Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерматов Маликжон Рахматжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси агроекотизимлари тангачақанотли ҳашаротлари (Инсеcта, Лепидоптера)», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/B187.
Илмий маслаҳатчи: Зокиров Исломжон Илҳомжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат универсиети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Икром Искандарович, биология фанлари доктори, профессор; Бекчанов Худайберган Ўринович, биология фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси агроекотизимлари тангачақанотли ҳашаротларининг замонавий тур таркибини аниқлаш, тарқалиш ареалларини белгилаш, биоекологик хусусиятларини ва хўжалик аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона водийси агроекотизимларида тарқалган тангачақанотли ҳашаротларнинг тур таркиби таҳлил қилиниб, 15 та катта оила, 25 оила, 116 авлодга мансуб 158 турдан иборатлиги аниқланган;
тангачақанотли ҳашаротларнинг 12 та оила 46 авлодга мансуб 55 та турлари тадқиқот ҳудудида илк марта аниқланган ва улар орасида Ўзбекистон ҳудудида илгари қайд этилмаган 6 та оила 18 та авлодга мансуб 19 та турлар ҳамда Марказий Осиё энтомофаунаси учун 1 та оила 2 та авлодга мансуб 2 та тур аниқланган;
тангачақанотли ҳашаротларнинг озуқа спектри, агроценозларда тақсимланиш хусусиятлари, хилма-хиллик индекси, доминант ҳамда кам сонли турларининг улушлари экологик-фаунистик ва математик-статистик асосланган;
тангачақанотли ҳашаротларни Фарғона водийсининг зоогеографик ҳудудлари ва агроландшафт яруслари бўйича тарқалиш ареаллари аниқланиб, хариталари ишлаб чиқилган;
ҳавфли зараркунанда тут парвонаси (Глйпҳодес пйлоалис) мисолида адвентив турларнинг минтақа энтомофаунасига кириб келишида абиотик, биотик ва антропоген омилларнинг ўрни таҳлил этилиб, мазкур жараёнга глобал иқлим ўзгаришларининг таъсири математик-статистик ҳамда экологик таҳлиллар асосида очиб берилган;
тангачақанотли ҳашаротларнинг ҳаёт циклига кўра 3 та, имаголик босқичидаги учиш даврларига кўра 6 та, қуртларининг қишлаш хусусиятларига кўра 7 та, озуқага ихтисослашувининг кенглик даражасига кўра 3 та, ўсимликларнинг ҳаётий шакллари билан алоқасига кўра 6 та, озуқа ўсимликлари органларига трофик ихтисослашувига кўра 11 та экологик гуруҳлари классификация қилинган;
фитофаг зараркунанда турларнинг озуқа ўсимликларини танлаш хусусиятлари турли хил озуқа ўсимликларини тангачақанотли ҳашаротларнинг кўпайиш суръатига ҳамда морфологик ўзгарувчанлигига таъсирини аниқлашга оид тажрибалар ва математик-статистик таҳлиллар асосида очиб берилган;
доминант турларнинг маданий экинларни биозарарлашдаги иштироки ва унинг иқтисодий оқибатлари баҳоланган, зараркунанда турларнинг аниқлагичи, миқдор зичликлари мониторинги ҳамда уларга қарши кураш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси агроекотизимлари тангачақанотли ҳашаротлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийси агроекотизимларида қишлоқ хўжалик экинлари билан трофик алоқага эга бўлган тангачақанотли ҳашаротларнинг 15 та оила, 43 та авлод, 51 та турга мансуб 108 нусха ҳашарот намуналари республикада етакчи бўлган Зоология институти “Зоология коллекцияси” ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 1 мартдаги 4/1255-496-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар ҳашаротлар коллекцияси фондини бойитган ва турлар хилма-хиллигини аниқлаш ҳамда электрон маълумотлар базасини яратиш имконини берган;
молекуляр-генетик тадқиқотлар натижасида илк бор аниқланган Номопҳила ноcтуелла, Ҳеллула ундалис, Эучромиус оcеллеа турларининг митохондриал CОИ нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази, бласт.нсби.ҳлм.ҳиҳ.гов нинг 2024 йил 15 мартдаги маълумотномаси). Натижада, Номопҳила ноcтуелла – ПП 486257, Ҳеллула ундалис – ПП 486258, Эучромиус оcеллеа – ПП 486259 идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда Cрамбидае оиласи вакилларининг тарқалиш ареалларини молекуляр даражада аниқлаш имконини берган;
доминант зараркунанда турларни ўсимликни зарарлаш даражасини аниқлаш мезонлари, зараркунанда турларнинг миқдор зичлигини мониторинг қилиш ва уларга қарши кураш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ҳамда “Қишлоқ хўжалик экинларининг зараркунанда тангачақанотли ҳашаротлари аниқлагичи” номли амалий тавсиянома Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2024 йил 4 апрелдаги 2-8/1419-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалик экинларида зараркунанда тангачақанотли ҳашаротларнинг ривожланиши ва тарқалишини мониторинг қилиш ҳамда уларга қарши кураш тадбирларини такомиллаштириш имконини берган.
Фарғона водийсининг агроландшафт яруслари харитаси, тангачақанотли ҳашаротларни яруслар бўйича тақсимланиш хусусиятлари, шунингдек, тупроқда ҳаёт кечирадиган ёки қишлаб чиқадиган зараркунанда тангачақанотлиларни дала майдонидаги миқдор зичлиги ва тақсимланишини аниқлаш ҳамда мазкур жараёнга ГАТ технологияларини қўллаш услублари юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024 йил 28 мартдаги 05/05-04-110-сон маълумотномаси). Натижада, экин майдонларида зараркунанда тангачақанотлиларни тезкор идентификация қилиш, тарқалиш ўчоқлари ва чегараларини аниқ белгилаш, кўп йиллик тарқалиш хусусиятларини таҳлил этиш ҳамда қарши кураш тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish