Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуганиева Насиба Азизовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Индонезия сеҳрли эртаклари поетикаси”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4107.
Илмий раҳбар: Мухтаров Тимур Асқадович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Зиямухамедов Жасур Ташпулатович, филология фанлари доктори, профессор; Турдимов Шомирза Ганиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Индонез сеҳрли эртакларининг поетик тизими, унинг типологик ва миллий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий ўзига хосликка эга бўлган Индонезия фолклорининг қиёсий-типологик баҳолаш натижасида сюжет ривожланиши ва қаҳрамонлар ҳаракатидаги ранг-баранглик аниқланганлиги далилланган;
индонез сеҳрли эртаги поетикасининг типологик хусусиятлари сифатида бир қатор мотив (мотив-вазият; мотив-нутқ; мотив-ҳаракат; мотив-кўчириш, мотив-тавсиф)ларни ўз ичига олган сюжет тузилишининг ўзига хослиги асосланган;
индонез сеҳрли эртакларининг тасвирий воситалари эртак яратувчиларнинг миллий маданияти, турмуш тарзи ва анъаналари билан чамбарчас боғлиқлиги, бу эса Нусантара (Индонезия) халқлари сеҳрли эртакларининг миллий ўзига хослигини белгилаши исботланган;
анъанавий бадиий тасвирий воситалар ҳамда индонез сеҳрли эртагининг бадиий тасвир тизимининг стереотипланиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Индонезия сеҳрли эртаклари поетикаси, уларнинг типологик ва миллий хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
миллий ўзига хосликка эга бўлган Индонезия фолклорининг қиёсий-типологик баҳолаш натижасида сюжет ривожланиши ва қаҳрамонлар ҳаракатидаги ранг-баранглик аниқланганлиги далилланганлиги юзасидан таклифлар “Буюк Ипак йўли минтақаси халқлари фолклорининг типологияси, миллий ўзига хослиги ва ёзма адабиёт ривожида тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа доирасида ОТ-ФТ-67 "Ипак йўли халқлари фолклори (жанрлари ва типология масалалари)" номли монографиясининг "Индонез фолклори" бо'лимини ёзишда  фойдаланилган (ТДШУнинг 2024-йил 12-июндаги 01-04-01/1326-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши индонез-европа фолклори контекстида эртакларнинг типологик ва миллий хусусиятларини ажратиб кўрсатиш учун асос бўлган;
индонез сеҳрли эртакларининг тасвирий воситалари эртак яратувчиларнинг миллий маданияти, турмуш тарзи ва анъаналари билан чамбарчас боғлиқлиги, бу эса Нусантара (Индонезия) халқлари сеҳрли эртакларининг миллий ўзига хослигини белгилаши исботланганганлиги ҳамда Нусантара халқлари фолклорининг шаклланиши ва ривожланиши, ҳинд, хитой ва араб адабиётининг Индонезия фолклорига таъсири ҳамда эртакларнинг поетик хусусиятларига оид амалий натижалар ва материаллардан “Филология ва тилларни ўқитиш (индонез тили)” йўналиши бўйича бакалавриат талабалари учун “Индонезия фолклори” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғи, 166-208-сон гувоҳнома). Илмий ва амалий натижалар маҳаллий шарқшуносликда Индонезия адабиёти ёдгорликларини ўрганиш соҳасидаги бўшлиқни тўлдиришга асос бўлган;
анъанавий бадиий тасвирий воситалар ҳамда индонез сеҳрли эртагининг бадиий тасвир тизимининг стереотипланиши очиб берилган Индонезия эртаклари поетикаси, уларнинг белгилар тизими, сюжетлари ва тасвирий воситаларини ёритишга бағишланганлиги юзасидан таклифлар таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ таркибидаги “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттириш” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Жаҳон адабиёти” ва “Адабий жараён” радиодастурлар сенарийсида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУКнинг 2022-йил 13-июндаги 04-36-893-сон маълумотномаси). Бу адабиёт ихлосмандлари, ўзбек китобхонларига янги илмий маълумотлар олиш, радиотингловчиларга хорижий адабиёт намуналари билан танишиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish