Sayt test rejimida ishlamoqda

Валиев Қобилжон Обиджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Академик лицей ўқувчиларининг инглиз тилида нутқий компетенсиясини ривожлантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2237.
Илмий раҳбар: Сайдалиев Саидумар, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тажибаев Ғайратжон Шовдорович,  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик лицей ўқувчиларининг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантириш методикасига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
академик лицей ўқувчиларининг инглиз тилида оғзаки нутқ компенециясини ривожлантиришнинг лингвометодик жиҳатлари оғзаки мулоқот шакллари – монологик, диалогик ва полилогик нутқни эгаллаш жараёнидаги тиллараро қийинчиликларни (лингуистиc интерференcе) қиёсий ва чоғиштирма усуллар асосида аниқлаш, ўқувчиларнинг ўз фикрини оғзаки ва ёзма мулоқот шаклларида нутқ вазиятига мос равишда равон, тўғри ва хатосиз ифодалаш, ўзгаларнинг нутқини тўғри англаш кўникма ва малакаларини эгаллашга хизмат қилувчи ҳамда ўзини-ўзи баҳолаш (селф ассессмент)  методлари асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг инглиз тилида оғзаки нутқий мулоқот қилиш жараёнида сўз ва сўз бирикмалари воситасида гаплар тузиш, дастур мавзулари асосида матн мазмунини қайта ҳикоя қилиш, нутқий мулоқот компетенсиясини ривожлантириш имкониятлари, тафаккур тарзи, нутқнинг ривожланганлиги, ҳаракат суръати, идрок этиш имкониятларини ҳисобга олиш ҳамда шахслараро муносабатлар маданиятига тизимли таъсир кўрсатиш даражаси ва индивидуал ривожланиш параметрларини мақсадли аниқлаштириш асосида ресептив ва репродуктив машқлар бойитилиб, нутқий мулоқот малакаларини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстиришнинг мазмуний унсурлари ҳисобланган сўз ва сўз шакллари, синтактик қурилмалар бойлигини мавзувийликка амал қилган ҳолда сўзлар, гаплар, матнлар асосидаги машқ материаллари ва мулоқотнинг мақсадга кўра контакт қилиш, алоқа ўрнатиш, ундовчилик, координацион, тушуниш, эмотив (ҳиссий алоқа), мунособат ўрнатиш (ўз ўрнини англаш), таъсир кўрсатиш функсияларини инобатга олган ҳолда оъқувчи шахсини ривожлантирувчи фактик материаллар такомиллаштирилган;
 ўқувчиларининг оғзаки нутқий мулоқот компетенсиясини ривожлантириш жараёнини такомиллаштиришда вербал ва новербал мулоқот шаклларини интеграциялаш, коммуникатив, оддийдан мураккабга қараб йўналтирилган, фикрни адекват талқин этилишини таъминлаш учун зарурий лексик бирликлардан оқилона фойдалана олиш имконини берувчи методик таъминот аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик лицей ўқувчиларининг инглиз тилида нутқий компетенсиясини ривожлантириш технологияси мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
академик лицей ўқувчиларининг инглиз тилида оғзаки нутқ компенециясини ривожлантиришнинг лингвометодик жиҳатлари оғзаки мулоқот шакллари – монологик, диалогик ва полилогик нутқни эгаллаш жараёнидаги тиллараро қийинчиликларни (лингуистиc интерференcе) қиёсий ва чоғиштирма усуллар асосида аниқлаш, ўқувчиларнинг ўз фикрини оғзаки ва ёзма мулоқот шаклларида нутқ вазиятига мос равишда равон, тўғри ва хатосиз ифодалаш, ўзгаларнинг нутқини тўғри англаш кўникма ва малакаларини эгаллашга хизмат қилувчи ҳамда ўзини-ўзи баҳолаш (селф ассессмент)  методлари асосида такомиллаштиришга доир илмий-назарий асосланган таклифларидан Наманган давлат чет тиллари институтида бажарилган ЭМПОWЕР (ЭРАСМУС+ CАПАCИТЙ БУИЛДИНГ ПРОЖЕCТ 101129076) лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2023-йил 4-декабрдаги 842-03-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тили дарсларида академик лицей ўқувчиларининг оғзаки нутқ компетенсиясининг Б1 ва Б1+ даражаларда эгалланишига эришилган;
ўқувчиларнинг инглиз тилида оғзаки нутқий мулоқот қилиш жараёнида сўз ва сўз бирикмалари воситасида гаплар тузиш, дастур мавзулари асосида матн мазмунини қайта ҳикоя қилиш, нутқий мулоқот компетенсиясини ривожлантириш имкониятлари, нутқ ва тафаккур тарзи, нутқнинг ривожланганлиги, ҳаракат суръати, идрок этиш имкониятрарини ҳисобга олиш ҳамда шахслараро муносабатлар маданиятига тизимли таъсир кўрсатиш даражаси ва индивидуал ривожланиш параметрларини мақсадли аниқлаштириш асосида ресептив ва репродуктив машқлар бойитилиб, нутқий мулоқот малакаларини ривожлантиришнинг самарали методикасига оид таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг чет тилларни оммалаштиришга мўлжалланган кўрсатувларнинг ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (ЎзМТРК 2021-йил 23-декабрдаги 39-39-1945-сон буйруғи). Натижада, ЎзМТРКнинг “Фореигн ЛангуаГЭС” телеканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар учун” кўрсатувларини ссенарийларини тайёрлашда инглиз тилида оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришни оммалаштиришга ҳизмат қилган;
ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстиришнинг мазмуний унсурлари ҳисобланган сўз ва сўз шакллари, синтактик қурилмалар бойлигини мавзувийликка амал қилган ҳолда сўзлар, гаплар, матнлар асосидаги машқ материаллари ва мулоқотнинг мақсадга кўра контакт қилиш, алоқа ўрнатиш, ундовчилик, координацион, тушуниш, амотив (ҳиссий алоқа), мунособат ўрнатиш (ўз ўрнини англаш), таъсир кўрсатиш функсияларини инобатга олган ҳолда оъқувчи шахсини ривожлантирувчи фактик материаллар,  оғзаки нутқни ўргатишда гапириш ва тинглаб тушуниш компетенсияларини узвий равишда  ривожлантиришни таъминловчи машқ ва вазифалар тизими, оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришни таъминловчи методик материаллар доир таклифларидан АҚШнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Алумни Оутреач Гранц Програм” дастури доирасида амалга оширилган, 2020-2021-йилларда Наманган давлат университетида бажарилган С-УЗ800-20-ИН-0106 рақамли “Виртуал Wоркшоп он Cоллабаративе Аcтион Ресеарч фор Энглиш Теачерс” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2023-йил 10-апрелдаги 297-01-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish