Сиддиков Хасан Тахировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълимда тарбиявий фаолиятни ташкил этишнинг педагогик-профилактик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3PhD/Ped3842.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қуронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимда тарбиявий фаолиятни ташкил этишнинг педагогик-профилактик тизимини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“профилактик ёндашувлар” ва “профилактик фаолиятнинг концептуал модели” тушунчаларининг ўзаро алоқадорлиги профилактик дастурлар, уларнинг мақсади, профилактик таъсир кўрсатишнинг обектлари ва предметини аниқлаштиришга йўналтирилган превентив фаолият стратегия ва тактикаси (превентив фаолият технологияси)нинг интегративлик хусусияти доминантлигига устуворлик бериш орқали асосланган;
олий таълимда тарбиявий фаолиятни ташкил этишнинг педагогик-профилактик мазмуни мазкур жараённи амалга оширишнинг компонентлари (мақсадли, функционал-мазмунли, фаолиятли, дидактик; таҳлилий-натижавий), функциялари (огоҳлантирувчи, ҳимоя, таълимий, ғоявий, мониторинг), “хавфсизлик ҳудудлари” (жамоат, информатион, психологик-тиббий-педагогик, ҳуқуқий, оилавий, ижтимоий, таълимий) яхлитлигини бевосия ҳисобга олиш мантиқига устуворлик бериш асосида аниқлштирилган;
талабаларнинг Интернетга тобелигини бартараф этишнинг педагогик-профилактик моделини ташкилий-педагогик компоненти бирламчи, иккиламчи, учламчи профилактик босқичларга мувофиқ профилактик дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, талабаларни маънавий-маърифий ишлар, ижтимоий лойиҳалар ва волонтёрлик фаолиятига жалб этиш каби педагогик шарт-шаротларнинг натижавийликка қаратилган мезон ва кўрсаткичлар билан қайта алоқаси идентивлигини таъминлаш орқали такомиллшатирилган;
Интернет-рискларни бартараф этишнинг педагогик-профилактик тизими танқидий фикрлашни шакллантириш (чақириқ, англаш, рефлекция), ривожланиш (бошланғич, формал-танқидий, мазмунли-танқидий) босқичлари, тамойиллари (шахсни марказга қўйиш, фаоллик ва мустақиллик, кооперативлик), стратегияларини (йўналтирувчи ўқиш/идрок этиш, башоратлар чизмаси, медиаматн муаллифига саволлар) Интернетга тобеликни бартараф этишга доир профилактик ишлар билан интегративлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда тарбиявий фаолиятни ташкил этишнинг педагогик-профилактик тизимини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
“профилактик ёндашувлар” ва “профилактик фаолиятнинг концептуал модели” тушунчаларининг ўзаро алоқадорлигини профилактик дастурлар, уларнинг мақсади, профилактик таъсир кўрсатишнинг обектлари ва предметини аниқлаштиришга йўналтирилган превентив фаолият стратегия ва тактикасининг интегративлик хусусияти доминантлигига устуворлик бериш орқали асослашга доир таклиф ва тавсиялардан Вазирлар Маҳкамасининг 2019- йил 31-декабрдаги Узлюксиз маънавий тарбия консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1059-сон Қарори билан тасдиқланган Консепсиясининг 8-боб ижросини таъминлаш мақсадида талабаларнинг фелицитологик (бахтлилик индекси) компетентлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 12-декабрдаги 01-09/1753-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим ташкилотларида маънавий тарбия жараёнларини ташкил этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
олий таълимда тарбиявий фаолиятни ташкил этишнинг педагогик-профилактик мазмунини мазкур жараённи амалга оширишнинг компонентлари, функциялари, “хавфсизлик ҳудудлари” яхлитлигини бевосия ҳисобга олиш мантиқига устуворлик бериш асосида аниқлштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 70110201 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача таълим) мутахассислиги учун “Мактабгача педагогик тадқиқотларни моделлаштириш” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйруғи, 817590 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак мутахассисларнинг педагогик-профилактик компетенциясини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларнинг Интернетга тобелигини бартараф этишнинг педагогик-профилактик моделини ташкилий-педагогик компонентини бирламчи, иккиламчи, учламчи профилактик босқичларга мувофиқ профилактик дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, талабаларни маънавий-маърифий ишлар, ижтимоий лойиҳалар ва волонтёрлик фаолиятига жалб этиш каби педагогик шарт-шаротларнинг натижавийликка қаратилган мезон ва кўрсаткичлар билан қайта алоқаси идентивлигини таъминлаш орқали такомиллшатиришга доир таклиф ва тавсиялардан 60110100 – Педагогика ва психология бакалавриат таълим йўналиши учун “Тарбия диагностикаси ва коррексияси” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи, 233-0293 рақамли гувоҳнома). Натижада, тарбиявий фаолият самарадорлигини ташхис этиш ва коррексиялаш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Интернет-рискларни бартараф этишнинг педагогик-профилактик тизимини танқидий фикрлашни шакллантириш, ривожланиш босқичлари, тамойиллари, стратегияларини Интернетга тобеликни бартараф этишга доир профилактик ишлар билан интегративлигини таъминлаш орқали такомиллаштирига доир таклиф ва тавсиялардан “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтида бажарилган ЖҲБЛ-61 “Ҳарбий оила фарзандларининг ижтимоийлашувини комплекс тадқиқ этиш” (2021-й.) мавзусидаги лойиҳанинг маънавий-ахлоқий фазилатлар воситасида шахсий ижтимоийлашув механизмини такомиллаштириш қисмини бажаришда фойдаланилган (“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 12-декабрдаги 01-09/1753-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.