Урунова Шахло Рафиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Робототехника йўналиши талабаларининг касбий компетентлигини оширишда терминологик лексикани ўқитиш методикасини такомиллаштириш (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Ped3663.
Илмий раҳбар: Хашимова Дилдархан Уринбаевна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (ДСc), профессор; Холёров Бунёд Ҳусанович, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади робототехника йўналиши талабаларининг касбий компетентлигини оширишда терминологик лексикани ўқитиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларга Word map, Fraer model, Word puzzles, Scavenger hunt, Technical description инновацион педагогик технологиялар ёрдамида самарали машқлар тизимини нутқий кўникмалар интеграциясига кўра шакллантириш орқали касбга йўналтирилган инглиз тилида соҳага оид махсус, илмий ва академ терминологик лексикани ўргатиш методикаси такомиллаштирилган;
талабаларда касбга йўналтирилган инглиз тилида лексик кўникмани ривожлантиришни таъминлаш асосида робототехника соҳаси терминларининг типологияси семантик, синтактик, морфологик жиҳатдан тузилган ва соҳага оид касбий терминологик минимум танлашда статистик, методик ҳамда лингвистик мезонлар ишлаб чиқилган;
талабаларга терминологик лексикани таништириш, семантизация қилиш, мустаҳкамлаш ва коммуникатив нутқда қўллаш орқали касбий компетентлигини оширишга қаратилган аутентик материаллар ҳамда техник контекст бўйича терминларнинг фарқли хусусиятлари орқали аниқлаштирилиб ўқув модели ишлаб чиқилган;
робототехника соҳасига доир лексика юзасидан бир компонентли термин, икки компонентли термин, от+от, сифат+от тузилишдаги терминологик бирикмалар, компонентлари иккиси ҳам умум истеъмолдаги лексикага тегишли бўлган терминологик бирикмалар аниқлаштирилиб, касбий вазиятларни ифодаловчи махсус (нутқий) кўникмалар мажмуйи ҳамда тил материаллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари робототехника соҳаси мутахассисларида касбий компетентликни оширишда терминологик лексикани ўқитишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
талабаларга инновацион педагогик технологиялар Word map, Fraer model, Word puzzles, Scavenger hunt, Technical description ёрдамида самарали машқлар тизимини нутқий кўникмалар интеграцияси асосида шакллантириш орқали касбга йўналтирилган инглиз тилида терминологик лексикани ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тавсиялар “Робототехника соҳаси учун инглиз тили (инглиз тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи асосида берилган 388-289 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқув дастурининг таркибий қисмларидан бири – робототехникага йўналтирилган соҳавий мавзуларнинг хусусиятларини аниқлашга шароит яратилган;
талабаларда касбга йўналтирилган инглиз тилида лексик кўникмаларни таъминлаш асосида робототехника соҳаси терминларининг типологияси тузилган ва терминологик минимум танлашда статистик, методик ва лингвистик мезонлар ишлаб чиқишга оид таклифлар “СТЕАМ” СУЗ 800-14-ГР-102 рақамли “Талабалар учун инглиз тили: фан, технология, муҳандислик ва математика” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Андижон давлат чет тиллари институтининг 2023- йил 17-мартдаги 40/01-216-сон маълумотномаси). Натижада, робототехника таълим йўналишида терминлар типологияси семантик, синтактик, морфологик жиҳатдан тузилган ва таълим жараёнида қўллаш имконияти яратилган;
талабаларга терминологик лексикани ўқитиш орқали касбий компетентлигини оширишга қаратилган аутентик материаллар ҳамда техник контекст бўйича терминларнинг фарқли хусусияти қиёсий таҳлил ва таққослаш орқали аниқлаштирилиб, ўқув моделини ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялар Эрасмус+ дастурининг “Ўзбекистонда мехатроника ва робототехника бакалавриат таълим йўналишини замонавий рақамли технологиялар ва инновацион ғоялар асосида модернизация қилиш” (609564 2019 1-ЭЛ-ЭППКА2-CБҲЕ) лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Андижон машинасозлик институтининг 2023-йил 3-мартдаги 38-05/1-454-сон маълумотномаси). Натижада робототехника таълим йўналиши талабаларининг терминологик лексикани таништириш, семантизация қилиш, мустаҳкамлаш ва коммуникатив нутқда қўллаш орқали касбий компетентлигини оширишга эришилган;
робототехника соҳасига доир лексика юзасидан бир компонентли термин, икки компонентли термин, от+от тузилишдаги бирикмалар, сифат+от тузилишдаги бирикмалар, компонентлари иккиси ҳам умум истеъмолдаги лексикага тегишли бўлган терминологик бирикмалар аниқлаштирилган ва касбий вазиятларни ифодаловчи махсус (нутқий) кўникмалар мажмуйи ҳамда тил материалларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ-“Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари” номли эшиттиришлар ссенарийсини тайёрласда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали 2023-йил 19-сентябрдаги Ўз/к-04-36-1412-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларга терминологик лексикани ўқитишни ривожлантириш бўйича тавсиялар ҳамда робототехника таълими йўналиши талабаларининг касбий компетентлигини оширишда терминологик лексиканинг ўрни ва аҳамияти каби маълумотлар оммалаштирилган.