Калниязова Инобатхон Байрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладор аёллар орасида ОИВ-инфекцияси тарқалишининг эпидемиологик тавсифи ва профилактикасини такомиллаштириш йўллари», 14.00.30 - Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2. PhD/Tib2931.
Илмий раҳбар: Рахманова Жамила Амановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Атабеков Нурмат Сатиниязович, тиббиёт фанлари доктори; Базарова Гулнора Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладор аёллар орасида ОИВ-инфекцияси тарқалишининг эпидемиологик тавсифи ва профилактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладор аёллар орасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишининг эпидемик ҳолатини баҳолашда хавфли ҳудудлар мавжудлиги асосланган;
ҳомиладор аёллар орасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик яшаш жойи, маълумоти, юқиш йўлини таҳлилда янги ташхисланган беморларда 30-34 ёшдаги қишлоқ жойларда яшовчи ишсиз аёлларни ташкил қилганлиги хасталик тарқалишининг концентрланган босқичга ўтиш эҳтимолини кўрсатиши исботланган;
ОИВ-мусбат ва ОИВ-манфий бўлган респондентларнинг орасидаги таҳлилда ОИВ-манфий респондентларда хасталикнинг юқиш йўллари борасидаги саводхонлик даражасининг пастлиги ҳисобига хасталикнинг юқиш хавфининг юқорилиги исботланган;
ҳомиладор аёллар орасида одамнинг иммунитет танқислиги вирусининг келтириб чиқарадиган касаллик серодискордант жуфтликлар орасида серонегатив аёллар даражасининг юқорилиги ҳамда ушбу аёллар учун нисбий юқтириш хавфи қайд этилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомиладор аёллар орасида ОИВ-инфекцияси тарқалишининг эпидемиологик тавсифи ва профилактикасини такомиллаштириш йўллари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий янгилиги асосида:
биринчи илмий янгилик: ҳомиладор аёллар орасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишининг эпидемик ҳолатини баҳолашда хавфли ҳудудлар мавжудлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Илмий Кенгаши томонидан 2022-йил 26-октябрда 19-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладор аёлларда ОИВ-инфекцияси профилактикасига замонавий ёндошув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш марказининг 28.12.2022-йилдаги 223Р-сон ва 18.01.2023-йилдаги 11Р-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 05.12.2023-йилдаги 68-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 8-июлдаги 02/34-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ОИВ-инфекцияси касалланиш ҳолатларини авж олиш билан кўтарилишини олдини олиш хасталикликнинг юқиш йўлларига қараб профилактик чора-тадбирларини мақсадли ўтказиш натижасида профилактикасининг юқори самарадорлигини таъминлашга ва бу хасталикнинг ҳомиладор аёллар орасида тарқалишининг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ОИВ-инфекциянинг касалликнинг юқиш йўлларига қараб профилактик чораларини мақсадли ўтказиб шу орқали туманлар кесимида инфекциясининг эпидемик авж олишини олдиндан башоратлаш ҳар бир беморни ретровирусга қарши даволашга сарфланадиган 31392000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: ҳомиладор аёллар орасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик яшаш жойи, маълумоти, юқиш йўлини таҳлилда янги ташхисланган беморларда 30-34 ёшдаги тўлиқ бўлмаган ўрта маълумотли қишлоқ жойларда яшовчи ишсиз аёлларни ташкил қилганлиги хасталик тарқалишининг концентрланган босқичга ўтиш эҳтимолини кўрсатиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Илмий Кенгаши томонидан 2022-йил 26-октябрда 19-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладор аёлларда ОИВ-инфекцияси профилактикасига замонавий ёндошув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш марказининг 28.12.2022-йилдаги 223Р-сон ва 18.01.2023-йилдаги 11Р-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 05.12.2023-йилдаги 68-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 8-июлдаги 02/34-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ОИВ-инфекцияси касалланиш ҳолатларини авж олиш билан кўтарилишини олдини олиш хасталикликнинг юқиш йўлларига қараб профилактик чора-тадбирларини мақсадли ўтказиш натижасида профилактикасининг юқори самарадорлигини таъминлашга ва бу хасталикнинг ҳомиладор аёллар орасида тарқалишининг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ОИВ-инфекцияси билан хасталанган ҳар бир ҳомиладор аёлга ретровирусга қарши даволашга сарфланадиган 5022720 сўм ва ҳар бир янги туғилган чақалоқни ретровирусга қарши профилактика мақсадида бериладиган шарбатлар учун 83838 сўм сарфланадиган бюджет маблағлари ҳомиладор аёллар орасида ОИВ-инфекцияси тарқалишининг олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: ОИВ-мусбат ва ОИВ-манфий бўлган респондентларнинг орасидаги таҳлилда ОИВ-манфий респондентларда хасталикнинг юқиш йўллари борасидаги саводхонлик даражасининг пастлиги ҳисобига хасталикни юқтириш хавфининг юқорилиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Илмий Кенгаши томонидан 2022-йил 26-октябрда 19-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладор аёлларда ОИВ-инфекцияси профилактикасига замонавий ёндошув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш марказининг 28.12.2022-йилдаги 223Р-сон ва 18.01.2023-йилдаги 11Р-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 05.12.2023-йилдаги 68-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 8-июлдаги 02/34-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ОИВ-инфекциясининг касалланиш ҳолатларини авж олиш билан кўтарилишини олдини олиш касалликнинг юқиш йўлларига қараб профилактик чора-тадбирларини мақсадли ўтказиш натижасида профилактикасининг юқори самарадорлигини таъминлашга ва бу касалликнинг ҳомиладор аёлларда тарқалишининг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ОИВ-инфекцияси билан хасталанган ҳар бир ҳомиладор аёлга ретровирусга қарши даволашга сарфланадиган 5022720 сўм ва ҳар бир янги туғилган чақалоқни ретровирусга қарши профилактика мақсадида бериладиган шарбатлар учун 83838 сўм сарфланадиган бюджет маблағлари ҳомиладор аёллар орасида ОИВ-инфекцияси тарқалишининг олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: ҳомиладор аёллар орасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик серодискордант жуфтликлар орасида серонегатив аёллар даражасининг юқорилиги ҳамда ушбу аёллар учун нисбий юқтириш хавфи қайд этилганлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Илмий Кенгаши томонидан 2022-йил 29-июнь 16-сон билан тасдиқланган «Эпидемиологическая характеристика заболеваемости ВИЧ-инфекции среди беременных женщин и пути совершенствования её профилактики» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш марказининг 28.12.2022-йилдаги 223Р-сон ва 18.01.2023-йилдаги 11Р-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 05.12.2023-йилдаги 68-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 8-июлдаги 02/34-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ОИВ-инфекциясининг касалланиш ҳолатларини авж олиш билан кўтарилишини олдини олиш касалликнинг юқиш йўлларига қараб профилактик чора-тадбирларини мақсадли ўтказиш натижасида профилактикасининг юқори самарадорлигини таъминлашга ва бу касалликнинг ҳомиладор аёлларда тарқалишининг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ОИВ-инфекцияси билан хасталанган ҳар бир ҳомиладор аёлга ретровирусга қарши даволашга сарфланадиган 5022720 сўм ва ҳар бир янги туғилган чақалоқни ретровирусга қарши профилактика мақсадида бериладиган шарбатлар учун 83838 сўм сарфланадиган бюджет маблағлари ҳомиладор аёллар орасида ОИВ-инфекцияси тарқалишининг олдини олиш натижасида иқтисод қилинади.