Сатвалдиева Юлдузхон Хатамжан қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Саноат намуналарини ҳуқуқий тартибга солиниши” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Yu390.
Илмий раҳбар: Оқюлов Оманбай, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Бабакулов Зафар Қурбоназарович, юридик фанлар доктори (DSc), профессор; Бозоров Сардор Соҳибжоновиш, юридик фанлар доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат намуналарини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буюмнинг ташқи кўринишини ифодалайдиган бадиий-конструкторлик ечими саноат намуналари жумласига кириши, буюм деганда саноат ёки ҳунармандчилик ишлаб чиқарилишидаги исталган буюм, хусусан қисмлардан иборат бўлган буюм, буюмни йиғиш учун мўлжалланган мустақил компонентлар тушунилиши асослантирилган;
агар саноат намунаси сифатида кўрсатилган объект янги ва оригинал (ўзига хос) бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилиниши, саноат намунасининг тасвирида акс эттирилган муҳим аломатлари ва (ёки) уларнинг комбинацияси мажмуи саноат намунасига устуворлик бериш санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган маълумотлардан аён бўлмаса, у янги деб эътироф этилиши асослантирилган;
саноат мулк ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик чораларини янада кучайтириш ва жарима пулини ундириш механизмини жорий қилиш асослантирилган;
интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқлар муддатли эканлиги асосланади (ошкор этилмаган маълумотларга, фирма номига, таниқли товар белгисига бўлган ҳуқуқлар бундан мустасно) ва шунинг учун ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишда судлар ҳуқуқий ҳимоя муддати тугаган ёки тугамаганлигини инобатга олишлари зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
буюмнинг ташқи кўринишини ифодалайдиган бадиий-конструкторлик ечими саноат намуналари жумласига кириши, буюм деганда саноат ёки ҳунармандчилик ишлаб чиқарилишидаги исталган буюм, хусусан қисмлардан иборат бўлган буюм, буюмни йиғиш учун мўлжалланган мустақил компонентлар тушунилиши тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2024-йил 11-январдаги 3190-сон буйруғи билан тасдиқланган “Саноат намунасига патент бериш учун талабноманитузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари” Қоидаларнинг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Интеллектуал мулкни рўйхатга олиш ва ривожлантириш бошқармасининг 2024-йил 27 августдаги далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши саноат намунасининг саноат мулки объекти сифатидаги моҳиятини тўғри аниқлашга хизмат қилган;
агар саноат намунаси сифатида кўрсатилган объект янги ва оригинал (ўзига хос) бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилиниши, саноат намунасининг тасвирида акс эттирилган муҳим аломатлари ва (ёки) уларнинг комбинацияси мажмуи саноат намунасига устуворлик бериш санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган маълумотлардан аён бўлмаса, у янги деб эътироф этилиши тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2024-йил 11-январдаги 3190-сон буйруғи билан тасдиқланган “Саноат намунасига патент бериш учун талабноманитузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари” Қоидаларнинг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Интеллектуал мулкни рўйхатга олиш ва ривожлантириш бошқармасининг 2024-йил 27 августдаги далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга ошириш саноат намунасининг ҳуқуқий ҳимоя олиши учун зарур бўлган мезонларни аниқлашга хизмат қилади;
саноат мулк ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик чораларини янада кучайтириш ва жарима пулини ундириш механизмини жорий қилиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030 стратегиясининг Қонун устуворлигини таминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича 2024 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Рўйхатидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишга оид таклифни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 26 августдаги 27/2-224-24-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга татбиқ қилиниши рўйхатга олинган интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлик учун жазо чораларини янада кучайтирган;
интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқлар муддатли эканлиги асосланади (ошкор этилмаган маълумотларга, фирма номига, таниқли товар белгисига бўлган ҳуқуқлар бундан мустасно) ва шунинг учун ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишда судлар ҳуқуқий ҳимоя муддати тугаган ёки тугамаганлигини инобатга олишлари зарурлиги тўғрисидаги таклифдан 2023-йил 23-июндаги “интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 19-сонли Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорининг 14-пунктини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 20-майдаги 08/441-24-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга ва уларнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин мутлақ ҳуқуқлар бузилишининг олдини олишга хизмат қилган.