Sayt test rejimida ishlamoqda

Дустов Бегназар Сайфуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ғарбий Зарафшон тизмаси сув ҳавзалари алгофлораси ва унинг аҳамияти», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/B596.
Илмий раҳбар: Ташпулатов Йигитали Шавкатиллавич , биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Хислат Қудратович, биология фанлари доктори, профессор; Буриев Сулаймон, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ғарбий Зарафшон тизмаси сув ҳавзалари алгофлорасини инвентаризациялаш ҳамда таксономик, флористик ва экологик хусусиятларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ғарбий Зарафшон тизмаси турли типдаги сув ҳавзалари алгофлораси таркибида 5 бўлим, 11 синф, 37 тартиб, 57 оила, 97 туркумга мансуб сианобактерияларнинг 39 ва сувўтларининг 178 тури аниқланган;
алгофлоранинг етакчи таксонлари, таксономик спектри ва структуравий хусусиятларини таҳлил қилиш орқали ҳар бир сув ҳавзалари алгофлораларининг шаклланиш тенденцияси очиб берилган;
сувўтларнинг экологик хусусиятларини таҳлил қилиш орқали сув ҳавзаларининг экологик ҳолати баҳоланган;
алгофлора таркибидаги индикатор-сапроб турларни мавсумий учраши ва тарқалишига боғлиқ ҳолда сув ҳавзаларининг экология-санитария ҳолатини мониторинг қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғарбий Зарафшон тизмаси сув ҳавзалари алгофлораси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
алгофлоранинг нотекис тақсимланиши бир қатор экологик омилларга боғлиқлиги ҳамда бу сувўтларнинг турлар таркиби, тарқалиш ва учраш даражаси бевосита таъсири этиши бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Самарқанд вилояти Табиат ресурслари бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 23 февралдаги 03-03/3-1911-сон маълумотномаси). Натижада, сув ҳавзалари суви водород ионлари миқдори – пҲ кўрсаткичларини ҳамда сувнинг шўрланиш даражалари аниқлаш, мавсумий кузатиб бориш ҳамда мониторинг қилиш имконини берган;
сув ҳавзалари алгофлораси таркибидаги индикатор-сапроб турларнинг таркиби, сув ҳавзалари бўйлаб тарқалиши ва учраш даражалари ўрганишга бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Самарқанд вилояти Табиат ресурслари бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 23 февралдаги 03-03/3-1911-сон маълумотномаси). Натижада, табиий сув ҳавзаларининг органик моддалар билан ифлосланиш даражасини белгилаш, ифлословчи манбаларини аниқлаш ҳамда назорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish