Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирбекова Қутпиниса Каримовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Физик усулда олинадиган композицион нанотузилишли қопламаларнинг самарадорли таркиби ва оптимал технологик режимларини ишлаб чиқиш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.DSc/Т33.

Илмий маслаҳатчи: Сайдахмедов Равшан Халходжаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги «Фан ва тараққиёт» ДУК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.27.06.2017.K/T.03.01.

Расмий оппонентлар: Раджабов Тельман Дадаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Михридинов Рисқидин, техника фанлари доктори, профессор; Рискулов Алимжон Ахмаджанович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Андижон машинасозлик институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  физик усулда ион-плазма жараёни ёрдамида олинадиган композицион нанотузилишли қопламаларнинг физик-механик, физик-кимёвий хоссаларини яхшилайдиган самарадор таркибини ва оптимал технологик режимларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ион-плазма усулида титан нитриди, титан карбиди ва цирконий асосли қопламаларни олиш жараёнида стехиометрик ва ностехиометрик таркибли қопламалар аниқланган ва тезкесар пўлатларда титан нитриди асосида РN2 = 0,399 Па дан TiN0,962  то РN2 = 0,0039 Па TiN0,624 гача ташкил этувчилари турли нисбатда бўлган нанотузилишли қопламалар олинган ва уларнинг нанозаррачалари ўлчами 50–200 нм гачалиги аниқланган;

TiCx, ZrCx композицион нанотузилишли қопламаларнинг фазавий ва кимёвий таркибини олдиндан аниқлаш имконини берувчи «р-Т-х» диаграммалари такомиллаштирилган;

ион-плазма усулида шаклланадиган композицион нанотузилишли қопламаларнинг самарали таркибини ва оптимал технологик режимларини танлаш принциплари ишлаб чиқилган;

универсал «р-Т-х» диаграммадан фойдаланиб вакуум қопламаларнинг фазавий ва кимёвий таркиблари танланган;

наноструктурали қопламаларнинг миқдор ва сифат ўлчамларига вакуум камерадаги Р=3∙10-3 босимда олинган қоплама структураси заррачалари 55 % – 70 нм, 15% – 120 нм, 30% – 170нм, босим Р = 3·10-4 Па бўлганда олинган хром асосли қопламанининг структураси 97 %га 45 нм ўлчамли нанозаррачалардан иборатлиги аниқланган;

хром асосида олинган композицион нанотузилишли қопламаларда нанозаррачаларни тақсимланиши ва миқдорига ион-плазма технологик жараёнининг режимлари таъсир этиши аниқланган;

цирконийни ниобий билан легирлаш қопламанинг эксплуатацион хоссаларини оптималлаштириш имконини бериши аниқланган;

қопламаларни физик-кимёвий хоссалари ва қопламани ишланадиган асос материали билан адгезион ўзаро таъсири ностехиометрия ҳисобига оптималлаштирилган ва самарали таркибли композицион нанотузилишли қопламаларнинг ион-плазма усулида олишнинг оптимал технологик режимлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ион-плазма функционал қопламалар таркибини танлаш принциплари ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

композицион наноструктурали  қопламали кесувчи асбоблар «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ тизимидаги  «Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқиш» ИИБда қийин ишлов бериладиган материалларга кесиш жараёнига жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 25 августдаги ОП-07229-сон маълумотномаси). Натижада асбобларни ейилишга чидамлилигини 3–5 баробарга ошириш имконини  берган;

олинган ташкил этувчилари турли нисбатда бўлган титан нитриди асосида нанотузилишли қопламалар Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 25 августдаги ОП-07229-сон маълумотномаси). Натижада қимматбаҳо материалга кетадиган  сарф-харажатлар бир неча баробарга қисқартириш имконини берган;

такомиллаштирилган «р-Т-х» диаграммасидан TiCx, ZrCx қопламаларнинг таркиби ва хоссаларини олдиндан аниқлаш Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 25 августдаги ОП-07229-сон маълумотномаси). Натижада ноёб тадқиқот ускуналарини қўллаб тадқиқотлар ўтказиш учун кетадиган сарф-харажатларни камайтириш имконини берган;

ишлаб чиқилган янги таркибли ион-плазма композицион наноструктурали  қопламалар олиш технологияси Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 25 августдаги ОП-07229-сон маълумотномаси). Натижада асбоб ва деталларнинг турғунлигини  ошириш, сарф-харажатларни қисқартириш ва амалдаги иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish