Sayt test rejimida ishlamoqda

Марифова  Зухра  Азатджановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экма седана (Nigella sativa L.) мойи  ва унинг асосида олинган «Шуниз» фитомойини стандартлаш», 15.00.02–Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Far34.

Илмий раҳбар: Азизов Исматжон Казимович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.27.06.2017.Far.32.01.

Расмий оппонентлар: Урманова Флюра Фаридовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Маматхонова Мунирахон Ахматхон қизи, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий экма седана (Nigella sativa L.) уруғи мойи ва унинг асосида кенг спектрли фармакологик фаол “Шуниз” мойли экстрактни олиш ҳамда уларни стандартлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Ўзбекистонда етиштириладиган экма седана (Nigella sativa L.) уруғи мойи ёғ кислоталари таркиби ва қатор сон кўрсаткичларини Black seed oil га нисбатан  сифат жиҳатидан устунлиги аниқланган;

экма седана мойи таркибидаги эфир мойларининг асосий компонентларини аниқлаш ҳамда фосфатидилхолин ва α-токоферолни ажратиш ва миқдорий таҳлил қилишнинг ЮССХ ва ГХ-МС услублари ишлаб чиқилган;

экма седана мойи таркибидаги Fe, Mn, Cr, Cu, Zn биометалларининг миқдори етарли даражада юқорилиги ва уларнинг биофаоллиги мойдаги биоорганик моддалар билан уйғунлиги аниқланган;

экма седана мойини стандартлашда чинлиги ва миқдорини аниқлашнинг ГХ-МС услуби ишлаб чиқилган;

экма седана мойи асосида илмий асосланган доривор ўсимликлар таркибидан юқори самарали “Шуниз” мойли экстракт олиш технологияси ишлаб чиқилган;

мойли экстракт таркибидаги  флавоноидлар, антрахинонлар, каротиноидлар, фитостеринларни аниқлашни кимёвий ҳамда ундаги фосфатидилхолин, кверцетин, β- стигмастеринларни ажратиш ва миқдорини аниқлашни ЮССХ ва ГХ-МС услублари ишлаб чиқилиб, улар асосида экстрактнинг сифатини назорат қилиш ва стандартлаш усуллари ишлаб чиқилган;

“Шуниз” мойли экстракт ва экма седана мойининг фармакологик хоссалари ва безарарлиги  \"in vivo\" усулида аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Экма седана  мойи ва унинг асосида олинган “Шуниз” фитомойини стандартлаш ва сифат назорати усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

биологик  фаол  қўшимча – “Cедана ёғи”ни  ишлаб чиқариш Техник шартлари “Ўзстандарт” агентлиги (Тs 26179337-04; 2017) ва Технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария эпидемиология назорати республика маркази томонидан тасдиқланган (Тu26179337-04: 2017). Ушбу биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқиш иммунитетни оширувчи,  антибактериал, замбуруғларга ва вирусларга қарши хусусиятли юқори нафас йўллари шамоллаши, синусит, гайморит, тонзилитларни комплекс терапиясида қўлланиладиган дори воситалари ассортиментини  ошириш имконини  берган ва унга меъёрий ҳужжатларнинг ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши таъминланган;

биологик  фаол  қўшимча  –  “Шуниз” фитомойини ишлаб чиқариш Техник шартлари “Ўзстандарт” агентлиги (Тs 26179137-08: 2018) ва Технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария эпидемиология назорати республика маркази томонидан тасдиқланган (Ти 26179337-08: 2018). Натижада маҳаллий доривор ўсимликлар асосида даволаш хусусиятлари юқори,  иқтисодий жиҳатдан самарадор бўлган ҳамда хориждан олиб келинаётган аналогларнинг ўрнини босиш имконини берадиган биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқарилиши ва унга  меъёрий ҳужжатларнинг ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши таъминланган;

экма седана мойи гуруҳидаги биологик  фаол  қўшимчалар – “Cедана ёғи” ва “Шуниз” фитомойларини ишлаб чиқариш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати асосида “Pharm engineering” МЧЖ томонидан йўлга қўйилган (22.02.2017 й.; №000198). Ушбу фитомойларнинг ишлаб чиқилиши маҳаллий доривор ўсимликлардан импорт ўрнини босувчи,  иммун тизимини оширувчи ва яллиғланишга қарши самарали  дори воситаларини олиш  имконини  берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish