Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Даврон Руслановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир парапроктитда комплекс даволашнинг патофизиологик жиҳатлари (клиник-экспериментал тадқиқот)», 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология, 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1361.
Илмий раҳбарлар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Улугбек Юсуфжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зокиров Ёрқин Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Баймаков Сайфутдин Рисбаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Хўжа Ахмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир парапроктит билан касалланган беморларни даволашда эндоген интоксикация даражасига кўра хирургик тактикани оптималлаштириш ва ярадаги репаратив жараёнларни ошириш орқали даволаш натижаларини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспериментал ҳайвонларда ўткир парапроктит моделида оксидловчи стрессни антиоксидант метаболик коррекция ва дезинтоксикация қилиш билан комплекс даволаш интоксикация синдроми кўрсаткичларини (лейкоцитлар интоксикация индекси, малондиалдегид, нейтрофиллар реактив жавоби, олигопептидлар, паст молекуляр массали ва ўрта молекуляр массали моддалар) камайтириш ва жароҳатни битишни тезлаштиришда самарали эканлиги исботланган;
малондиалдегид 14 нмол/мл дан юқори бўлган ўткир парапроктитли беморларда эндоген интоксикация даражасининг ошиши туфайли умумий ҳолати узоқ вақтда енгиллашиши ва операциядан кейинги яранининг регенерацияси секинлашиши аниқланган;
ўткир парапроктитнинг турли клиник шакллари учун яллиғланиш жараёнининг тарқалиши ва сфинктер толаларига нисбатан бирламчи йиринг йўлининг жойлашишига қараб жарроҳлик усулини танлаш учун «Йирингли бўшлиқни очиш, ички тешик ликвидацияси» ёки «Йирингли бўшлиқни очиш ва лигатура халқа ўрнатиш» каби кўрсатмалар ишлаб чиқилган;
яраларни йирингли-некротик массалардан тозаланиш муддатини қисқартириш, эпителизацияни жадаллаштириш ва чандиқлар шаклланишини камайтириш мақсадида оксидловчи стрессни антиоксидант метаболик коррекция ва дезинтоксикация қилиш орқали эндоген интоксикация ва липопероксидация даражасининг пасайиши натижасида ўткир парапроктитли беморларни комплекс даволаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир парапроктитда комплекс даволашнинг патофизиологик жиҳатларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: экспериментал ҳайвонларда ўткир парапроктит моделида оксидловчи стрессни антиоксидант метаболик коррекция ва дезинтоксикация қилиш билан комплекс даволаш интоксикация синдроми кўрсаткичларини (лейкоцитлар интоксикация индекси, малондиалдегид, нейтрофиллар реактив жавоби, олигопептидлар, паст молекуляр массали ва ўрта молекуляр массали моддалар) камайтириш ва жароҳатни битишни тезлаштиришда самарали эканлигини исботлаш бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 15 февралда 02-24/102-т-сон билан тасдиқланган «Ўткир парапроктитда комплекс даволаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 10.01.2024 йилдаги 37-14-207-ТБ/2024-сон ҳамда «Соғлом умр» хусусий клиникаси бўйича 06.01.2024 йилдаги 2-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 8 июлдаги 02/49-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир парапроктит билан оғриган беморларни даволаш муолажалари такомиллаштириш туфайли яраларни йирингли-некротик массалардан тозаланиш муддати қисқарди, эпителизация жадаллашиши кузатилиб, чандиқлар хосил бўлиши камайди, натижада келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш ва даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитида мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган бюджет маблағлари ўткир парапроктитнинг турли клиник шаклларида яллиғланиш жараёнининг тарқалишига ва бирламчи йирингли йўлнинг сфинктер толаларига нисбатан жойлашишига қараб жарроҳлик усулини танлаш туфайли келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш, даволаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш ва беморларнинг стационар даволаниш муддатини ўртача 7,8±0,34 кундан 5,2±0,31 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: малондиалдегид 14 нмол/мл дан юқори бўлган ўткир парапроктитли беморларда эндоген интоксикация даражасининг ошиши туфайли умумий ҳолати узоқ вақтда енгиллашиши ва операциядан кейинги яранининг регенерацияси секинлашишини аниқлаш бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 15 февралда 02-24/102-т-сон билан тасдиқланган «Ўткир парапроктитда комплекс даволаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 10.01.2024 йилдаги 37-14-207-ТБ/2024-сон ҳамда «Соғлом умр» хусусий клиникаси бўйича 06.01.2024 йилдаги 2-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 8 июлдаги 02/49-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир парапроктит билан оғриган беморларни даволаш муолажалари такомиллаштириш туфайли яраларни йирингли-некротик массалардан тозаланиш муддати қисқарди, эпителизация жадаллашиши кузатилиб, чандиқлар хосил бўлиши камайди, натижада келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш ва даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитида мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган бюджет маблағлари ўткир парапроктитнинг турли клиник шаклларида яллиғланиш жараёнининг тарқалишига ва бирламчи йирингли йўлнинг сфинктер толаларига нисбатан жойлашишига қараб жарроҳлик усулини танлаш туфайли келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш, даволаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш ва беморларнинг стационар даволаниш муддатини ўртача 7,8±0,34 кундан 5,2±0,31 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: ўткир парапроктитнинг турли клиник шакллари учун яллиғланиш жараёнининг тарқалиши ва сфинктер толаларига нисбатан бирламчи йиринг йўлининг жойлашишига қараб жарроҳлик усулини танлаш учун «Йирингли бўшлиқни очиш, ички тешик ликвидацияси» ёки «Йирингли бўшлиқни очиш ва лигатура халқа ўрнатиш» каби кўрсатмаларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 15 февралда 02-24/102-т-сон билан тасдиқланган «Ўткир парапроктитда комплекс даволаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 10.01.2024 йилдаги 37-14-207-ТБ/2024-сон ҳамда «Соғлом умр» хусусий клиникаси бўйича 06.01.2024 йилдаги 2-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 8 июлдаги 02/49-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир парапроктит билан оғриган беморларни даволаш муолажалари такомиллаштириш туфайли яраларни йирингли-некротик массалардан тозаланиш муддати қисқарди, эпителизация жадаллашиши кузатилиб, чандиқлар хосил бўлиши камайди, натижада келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш ва даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитида мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган бюджет маблағлари ўткир парапроктитнинг турли клиник шаклларида яллиғланиш жараёнининг тарқалишига ва бирламчи йирингли йўлнинг сфинктер толаларига нисбатан жойлашишига қараб жарроҳлик усулини танлаш туфайли келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш, даволаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш ва беморларнинг стационар даволаниш муддатини ўртача 7,8±0,34 кундан 5,2±0,31 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: яраларни йирингли-некротик массалардан тозаланиш муддатини қисқартириш, эпителизацияни жадаллаштириш ва чандиқлар шаклланишини камайтириш мақсадида оксидловчи стрессни антиоксидант метаболик коррекция ва дезинтоксикация қилиш орқали эндоген интоксикация ва липопероксидация даражасининг пасайиши натижасида ўткир парапроктитли беморларни комплекс даволаш усулини такомиллаштириш бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 15 февралда 02-24/102-т-сон билан тасдиқланган «Ўткир парапроктитда комплекс даволаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 10.01.2024 йилдаги 37-14-207-ТБ/2024-сон ҳамда «Соғлом умр» хусусий клиникаси бўйича 06.01.2024 йилдаги 2-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 8 июлдаги 02/49-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир парапроктит билан оғриган беморларни даволаш муолажалари такомиллаштириш туфайли яраларни йирингли-некротик массалардан тозаланиш муддати қисқарди, эпителизация жадаллашиши кузатилиб, чандиқлар хосил бўлиши камайди, натижада келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш ва даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитида мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган бюджет маблағлари ўткир парапроктитнинг турли клиник шаклларида яллиғланиш жараёнининг тарқалишига ва бирламчи йирингли йўлнинг сфинктер толаларига нисбатан жойлашишига қараб жарроҳлик усулини танлаш туфайли келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш, даволаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш ва беморларнинг стационар даволаниш муддатини ўртача 7,8±0,34 кундан 5,2±0,31 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish