Sayt test rejimida ishlamoqda

Тахиров Заир Тахировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий матн таҳрири: лексик-семантик таҳлил”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Fil.116.
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
 Расмий оппонентлар: Якубов Ислом, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Амрулло, филология фанлари доктори, доцент; Оразимбетова Злиха, филология фанлари доктори, профессор.   
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий, бадиий-публисистик матнларнинг таҳрири жараёнида бадиий нутқни юзага чиқарувчи лексик ва семантик омилларни лингвистик ҳамда мантиқий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий нутқда илмий, адабий, публисистик, бадиий услубларга кўра персонаж нутқининг характерини юзага чиқариши, прагматик жиҳатини очиб бериши  сўзлашув услубида кўпроқ намоён бўлиши асосланган;
бадиий матнда ўхшатиш ва унга тенглаштирилган нутқий лексемаларнинг кўчим содир этишига фақат ҳайвонлар, паррандалар, ўсимлик, масаллиқлар, самовий жисм, минераллар, улар хусусияти, белгиси, табиатда ўзига хос хусусиятга эга воқеа, нарса, белги, ҳаракат, ҳолат асос бўлиши, шунингдек, субектнинг обектга муносабати (салбий ёки ижобий) уларнинг прагматик маъносида ўз ифодасини топиши очиб берилган;
ўз қатламга ва ўзлашган қатламга оид от, сифат, феъл ва равиш туркумидаги сўзлар маъноси кўриниш, белги ифодасига, шунингдек, жараён белгиси ифодасига кўра кўчим содир этиши, юзага келган кўчма мучада субектив муносабат аёнлашиши ва унинг  икки хил – ижобий ва салбий жиҳатдан таснифланиши исботланган;
шевага хос, жаргон, вулгар сўзлар, сўз бирикмалари, окказионал сўзлар бадиий асарда образ яратишга хизмат қилиши, бадиий нутқда субект ва пейзаж тасвирининг ўрни ва аҳамияти, тил воситаларида субектнинг обектга бўлган муносабати акс этиши, макротаҳрир мантиқий таҳлилга боғлиқлиги далилланган;
бадиий матнни баҳолашда ўхшатиш, табиат тасвири, персонаж тасвири, диалектлар, халқ мақоллари ва ибораларига қиёсан фойдаланганлигига кўра  муаллиф индивидуал услуби очиб берилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий матн таҳририда лексик-семантик таҳлил масалаларини ўрганиш жараёнида эришилган натижасида олинган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
бадиий матнни баҳолашда ўхшатиш, табиат тасвири, персонаж тасвири, диалектлар, халқ мақоллари ва ибораларига қиёсан фойдаланганлигига кўра  муаллиф индивидуал услуби очиб берилишига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган “Бадиий матн таҳрири: лексик-семантик таҳлил” мавзуидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 17-октябрдаги 01/102156-рақамли маълумотномаси). Натижада “Бадиий матн таҳрири: лексик-семантик таҳлил” мавзуидаги тадқиқот илмий хулосаларида нутқий компетенсияни ривожлантиришишга доир назарий қарашлар бойитилган;
бадиий нутқда илмий, адабий, публисистик, бадиий услубларга кўра персонаж нутқининг  характерини юзага чиқариши, прагматик жиҳатини очиб бериши  сўзлашув услубида кўпроқ намоён бўлишига доир хулосаларда  Ўзбек давлатчилиги тарихида суғдий тил ва ёзувнинг тутган ўрни (мил.авв. ИИ – милодий ХИИ асрлар) номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 16-мартдаги 04/1–589 рақамли маълумотномаси). Натижада диссертациядан фойдаланилганлик туфайли фундаментал тадқиқот натижалари янада тўлдирилди, назарий қарашлар бойитилган;
бадиий матнда ўхшатиш ва унга тенглаштирилган нутқий лексемаларнинг кўчим содир этишига  фақат ҳайвонлар, паррандалар, ўсимлик, масаллиқлар, самовий жисм, минераллар, улар хусусияти, белгиси, табиатда ўзига хос хусусиятга эга воқеа, нарса, белги, ҳаракат, ҳолат асос бўлиши, шунингдек, субектнинг обектга муносабати (салбий ёки ижобий) уларнинг прагматик маъносида ўз ифодасини топишига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилда амалга оширилган АМ=ФЗ–201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзуидаги амалий лойиҳада “Бадиий матн таҳрири: лексик-семантик таҳлил” мавзуидаги тадқиқот илмий хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлигининг 2023-йил 16-мартдаги 04/1–589 рақамли маълумотномаси).  Натижада нутқий компетенсияни ривожлантиришишга доир назарий қарашлар бойитилган;
мактабларда ўқувчиларнинг саводхонлигини ривожлантириш доирасида адабиёт фанини ўтиш сифатини кўтариш, шунингдек, тил, адабиёт ўқитувчиларининг малакасини ошириш, ўқувчи ёшларнинг маънавий-маърифий онгини юксалтиришга оид хулосалардан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси ва Халқ таълими вазирлигининг 2021-йил 31-мартдаги 15 ва 19 қ/қ-сонли қарори билан тасдиқланган    “Ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини баҳолаш халқаро дастурининг асосий тадқиқотини ташкил этиш тартиби” асосида мактабларда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги, ижодий фаолияти, бадиий матнлар билан ишлаш тажрибасини баҳолашга қаратилган синов жараёнлари учун тадқиқот материалларини тайёрлашда ҳамда бадиий асарлар тили ва услубини таҳлил қилишда фойдаланилган (ЎзРВМ ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг 2022-йил 26-декабр 01-96 рақамли маълумотномаси). Натижада мактабларда ўқувчиларнинг саводхонлигини ривожлантириш доирасида адабиёт фанини ўтиш сифатини кўтариш, шунингдек, тил, адабиёт ўқитувчиларининг малакасини ошириш, ўқувчи ёшларнинг маънавий-маърифий онгини юксалтиришга оид фикрлар билан бойитилган;
маърифий-бадиий кўрсатувларнинг матнларини, уларнинг жанр ва услубини белгилашда, муҳаррирларнинг жанрларга кўра таҳрир қилиш малакасини, муаллифларнинг ёзма нутқдаги малакасини оширишда “Тошкент” телерадиоканалидаги “Маърифий-кўнгилочар кинодастурлар”да фойдалинилган (“Тошкент” телерадиоканали маърифий-кўнгилочар кинодастурлар бош муҳаррияти маълумотномаси). Натижада телевиденияда ёзма матн ва таҳрир сифатини яхшилаш, муҳаррирлар, кўрсатув муаллифлари ва бошловчиларининг маънавий-маърифий онгини юксалтириш билан боғлиқ  тавсиялар асосида бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish