Рузимурадов Шухрат Хусановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муддати ўтган қарздорликларни қисқартириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2777
Илмий раҳбар: Додиев Фозил Ўткурович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, PhD.03/29.12.2022.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Сатторов Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Бобакулов Тулкин Ибодуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини янгича услубий ёндашув асосида қисқартиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хўжалик субъектлари ўртасидаги муддати ўтган қарздорликлар жорий ҳолатига доир махсус жадвалга жойлаштирилган ахборотлардан фойдаланган ҳолда ушбу муаммонинг эконометрик моделларини турли (бир ёки бир гуруҳ танланган хўжалик субъектлари бўйича, ҳудудлар бўйича, банклар бўйича ва бизни қизиқтирган бошқа) кесимларда шакллантириш ҳамда қарздорликларга доир турли кўрсаткичларни ҳисоблаш ва таҳлил қилишнинг услубий асослари такомиллаштирилган;
хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муддати ўтган қарздорлик алоқаларининг занжирсимон, узлуксиз кетма-кетлигининг графикли кўринишини шакллантириш ҳамда ушбу графикли кўринишларни 3 та гуруҳга яъни, а) ҳар бир хўжалик субъекти, ушбу графикдаги бошқа хўжалик субъектлари билан бевосита, узвий боғланган; б) хўжалик субъектлари кетма-кет равишда бир-бирлари боғланган хамда графикнинг “бошланғич” ва “охирги” нуқталари ўзаро боғланмаган; в) хўжалик субъектлари кетма-кет равишда бир-бирлари боғланган хамда графикнинг “бошланғич” ва “охирги” нуқталари ўзаро боғланмаган график кўринишларига ажратган ҳолда ҳар бир гуруҳ бўйича қарздорлик алоқаларининг максимал сонини ҳисоблашнинг услубий асослари шакллантирилган;
хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муддати ўтган қарздорлик алоқаларининг графикли кўринишини, қарздорликларни қискартириш мумкин бўлган ҳар бир стрелка йўнлаши бўйича шунингдек, бир-бирига ўзаро муқобил бўлган стрелка йўналишларини алоҳида гуруҳларга ажратган ҳолда, ўзаро муқобил бўлган стрелка йўналишлари бўйича маблағларни ҳаракатлантириш навбатини ўзгариши ҳисобига ҳосил қилиниши мумкин бўлган комбинациялар сонини аниқлаш ҳамда қарздорликларни самарали тарзда имкон қискартириш мезони асосида, улар орасидан энг мақбул вариантни шакллантиришнинг услубий асослари такомиллаштирилган;
юридик ва жисмоний шахсларнинг банк пластик карталари орқали кирим ва чиқим амаллари бажарилганида, маблағлар ҳаракатининг (айланишининг) тартибини белгилаб берувчи схема ишлаб чиқилиб, банк пластик карталари ёрдамида бажарилган барча кирим ва чиқим амалларининг бухгалтерия ҳисобини тартибга солиниши орқали банк мижозлари хусусан, хўжалик cубъектларига ҳам ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун қулай ва самарали тизим шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муддати ўтган қарздорликларни қисқартириш бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижасида:
мазкур муддати ўтган қарздорликлар жорий ҳолатига доир махсус жадвалга жойлаштирилган ахборотларни таҳлил қилиш асосида, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро қарама-қарши муддати ўтган қарздорликлар мавжудлигини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ишлари ишлаб чиқилган тартиб ва қоидалар асосида амалга оширилгач, ушбу муаммонинг эконометрик моделларини шакллантириш ҳамда қарздорликларга доир кўрсаткичларни турли кесимларда ҳисоблаш ва таҳлил қилишнинг янги услубий асослари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқарувининг 2024 йил 10 феврадаги 7-сонли қарорига асосан амалиётга жорий этилган (Трастбанк хусусий акциядорлик банкининг 2024 йил 28 февралдаги 15/01-сонли маълумотномаси). Мазкур тартиб қоидалар “Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки бўлинмалари ҳамда уларнинг мижозлари бўлган турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муддати ўтган қарздорликларнинг жорий ҳолатини ўз вақтида таҳлил қилиб боришга имконият яратди;
хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муддатида тўланмаган қарздорлик алоқаларининг занжирсимон, узлуксиз кетма-кетлигининг графикли кўриниши шакллантирилгач, ушбу графикли кўринишларни 3 та гуруҳга ажратган ҳолда ҳар бир гуруҳ бўйича қарздорлик алоқаларининг максимал сонини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган методологик асослари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқарувининг 2024 йил 10 феврадаги 7-сонли қарорига мувофиқ амалиётга жорий этилган (“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг 2024 йил 28 февралдаги 15/01-сонли маълумотномаси). Ушбу тартиб қоидалар “Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки бўлинмаларида юзага келган мазкур муддати ўтган қарздорликлар занжирсимон кетма-кетлигини аниқлаш ҳамда унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишга имконият яратди;
мазкур муддати ўтган қарздорликларнинг графикли кўринишини таҳлил қилиш ва стрелка йўналишлари бўйича маблағларни ҳаракатлантиришнинг мавжуд комбинациялари орасидан энг мақбул вариантни танлаш ҳамда бозор тамойилларига мос келувчи усул, иқтисодий ричаг ва механизмлар ёрдамида ушбу қарздорликларни имкон қадар қисқартиришнинг янги услубий асослари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқарувининг 2024 йил 10 феврадаги 7-сонли қарорига асосан амалиётга жорий этилган (Трастбанк хусусий акциядорлик банкининг 2024 йил 28 февралдаги 15/01-сонли маълумотномаси). Мазкур тартиб қоидалар “Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки бўлинмаларида юзага келган ушбу муддати ўтган қарздорликларни имкон қадар қисқартириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни асосланган ҳолда ўз вақтида амалга ошириш учун қулай имконият яратди.
банк пластик карталарига маблағларнинг кирим қилиниши ҳамда ушбу карталар ёрдамида чиқим амаллари бажарилганида маблағлар ҳаракатининг тартибини белгиловчи схема ишлаб чиқилиб, банк пластик карталари ёрдамида бажарилган кирим ва чиқим амалларининг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 10 апрелдаги 14/1-сонли қарорига асосан тартибга солинган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2017 йил 24 июлдаги 10/13-28-сонли далолатномаси). Бугунги кунда республикамиз ҳудудида юридик шахсларнинг банк корпоратив карталари ва жисмоний шахсларнинг банк пластик карталари орқали барча ҳисоб-китоб амалиётларини бажариш ва уларнинг ҳисоб-китобини юритиш ушбу услубий ишланма асосида амалга ошириб келинмоқда.