Sayt test rejimida ishlamoqda

Далиева Мадина Хабибуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз, ўзбек ва рус тиллари лингвистик терминларида полисемиянинг когнитив моделлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Fil783.
Илмий маслаҳатчи: Боқиева Гуландом Ҳисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Фазилат Шукуровна, филология фанлари доктори, доцент; Мухамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Арустамян Яна Юревна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз, ўзбек ва рус тиллари терминологик тизимларида полисемиянинг шаклланишини белгиловчи когнитив механизмлар ва омилларни ўрганиш асосида лингвистик терминлар полисемиясининг когнитив хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
прототиплар назарияси ва радиал категория моделига асосланиб, полисемия асосий (бош маъно) ва периферия (ҳосила маънолар), прототип эффектларга асосланган кўп маъноли термин ичидаги маънолар иерархиясига эга бўлган когнитив категория эканлиги илмий асосланган;
лингвистик термин полисемиясининг когнитив модели унинг турли маъноларини тилшунослар онгида маълумотларни тизимлаштириш механизмларини акс эттирувчи ва контекстнинг ролини ҳисобга олган ҳолда терминнинг маъносини танлаш умумий ўзак билан маъноларни боғлашнинг тармоқланган тузилмаси сифатида тавсифлаши исботланган;
кўп маъноли терминнинг турли маънолари уни идрок этиш ва аниқлашни таъминловчи семантик ядро атрофида бирлашишини аниқлаш орқали семантик ядронинг шаклланиши идрок этиш, консепсиялаш ва туркумлаштиришнинг когнитив жараёнларига боғлиқ эканлиги асосланган;
лингвистик терминлар полисемиясининг когнитив моделлари шаклланишига бевосита таъсир кўрсатадиган интралингвистик (метафора, метонимия, контекстли дисамбигуация) ва экстралингвистик омиллар (контекст, лингвистик конвенсиялар, когнитив имкониятлар, тилнинг тарихий ривожланиши ва ижтимоий-маданий омиллар) аниқланган;
қиёсланаётган тиллардаги лингвистик терминлар кўп маънолилигининг когнитив моделларини очиб беришда кўп маъноли терминларни маданий-лингвистик ўзига хослик нуқтаи назаридан идрок этиш ва талқин қилиш орқали метафоризация ва метонимия механизмларининг ўхшашлиги ҳамда маъноларнинг тармоқланиш даражасидаги ўзига хос фарқлари метафора асосидаги кўчишларни акс эттирувчи қонуниятлар асосида аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз, ўзбек ва рус тиллари лингвистик терминларида полисемиянинг когнитив моделлари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
прототиплар назарияси ва радиал категория моделига асосланиб, полисемия асосий (бош маъно) ва периферия (ҳосила маънолар), прототип эффектларга асосланган кўп маъноли термин ичидаги маънолар иерархиясига эга бўлган когнитив категория тўғрисидаги хулосаларидан Андижон давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ИЛ-40210421З-сон “Ўзбек тилидаги лингвистик энциклопедик электрон луғат” лойиҳаси доирасида дарсликлар ва электрон ресурслар ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 9-февралдаги 02/17-428-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа давомида яратилган дарсликлар ва электрон ресурслар мазмунан бойитилган;
лингвистик термин полисемиясининг когнитив модели унинг турли маъноларини тилшунослар онгида маълумотларни тизимлаштириш механизмларини акс эттирувчи ва контекстнинг ролини ҳисобга олган ҳолда терминнинг маъносини танлаш умумий ўзак билан маъноларни боғлашнинг тармоқланган тузилмаси сифатида тавсифлашига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг ФА-Ф-1-005-сонли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ этиш” инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоғистон Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 16- мартдаги 87/1-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа бўйича тайёрланган монография мазмуни бойитилган ҳамда хулосалар муаллифлар ва шоирларнинг наср ва шеърий асарларини лингвистик тадқиқ этишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
кўп маъноли терминнинг турли маънолари уни идрок этиш ва аниқлашни таъминловчи семантик ядро атрофида бирлашиши; семантик ядронинг шаклланиши идрок этиш, консепсиялаш ва туркумлаштиришнинг когнитив жараёнларига асосланганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2022-2024-йиллар учун АҚШ Давлат департаменти ва АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган СУЗ80021ГР3106-сонли “Тҳе Энглиш Аccесс Миcросcоларшип Програм” мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида “Олий ва ўрта махсус тизим жараёнларини модернизация қилиш ва компютер саводхонлигини ошириш” дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 6-мартдаги 1/152-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида яратилган дарсликлар ва электрон ресурсларнинг мазмуни бойитилган;
лингвистик терминлар полисемиясининг когнитив моделлари шаклланишига бевосита таъсир кўрсатадиган интралингвистик (метафора, метонимия, контекстли дисамбигуация) ва экстралингвистик омиллар (контекст, лингвистик конвенсиялар, когнитив имкониятлар, тилнинг тарихий ривожланиши ва ижтимоий-маданий омиллар) тўғрисидаги хулосалар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилган А-ОТ-2021-419-сонли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини оширишни назорат қилишнинг уч томонлама режасини амалга ошириш (Пре-счоол ПДП)” мавзусида  инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 20-мартдаги 4/17-20/3-129-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу амалий лойиҳа доирасида ўтказилган илмий семинарлар материаллари, шунингдек, яратилган платформа манбалари, ўқув қўлланмалари мазмунан бойитилган;
қиёсланаётган тиллардаги лингвистик терминлар кўпмаънолилигининг когнитив моделлари юзага келишида кўп маъноли терминларни маданий-лингвистик ўзига хослик нуқтаи назаридан идрок этиш ва талқин қилишдан келиб чиққан ҳолда метафоризация ва метонимия механизмларининг ўхшашлигини, маъноларнинг тармоқланиш даражасидаги ўзига хос фарқларни ва метафора асосидаги кўчишларни акс эттирувчи қонуниятларга оид тадқиқот натижалари ва хулосаларидан минтақавий ташкилотлар тадбирларидаги оғзаки ва ёзма таржималарда маданий мерос билан боғлиқ терминларни тадқиқ этиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 18-майдаги 02-13/1899-сон маълумотномаси). Натижада, улар тадбирлар контентини яратишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish