Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Бекзод Байматовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўпкалар метастатик зарарланишининг диагностикаси ва даволашини такомиллаштириш», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib207.

Илмий раҳбар: Хайруддинов Рафик Вахидович,тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Гафур-Ахунов Мирза Алиярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Полатова Джамиля Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «Республика онкология илмий маркази» ДТ.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:видеоторакоскопик технологиялар киритилган тактик алгоритмни ишлаб чиқиш йўли билан турли локализациядаги хавфли ўсмаларда ўпкалар метастатик зарарланиши диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

хавфли ўсмаларнинг ўпкаларга метастазларини бошқа сояли ҳосилалардан дифференциал диагностикасида видеоторакоскопиянинг нур ташхис ва пункцион усуллардан устунлиги исботланган;

оператив амалиёт ҳажмини аниқлаш учун ўпкалардаги метастазларнинг тарқалиш даражасини видеоторакоскопик технологияларни қўллаган ҳолда верификация қилиш хусусиятлари аниқланган;

бирламчи ўсманинг локализацияси ва неоадъювант ва адъювант полихимиотерапия самарадорлигига боғлиқ ҳолда ўпкаларнинг метастатик зарарланишини даволаш усули такомиллаштирилган;

ўпкаларнинг метастатик зарарланишини даволашнинг узоқ муддатдаги натижаларига асосан рецидив ривожланишининг хусусиятлари аниқланган ва солитар ҳамда кўп сонли метастазларида хирургик ва химиотерапевтик усулларни танлашга дифференциал ёндашув ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўпкаларнинг метастатик зарарланишини даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Ўпкаларнинг метастатик зарарланишининг диагностикаси ва хирургик даволашини модификацияланган усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 8н-д/104-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ўпкаларнинг метастатик зарарланиши билан хавфли ўсмалар диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш, операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш ва беморларнинг касалхонадаги ётиш давомийлигини қисқартириш имконини берган;

«Ўпкаларнинг метастатик зарарланиши диагностикаси ва даволаш тактикасини танлаш дастури» тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 8н-д/104-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усул ўпкаларнинг метастатик зарарланиши билан хавфли ўсмалар билан беморларни даволашнинг бевосита ва узоқ муддатдаги натижаларини яхшилаш, ўлим кўрсаткичларини камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;

ўпкаларнинг метастатик зарарланиши диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг торакал онкохирургия бўлими, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар, Самарқанд ва Фарғона вилоятлар филиаллари торакоабдоминал хирургия бўлими амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 8н-д/104-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Тадқиқотнинг таклиф этилган натижалари асосида ўпкаларнинг метастатик зарарланиши билан беморларга ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш кўлами кенгайтирилган ҳамда даволаш сифатини яхшилашга ва қониқарли натижалар частотасини 87,2%дан 95,7%гача оширишга, касалхонада ётиш муддатини 21,1±0,32 дан 10,3±0,21 гача камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish