Sayt test rejimida ishlamoqda

Баротова Хуршида Жалоловнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Бобурнома”да хотин-қизлар образи талқини”, 10.00.01 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.3PhD/Fil3737.
Илмий раҳбар: Ҳайитов Шавкат Аҳмадович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09
Расмий оппонентлар:Сулоймонов Исроил Исомиддинович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Бобурнома”да  кенг тасвир этилган хотин-қизлар образи ифодасидаги ўзига хосликлар, ғоявий-бадиий талқин хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Бобурнома”нинг ўзига хос бадиий олами, хотин-қизлар тимсоли мисолида етакчи қаҳрамонлари, уларнинг руҳияти, давлат бошқаруви ҳамда ҳаёт диаллектикасидаги муҳим ўрни, мавқеи ва иштироки Эсандавлат Бегим, Қутлуғнигор Хоним, Феруза Бегим, Оқобегим образлари орқали очиб берилган;
“Бобурнома” асаридаги халқчил руҳ, халқчил психология моҳияти, хотин-қизлар образида мужассамланган муаллифнинг фалсафий-бадиий консепсияси, дунёқарашининг энг асосий қирралари Хонзода Бегим, Моҳим Бегим, Бегим Султон, Опоқ Бегим каби хотин-қизлар мисолида аниқланган;
ақл-идроки ўткир, мулоҳазакор, маърифатли аёл оила ва давлатнинг қудрати бўлгани каби ҳаёти ва эътиқоди меҳр-шафқат, ҳикмат ва маърифатдан йироқ амалпараст аёл халқни парокандаликка, давлатни парчаланишга олиб келиши Хадича Бегим, Зуҳрабеги Оға тимсолларининг хатти – ҳаракатлари, муомала – муносабатлари орқали очиб берилган;
З.М. Бобур, Ғ. Хондамир, М. Ҳайдар М.А Қатағон ижодлари аро тарихий-типологик, ижодий-бадиий муштараклик Қутлуғнигор Хоним, Оқобегим, Хонзода Бегим, Бегимсултон, Бека Султонбегим образлари мисолида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бобурнома”да хотин-қизлар  образи масаласини тадқиқ этиш асосида олинган илмий натижалардан:
“Бобурнома”нинг ўзига хос бадиий олами, хотин-қизлар тимсоли мисолида етакчи қаҳрамонлари, уларнинг руҳияти, давлат бошқаруви ҳамда ҳаёт диаллектикасидаги ўрни, мавқеи ва иштироки Эсандавлат Бегим, Қутлуғнигор Хоним, Феруза Бегим, Оқобегим образларини таҳлил назарий-амалий жиҳатдан асосланган хулосалардан Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020- йилларда бажарилган ОТ-Ф 1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7жилд) чоп этиш мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 10-майдаги 04/1-1222-сон маълумотномаси). Натижада “Бобурнома”да образлар билан ифодаланган ғоявий-бадиий масалалар талқини фундаментал лойиҳа тадқиқ доирасини кенгайтиришга хизмат қилган;
асардаги халқчил руҳ, халқчил психология моҳияти, хотин-қизлар образида мужассамланган муаллифнинг фалсафий-бадиий консепсияси, дунёқарашининг энг асосий қирралари Хонзода Бегим, Моҳим Бегим, Бегим Султон, Опоқ Бегим каби хотин-қизларга доир илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020-йилларда бажарилган “ПЗ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи”(XX-XXI асрлар)” мавзусидаги амалий лойиҳада истифода этилган. (Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024 йил 10-майдаги 04/1-1221-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг мемуар жанридаги маълумотларни Алишер Навоий асарлари ва бошқа адабий-тарихий манбалар, Марказий Осиё ва хорижий мамлакатларда яратилган адабиётшуносликка оид асарлар билан қиёсий ўрганиб, муҳим илмий-назарий хулосаларга келиш имконияти кенгайган;
ақл-идроки ўткир, мулоҳазакор, маърифатли аёл оила ва давлатнинг қудрати бўлгани каби ҳаёти ва эътиқоди меҳр-шафқат, ҳикмат ва маърифатдан йироқ амалпараст аёл халқни парокандаликка, давлатни парчаланишга олиб келиши Хадича Бегим, Зуҳрабеги Оға тимсолларининг хатти – ҳаракатлари, муомала – муносабатлари ҳақида чиқарилган илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020-йилларда бажарилган “ПЗ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи”(XX-XXI асрлар)” мавзусидаги амалий лойиҳада истифода этилган. (Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024 йил 10-майдаги 04/1-1221-сон маълумотномаси). Натижада “Вақое”даги адабий маълумотлар янгича  илмий талқинларда тўгарак аъзоларига тақдим этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish