Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимова Муниса Юлчиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини оширишда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришнинг ҳудудий жиҳатлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2900
Илмий раҳбар: Хамраева Сайёра Насимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD 03/29.12.2022.I.111.01
Расмий оппонентлар:
Очилов Акром Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Эргашев Эркин Ироқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини оширишда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришнинг ҳудудий жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизимли ёндашувдан фойдаланган ҳолда инсоннинг самарали ишлаши ва шахснинг уйғун ривожланиши учун умумий шарт-шароитларни яратадиган ижтимоий-иқтисодий яхлит тизим сифатида “ҳудуднинг ижтимоий инфратузилмаси”, “аҳоли турмуш даражаси” ва “турмуш сифати” тушунчаларининг мазмуни ўзаро бир-бири билан боғлиқлиги ва бир-бирига таъсир қиладиган омиллар асосида аниқланган;
услубий ёндашувга кўра, қишлоқ аҳолисининг ижтимоий инфратузилма билан таъминланишини тавсифловчи миқдор ва сифат кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда, аниқланган интеграл индекслар рейтинг бали асосида, ҳудудлар “юқори” ≥ 1,606, “ўрта” ≥ 1,353 ва “паст” ≤ 1,211 мезонлари бўйича баҳоланди;
ҳудудларда қишлоқ ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришда бенефициар мажбурият ва рискларни тақсимлаш имкониятини берувчи консессия шартномасини тузиш доирасида давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш тизими такомиллаштирилган;
ижтимоий инфратузилма обектларининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда,  қишлоқ жойларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадни ўзгаришининг 2024-2028 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари кўп омилли ва АРССХ(0.1.0) моделлари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё вилояти қишлоқ ҳудудларида аҳоли турмуш даражасини оширишда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тизимли ёндашувдан фойдаланган ҳолда инсоннинг самарали ишлаши ва шахснинг уйғун ривожланиши учун умумий шарт-шароитларни яратадиган ижтимоий-иқтисодий яхлит тизим сифатида “ҳудуднинг ижтимоий инфратузилмаси”, “аҳоли турмуш даражаси” ва “турмуш сифати” тушунчаларининг мазмуни ўзаро бир-бири билан боғлиқлиги ва бир-бирига таъсир қиладиган омиллар сифатида аниқлаштирилган илмий-назарий ёндашувлар олий таълим ўқув юртларининг 60310100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Ижтимоий соҳа иқтисодиёти” фанидан ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юртлари талабаларида ҳудудларда ижтимоий инфратузилма тушунчаси ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишдаги аҳамияти бўйича назарий билимларни янада чуқурлаштириш имкони яратилган;
услубий ёндашувга кўра, қишлоқ аҳолисининг ижтимоий инфратузилма билан таъминланишини тавсифловчи миқдор ва сифат кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда, аниқланган интеграл индекслар рейтинг бали асосида, ҳудудлар “юқори” ≥ 1,606, “ўрта” ≥ 1,353 ва “паст” ≤ 1,211 мезонлари “Қашқадарё вилоятини 2024–2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини” ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги  2024-йил 1-июндаги 08/38-11-11601-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида аҳоли турмуш даражасини оширишда ижтимоий инфратузилма билан таъминланганлиги “юқори”, “ўрта” ва “паст” даражаларда баҳоланди ҳамда “етакчи” (Косон тумани) ва “қолоқ” (Кўкдала тумани) ҳудудлар ўртасидаги тафовут 1,72 мартани ташкил этганлиги аниқлаштирилди;
ҳудудларда қишлоқ ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришда бенефициар мажбурият ва рискларни тақсимлаш имкониятини берувчи консессия шартномасини тузиш доирасида давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-декабрдаги ПҚ-389-сон “Қашқадарё вилоятини 2024–2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-апрелдаги 201-сон “2022–2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларининг ижросини таъминлашда фойдаланилган ҳамда халқ депутатлари Косон (2023-йил 26-майдаги ВИ-91-119-4-60-К/23-сон), Кўкдала (2023-йил 18-майдаги ВИ-11-42-4-224-К/23-сон), Қарши (2023-йил 11-майдаги ВИ-72-43-4-59-К/23-сон), Чироқчи (2023-йил 29-майдаги ВИ-76-43-4-66-К/23-сон) ва Яккабоғ (2023-йил 13-майдаги ВИ-57-87-4-68-К/23-сон) туманлари кенгашлари қарорлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги  2024-йил 1-июндаги 08/38-11-11601-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётга қўллаш натижасида субектлараро тақсимот ва амалга оширилаётган ишлар занжири кетма-кетлиги асосланган, пул оқимларининг таркиби ва ҳаракати йўналишлари аниқланган ҳамда Косон, Кўкдала, Қарши, Чироқчи, Яккабоғ ва Муборак ва туманларида 722 та ижтимоий инфратузилма обектлари ДХШ асосида модернизациялашган;
ижтимоий инфратузилма обектларининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда  қишлоқ жойларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадни ўзгаришининг 2024-2028 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-декабрдаги “Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-389-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-апрелдаги “2022–2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМҚ-201-сон қарорларининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2024-йил           18-апрелдаги 01-20-10/04-38/1051-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилояти қишлоқ жойларида аҳоли жон бошига ўртача даромадлари 2028-йилга бориб 2023 йилга нисбатан 2,01 баробарга ортиши, ўртача ўсиш суръати кейинги 5 йилликда 15,03 фоизга етиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish