Хасанов Бахтиёр Мадаминовичнинг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланишида оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштириш», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Siyos11.
Илмий раҳбар: Норматов Карим Норматович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc29.08.2017.S.01.08.
Расмий оппонентлар: Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор; Муҳаммадиев Улуғбек Насриддинович, сиёсий фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланишида оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштириш йўлларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модернизация шароитида сифатли янги контент яратишга қаратилган жамоатчилик онгини шакллантирувчи ижтимоий институт сифатидаги масс-медиа тизимининг онлайн ахборот узатиш, муҳим воқеаларни ривожланишда ёритиш, экспресс савол-жавоб услублари ишлаб чиқилган;
фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ ҳамкорлигини оптималлаштиришда ҳамкорлик меморандумлари тузиш, замонавий технологияларни ва жамоатчилик назоратида PR-технологияларни қўллаш каби инновацион механизмлар ишлаб чиқилган;
Ўзбекистоннинг ҳозирги туб бурилиш палласида сифат жиҳатидан ОАВнинг янги аудиториясини шакллантиришда интернет ва оммабоп ижтимоий тармоқларнинг имкониятларидан самарали фойдаланишни кўзда тутувчи масс-медианинг замон стандартларига мос йўналишлари ишлаб чиқилган;
давлатнинг фуқаролик жамияти билан самарали ва конструктив мулоқотини йўлга қўйишда ОАВ фаолиятини такомиллаштириш бўйича тескари алоқа таъсири, диспут-клублар, видео-кўприкларни ташкил этишдан фойдаланиш каби назарий ва амалий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жамиятни модернизациялаш шароитида фуқаролик жамияти институтларининг самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
тадқиқотда келтирилган хулоса ва тавсиялар Ўзбекистон МТРКнинг етакчи телеканаллари томонидан давлат сиёсатининг инновацион йўналишига жамоатчилик эътиборини самарали тарзда жалб этиш, сифат жиҳатидан мутлақо янги контентни яратишда қўлланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 12 сентябрдаги 01-20/3814-сон маълумотномаси). Натижада онлайн ахборот узатиш, муҳим воқеаларни ривожланишда ёритиш, экспресс савол-жавоб услублари «Халқ билан юзма-юз», «Муаммо ва ечим», «Ноёб институт», «Очиқ мулоқот», «Тадбиркорлик – қонун ҳимоясида» каби кўрсатувларни тайёрлашга хизмат қилган;
фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ ҳамкорлигини оптималлаштиришда замонавий технологияларни қўллаш, ҳамкорлик меморандумлари тузиш, жамоатчилик назоратида PR-технологияларни қўллаш каби инновацион механизмлар ва ғоялар асосида маҳалла институтининг жамиятда юксак маънавий қадриятларни қарор топтириш, миллий урф-одат ва анъаналарга ҳурмат билан авайлаб муносабатда бўлиш, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни асраш ва мустаҳкамлаш, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш, жойларда жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашдаги ўрни ва аҳамиятини очиб берувчи таклифлардан Ўзбекистон МТРКнинг етакчи телеканалларининг «Осуда ҳаёт», «Жамият ва ҳуқуқ», «Қадр топган қадриятлар» ва «Маҳалла минбари» каби долзарб кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 12 сентябрдаги 01-20/3814-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар савиясини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг ҳозирги туб бурилиш палласида сифат жиҳатидан ОАВнинг янги аудиториясини шакллантиришда интернет ва оммабоп ижтимоий тармоқларнинг имкониятларидан самарали фойдаланишни кўзда тутувчи масс-медианинг замон стандартларига мос йўналишларидан “Uzbekistan Today” ва “Ўзбекистон овози” таҳририятларида самарали фойдаланган (Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасинигн 2016 йил 3 ноябрдаги 12\\229-сон, “Uzbekistan Today” таҳририятининг 2016 йил 3 ноябрдаги 881-сон ва “Ўзбекистон овози” таҳририятининг 2017 йил 3 ноябрдаги 238-сон маълумотномалари). Мазкур таклифлар ушбу нашрларни нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ёритишда, улар билан ҳамкорлик ҳамда мулоқотни мустаҳкамлашда самарали майдон яратишга хизмат қилган;
тадқиқотнинг хулосалари ва унинг асосида ишлаб чиқилган тавсиялар давлатнинг фуқаролик жамияти билан самарали ва конструктив мулоқотини йўлга қўйишда, фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштиришнинг амалий масалаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2018 йил 17 сентябрдаги 04/403-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда ўтказилган сиёсий партияларнинг Марказий аппарати ва партия газеталари ходимлари учун семинар ташкиллаштиришга хизмат қилган.