий аралашмалар учун харажатлар 36000 сўмни ташкил этди. Бир кунда 65 нафар бола учун жами ўртача 2340000 сўм харажатларни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: эрта ёшда семизликнинг хавф омилларини аниқлаш, кунига 1 болага сунъий аралашмаларга сарфланадиган 36000 сўмни тежаш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: семизлик билан хасталанган 7 ёшдаги болаларда юрак-қон томир тизими функционал бузилишларида қоринчаларнинг эрта реполяризацияси синдроми, юрак ўтказувчанлигининг носпецифик бузилишлари, юрак вариабеллигининг LF/HF спектрал кўрсаткичлари нисбати 1,0 дан (1,10±0,04, p<0,01) юқорилиги, зўриқиш индексининг 130 ш.б. дан ошиши (170,6±14,4 ш.б., p<0,01) маркерлари сифатида хизмат қилиши "7 ёшдаги болаларда жисмоний ривожланиш ва семизликнинг хавф омиллари" услубий тавсиясига киритилган ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 1 майдаги 03/252-сон қарори билан тасдиқланган. Қорақалпоғистон Республикаси Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024-йил 13-майдаги 40-сон ва Тошкент вилояти вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024-йил 10-майдаги №ICH-156-сонли буйруқлари билан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 07.08.2024 йилдаги 2-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ортиқча вазн ва семизлиги бўлган болаларда юрак-қон томир бузилишларининг белгиларини (LF/HF, ИН) эрта аниқлаш уларнинг асоратларини ўз вақтида олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Болаларда аниқланган семизлик хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда, 120 боладан 24 нафарида семизлик ва юрак-қон томир тизимининг функционал бузилишлари аниқланди. Бунинг натижасида, педиатрга, болалар кардиоревматологига ташриф буюриш ва ЭКГ ўтказиш учун 150000 сўм, шунингдек, шифохонада 1 кунлик даволаниш учун 80000 сўм, жами 230000 сўм тежалди. Семизлик ва юрак-қон томир тизимининг функционал бузилишлари бўлган 24 нафар бола учун бир кунда 5520000 сўм маблағ тежалган. Хулоса: ортиқча вазнли ва семизлиги бўлган болаларда юрак қон-томир касалликлари маркерларини эрта аниқлаш педиатр, кардиоревматологга мурожаат қилиш, ЭКГ ўтказиш ва 1 болага бир кунлик шифохонада ётиш учун 230000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: комплекс равишда оилада, мактабда ва шахсан боланинг овқатланиш тарзини ўзгартиришга қаратилган дастурнинг ишлаб чиқилиши ва тадбиқ этилиши 7 ёшли болаларда ортиқча вазн ва семизликда юрак-қон томир тизимининг функционал бузилишларини олдини олиш, уларни ривожлантирувчи омилларни эрта аниқлаш ва бартараф этишдаги самарадорлиги натижалари "7 ёшдаги болаларда жисмоний ривожланиш ва семизликнинг хавф омиллари" услубий тавсиясига ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 1 майдаги 03/252-сон қарори билан тасдиқланган. Қорақалпоғистон Республикаси Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024-йил 13-майдаги 40-сон ва Тошкент вилояти вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024-йил 10-майдаги №ICH-156-сонли буйруқлари билан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 07.08.2024 йилдаги 2-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: юрак-қон томир тизимининг функционал бузилишларининг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган дастур болаларда кейинчалик кузатиладиган артериал гипертензия хавфини камайтиришга, бу эса касалхонада ётиш ва дори-дармонларни тежашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: аниқланган семизлик хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда, 120 боладан 12 нафарида семизлик ва артериал гипертензия аниқланди, бунинг натижасида педиатр, болалар кардиоревматологига ташриф буюриш ва ЭКГ ўтказиш учун ўртача 150000 сўм, шунингдек, шифохонада 1 кун ётиш учун 80000 сўм ва гипотензив дори воситалари учун 1000 сўм иқтисод қилинди. Шунингдек, асоратлар ривожланганда ногиронлик ва бола парвариши бўйича тўловлар кунига 24000 сўмни ташкил этган бўлса, 1 кун учун жами тўловлар 255000 сўмни ташкил этган. Семизлик ва юрак-қон томир тизими функционал бузилишлари бўлган 12 нафар бола учун кунига 3060000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: семизлиги бўлган болаларда хавф ва клиник-функционал маркерларни эрта аниқлаш ҳамда юрак қон-томир тизими бузилишлари ва артериал гипертензиянинг олдини олиш дастури юрак қон-томир тизими касалликларидан касалланиш ва ногиронликни камайтиришга ёрдам берди ва педиатр, кардиоревматологга мурожаат қилиш, ЭКГ ўтказиш, бир кунлик стационар даволаниш, антигипертензив дори воситаларини қабул қилиш ва бола парвариши учун тўловларни 255000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.