Ибрагимова Маъмура Мухиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини таркибий ўзгаришлар асосида самарадорлигини ошириш (Наманган вилояти мисолида)», 08.00.15–Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt312.
Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017. I.15.
Расмий оппонентлар: Турсунхаджаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исаев Равшан Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини таркибий ўзгаришлар асосида самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти асосий жиҳатларини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар орқали таркибий ўзгаришларнинг умумий сифат ҳамда самарадорлик коэффициентларини баҳолаш усули таклиф этилган;
вилоятда бизнес муҳит ва инфратузилмани такомиллаштириш асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари асосланган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик таркибий тузилмасининг кўп омилли ўзгаришларига мувофиқ ҳолда самарали қарорлар қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш асосида самарадорликни ошириш механизми такомиллаштирилган;
Наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини таркибий ўзгаришлар асосида самарадорлигини ошириш бўйича илмий натижалар асосида:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг асосий жиҳатларини тавсифловчи, хусусий кўрсаткичлар орқали таркибий ўзгаришларнинг умумий сифат ҳамда самарадорлик коэффициентларини баҳолаш усули Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2017-2021 йилларга мўлжалланган бизнес мақсадларини белгилаш ҳамда вилоятларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарор лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 3 апрелдаги ССП/Н-01-397-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш аниқлиги ортиб, жумладан, «Бунёд» МЧЖ фаолият самарадорлиги кўрсаткичи сифатида 26 минг АҚШ доллари миқдорида қўшимча маҳсулот экспорт қилинишига эришилган;
вилоятда бизнес муҳит ва инфратузилмани такомиллаштириш асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларидан Наманган вилояти ҳокимининг 2017 йил 11 февралдаги 60-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонини вилоятда бажарилишини таъминлаш ҳақида»ги қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 02/12-1655-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини кўпайтириш орқали ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 4,2 фоизга ошишига имкон яратган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик таркибий тузилмасининг кўп омилли ўзгаришларига мувофиқ ҳолда самарали қарорлар қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш асосида самарадорликни ошириш механизми Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудий дастур ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 3 апрелдаги ССП/Н-01-397-сон маълумотномаси). Натижада фаолияти тўхтатилган «Лола-Узор» Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси «Бунёд» МЧЖ номи билан қайта ташкил этилиб, унинг 2017 йилдаги рентабеллик кўрсаткичи 2016 йилга нисбатан ошган ҳамда 42 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинишига эришилган;
Наманган вилоятида таркибий ўзгаришлар асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялари ҳамда КБХТ фаолиятини ривожлантиришнинг 2021 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Наманган вилояти ҳокимининг 2018 йил 25 январдаги 49-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони ижроси ҳақида»ги қарори лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 02/12-1655-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда фаолият юритаётган 20 дан ортиқ корхона томонидан 6269,4 минг АҚШ доллар ҳажмида қўшимча маҳсулот экспорт қилинишига эришилган.