Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманазарова Маржона Ботир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат сифатида охирги заруратнинг назарий ва амалий жиҳатлари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Yu645.
Илмий раҳбар: Абдурасулова Қумринисо Раимқуловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Салаев Нодирбек Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Турғунбоев Элбекжон Одилжонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади охирги заруратнинг назарий ва амалий жиҳатларини баҳолаш орқали жиноят қонунчилигини ислоҳ қилиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
патронни ўқдонга юборишга фақат қуролни қўллаш зарурати бўлганда ёхуд зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкини, шунингдек юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш учун рухсат этилиши лозимлиги асослантирилган;
фуқаровий ва хизмат қуролини сақлаш ҳамда олиб юриш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида ўз ҳаёти ва соғлиғини, бошқа фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳамда мол-мулкни ҳимоя қилиш учун қуролни қўллаши мумкинлиги асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари қўриқлайдиган шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган, содир этилиш пайтида ўлимга ва (ёки) тан жароҳатлари етказилишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳужумдан ёхуд шундай ҳужум таҳдидидан ҳимоя қилишда, шунингдек қўриқланадиган шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ёки фуқароларнинг ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солаётган ҳайвонни зарарсизлантириш учун совуқ ёки ўқотар қуролни охирги чора сифатида қўллаши мумкинлиги асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходими хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш ёхуд буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш вақтида, шунингдек, касб фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиш оқибатида зарар етказса, уни жавобгарликдан озод қилиш масаласи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилиши лозимлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат сифатида охирги заруратнинг назарий ва амалий жиҳатлари мавзуси доирасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
патронни ўқдонга юборишга фақат қуролни қўллаш зарурати бўлганда ёхуд зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкини, шунингдек юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш учун рухсат этилиши тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 29-июлдаги ЎРҚ–550-сон “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддаси 4-қисми шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 30-январдаги 5-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши қуролни қўллашга доир сабаб ва мақсадларни ифодаловчи кўрсатмаларнинг аниқ ўрнатилишига хизмат қилган;
фуқаровий ва хизмат қуролини сақлаш ҳамда олиб юриш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида ўз ҳаёти ва соғлиғини, бошқа фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳамда мол-мулкни ҳимоя қилиш учун қуролни қўллаши мумкинлиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 29-июлдаги ЎРҚ–550-сон “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддаси 1-қисмини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 30-январдаги 5-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши айрим тоифадаги қуроллар билан қонуний муомалага киришиш ҳуқуқи мавжуд жисмоний шахсларнинг охирги зарурат ҳолатида ҳимоя воситаси сифатида қуролни ишга туширишга оид ҳуқуқларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари қўриқланадиган шахсларни уларнинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган, содир этилиш пайтида ўлимга ва (ёки) тан жароҳатлари етказилишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳужумдан ёхуд шундай ҳужум таҳдидидан ҳимоя қилишда, шунингдек қўриқланадиган шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ёки фуқароларнинг ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солаётган ҳайвонни зарарсизлантириш учун совуқ ва ўқотар қуролни охирги чора сифатида қўллаши мумкинлиги тўғрисидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 6-июлдаги ЎРҚ–700-сон “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддаси  тегишли бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 30-январдаги 5-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши охирги заруратнинг хавфга жавоб бериш чора-тадбирлари билан алоқадаги меъёрларининг аниқ белгиланишига хизмат қилган;
ходим хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш ёхуд буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш вақтида, шунингдек, касб фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиш оқибатида зарар етказса, уни жавобгарликдан озод қилиш масаласи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 22-апрелдаги ПҚ–5089-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 111-бандини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг 2022-йил 2-ноябрдаги 1-5/3-24-9-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг хизмат вақтида зарар етказиши ҳолларида жавобгарлиги масалаларини аниқлаштиришда ҳамда қонунийлик принципига риоя этилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish