Зайниев Сухроб Сабировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали қайталанувчи гематоген остеомиелитда такрорий операциялар», 14.00.35–Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib139.
Илмий рахбар: Шамсиев Азамат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Цыбин Анатолий Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Салимов Шавкат Тешаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Киров давлат тиббиёт институти олий таълим Федерал давлат бюджет таълим муассасаси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:болаларда сурункали қайталанувчи гематоген остеомиелит диагностикасини оптималлаштириш ва хирургик даволаш радикаллигини кенгайтириш йўли билан хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали қайталанувчи гематоген остеомиелит туфайли бир неча муваффақиятсиз операциялардан сўнг остеомиелит асосий ўчоғи, барча мавжуд суяк ичи йиринглари адекват санацияси ҳамда суяк кўмиги канали меъёрдаги бўшлиғини тўлиқ моделлашга асосланган хирургик даволаш усули ишлаб чиқилган;
суяк структураларидаги йирингли-некротик жараёнини сурункалига ўтиши сабаблари ва касаллик қайталаниб кечишининг этиопатогенетик асослари аниқланган;
сурункали қайталанувчи гематоген остеомиелит этиологик структураси ва касаллик қўзғатувчиларининг антибактериал сезгирлиги спектри аниқланган;
болаларда иммун система ҳолатининг маҳаллий яллиғланиш-фибротик ва некротик жараёнларни қувватлаб туриши ва остеомиелитнинг қайталанувчи кечишига таъсири исботланган;
сурункали қайталанувчи гематоген остеомиелит патоморфологияси ўрганилган ҳамда сурункали остеомиелит қайталанишининг ультраструктур асослари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда сурункали қайталанувчи гематоген остеомиелит диагностикасини оптималлаштириш ва хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган «Сурункали қайталанувчи гематоген остеомиелитни хирургик даволаш усули» учун Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 03377-сон патент, 2007 йил). Ишлаб чиқилган усул даволашдан кейин узоқ муддатда касаллик қайталанишининг ҳавфини 32,7 дан 1,2%гача камайтириш имконини берган;
«Сурункали гематоген остеомиелит қайталанишини аниқлаш ва хирургик даволаш тактикасини танлаш дастури» тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 январдаги 8н-д/9-сон маълумотномаси). Дастурни татбиқ этиш сурункали қайталанувчи гематоген остеомиелит билан беморларда даволаш-диагностика жараёнини ҳисобот ва мониторинг қилиш имконини берган;
«Болаларда сурункали гематоген остеомиелит» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 январдаги 8н-д/9-сон маълумотномаси). Услубий тавсияномада тақдим этилган янги ёндашув ва ишланмалар хирургик даволаш техникасини сезиларли яхшилаш ва касаллик қайталанишининг олдини олиш имконини берган;
Сурункали қайталанувчи гематоген остеомиелитни даволашни яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 2-клиникаси, Самарқанд ва Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 январдаги 8н-д/9-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Болаларда сурункали қайталанувчи гематоген остеомиелит диагностикаси ва хирургик даволашга такомиллаштирилган ёндашувни қўллаш натижасида операция бажарилган бемоларда узоқ муддатда ҳаёт сифатини яхшилаш, жароҳат йирингли асоратлар частотасини 20,3%дан 3,8%гача камайтириш, касалхонада даволаниш муддатини 31,2±2,1 дан 21,9±0,6 кунгача қисқартириш имконини берган.