Жолдасов Ихтияр Суюндиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Амалий машғулотлар устуворлигида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш методикаси (Ёрдамчи тарих фани мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3546.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чиричиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ҳимматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ғаффоров Шокир Сапарович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ёрдамчи тарих фанларини амалий машғулотлар устуворлигида ўқитиш орқали бўлажак ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалий машғулотлар устуворлигида бўлажак ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантиришнинг назарий аспектлари талабаларда визуал ёндашувларни талабаларнинг касбий компетенлигини шакллантиришнинг дидактик имкониятларига мувофиқ ўқув-диагностик жараёнда индивидуал йўналганликда қўллаш механизмларини такомиллштириш асосида очиб берилган;
амалий машғулотлар жараёнида касбий компетентликни шакллантиришнинг инновацион модели талабаларнинг амалий компетенсиясини ахборот-лойиҳа технологияси асосида шакллантириш технологиясини фанлараро интеграцияни ўқиш, амалий ва мустақил иш топшириқлари мазмунига мувофиқ репродуктив, продуктивлик даражаларда сингдириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда касбий компетентликни шакллантириш методикаси талабаларнинг аналитик, семантик, конструктив тафаккурини тизимли ривожлантирувчи дидактик, техник, тасвирий ресурсларни илмий-амалий ва методик контекстлар уйғунлашган жараёнда мантиқий тугаллик, яхлитлик тамойиллари устуворлигида аналитик ва конструктив тафаккур тамойилларига кўра адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда касбий компетентликнинг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонлари касбий фаолиятда методик мўлжал олишга тайёрловчи қайта алоқали лойиҳа машқларини ахборотни топиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш босқичларида талабаларнинг касбий ривожланиш векторига мувофиқ дифференциаллик даражаларда трансформациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг таʼлим олиш жараёнида касбий компетенцияларини шакллантириша йўналтирган таʼлим технологиялари асосида ривожлантиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда визуал ёндашувларни талабаларнинг касбий компетенлигини шакллантиришнинг дидактик имкониятларига мувофиқ ўқув-диагностик жараёнда индивидуал йўналганликда қўллаш механизмларини такомиллштириш асосида очиб берилган амалий машғулотлар устуворлигида бўлажак ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантиришнинг назарий аспектларига доир ғоялар ОТМ талабалари учун яратилган “Өзбекстанның эң жаңа тарихы” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сонли буйруғи асосида 857037-сон нашр рухсатномаси). Натижада, талабалар мустақил таʼлимини ташкил этишда устоз-шогирд муносабатлари шаклланишига асос бўлиб хизмат қилган;
талабаларнинг амалий компетенсиясини ахборот-лойиҳа технологияси асосида шакллантириш технологиясини фанлараро интеграцияни ўқиш, амалий ва мустақил иш топшириқлари мазмунига мувофиқ репродуктив, продуктивлик даражаларда сингдириш асосида такомиллаштирилган амалий машғулотлар жараёнида касбий компетентликни шакллантиришнинг инновацион модели бўйича тавсиялардан М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 25 июндаги 04/11-4571-сон маʼлумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижодий-касбий фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик имкони оширилган;
касбий фаолиятда методик мўлжал олишга тайёрловчи қайта алоқали лойиҳа машқларини ахборотни топиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш босқичларида талабаларнинг касбий ривожланиш векторига мувофиқ дифференциаллик даражаларда трансформациялаш асосида такомиллаштирилган талабаларда касбий компетентликнинг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонларига оид тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар муҳаррияти томонидан тайёрланган “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024 йил 8 июлдаги 04-36-817-сон маълумотномаси). Натижада, тарих фанини ўқитиш методикасини конструктив-инструментал қўллашга доир илмий қарашлар муносабати оммалаштирилган.