Ходжаева Азиза Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон ва ФАОнинг халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик масалалари”, 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Yu1259.
Илмий раҳбар: Юлдашева Гавҳержон, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/03.06.2023.Yu.22.04.
Расмий оппонентлар: Умарханова Дилдора Шарипхановна, юридик фанлар доктори, профессор; Мирҳамидова Моҳинора Нуруллаевна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ФАО ва Ўзбекистон республикаси билан ўзаро ҳамкорлиги, ушбу жараёндаги мавжуд бўлган муаммо ва ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш, шунингдек халқаро ҳамкорликни такомиллаштиришга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Респубикаси қонунчилигида органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнини инспексия назоратидан ўтказиш органик мувофиқлик сертификати ариза берувчига тақдим этилгунга қадар ҳамда сертификат берилгандан кейин режали ва режадан ташқари тартибда амалга оширилиши асослантирилган;
халқаро стандартлар ва хорижий давлатлар тажрибаси асосида республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳалар учун субсидия ҳуқуқидан фойдаланиш тартиби асослантирилган;
халқаро стандартлар ва хорижий давлатлар тажрибаси асосида органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга нисбатан талаблардан бири сифатида инсон соғлиғига, ўсимликларга ва ҳайвонларга зарар етказмайдиган, атроф-муҳит ифлосланишини олдини оладиган ёки унинг оқибатларини бартараф этадиган технологиялардан фойдаланиш шартлиги асослаб берилган;
органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувлар томонидан органик маҳсулотларни тамғалашда “органиc” (органик), “биологиc” (биологик), “экологиc” (экологик), “натурал” (табиий) деган сўзлардан ва уларнинг қисқартмаларидан ёки ушбу сўзлардан ҳосил қилинган сўзлардан алоҳида тарзда ёхуд органик маҳсулотларнинг номига қўшиб фойдаланиш мумкинлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнини инспексия назоратидан ўтказиш органик мувофиқлик сертификати ариза берувчига тақдим этилгунга қадар ҳамда сертификат берилгандан кейин режали ва режадан ташқари тартибда амалга оширилиши лозимлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 23-февралдаги 90-сон қарори билан тасдиқланган “Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандини шакиллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таʻминлаш бошқармасининг 2021-йил 17-майдаги 12/21-сон далолатномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнини инспексия назоратидан ўтказиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
халқаро стандартлар ва хорижий давлатлар тажрибаси асосида республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳалар учун субсидия бериш ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-январдаги 37-сон қарори билан тасдиқланган “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандини шакиллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таʻминлаш бошқармасининг 2021-йил 17-майдаги 12/21-сон далолатномаси). Мазкур берилган таклиф озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таʻминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, халқаро стандартларга лойиҳалар учун субсидия ажратиш механизмларини жорий қилишга хизмат қилган;
органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга нисбатан талаблардан бири сифатида инсон соғлиғига, ўсимликларга ва ҳайвонларга зарар етказмайдиган, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини оладиган ёки унинг оқибатларини бартараф этадиган технологиялардан фойдаланиш шартлиги билан боғлиқ таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 25-апрелдаги “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонуни 17-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсийсга қарши курашиш қоўмитасининг 2022-йил 16-майдаги 06-13/5-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга нисбатан талабларни шакллантиришга хизмат қилган;
органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувлар томонидан органик маҳсулотларни тамғалашда “органиc” (органик), “биологиc” (биологик), “экологиc” (экологик), “натурал” (табиий) деган сўзлардан ва уларнинг қисқартмаларидан ёки ушбу сўзлардан ҳосил қилинган сўзлардан алоҳида тарзда ёхуд органик маҳсулотларнинг номига қўшиб фойдаланиш мумкинлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 25-апрелдаги “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонуни 23-моддаси учинчи қисмининг биринчи хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсийсга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 16-майдаги 06-13/5-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувлар томонидан органик маҳсулотларни тамғалашда риоя этиладиган қоидаларнинг аниқ белгиланишига хизмат қилган.