Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахтамова Нилуфар Акбаржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муддатдан олдинги туғруқда акушерлик қон кетишини прогнозлаш ва профилактика килиш”, 14.00.01- Акушерлик ва гинекология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.3.PhD/Tib2994.
Илмий рахбар: Шавази Наргиз Нуралиевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
РЖ фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Рузиева Нодира Хакимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Худоярова Дилдора Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: муддатдан олдинги туғруқда патологик қон кетишини прогнозлаш ва олдини олиш бўйича чора тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муддатдан олдинги туғрукда патологик қон кетиш ривожланишининг асосий сабаблари: гемостатик тизимнинг бузилиши -29,1%, бачадон атонияси- 28,9%, йўлдошнинг нуқсонлари-9,2%, туғруқ травмалари-9,8% ва унинг учраш частотаси аниқланган;
муддатдан олдинги туғруқ кузатилган аёлларда p53 оксили, тромбомодулин,  Виллебранд омили, Д-димер кўрсаткичларининг ошиши ва антитромбин III нинг камайиши натижасида sICАМ-1, sVCАМ ҳужайра ёпишиш молекулаларининг фаоллиги ошиши аниқланган ва бу мезонлар патологик қон кетиши учун диагностик маркер эканлиги исботланган;
муддатдан олдинги туғруқни даволаш усули анъанавий давога хомиладорлик даврида антиагрегант-Дипиридамол дори воситасини ва туғруқ даврида 4-факторли протромбин комплексини қўшимча қўллаш оркали такомиллаштирилган;
илк бор муддатдан олдинги туғруқ  хавфи юкори бўлган хомиладор аёлларда ангиопротектив таъсирга эга бўлган ва эндотелиал функцияни тикловчи такомиллаштирилган даво муолажаларни қўллаш орқали патологик қон кетиш ҳолатлари 17,3% га камайганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Муддатдан олдинги туғруқда акушерлик қон кетишини прогнозлаш ва профилактика қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: муддатидан олдинги туғруқ хавфи  сабабларини ўз вақтида аниқламаслик гемостатик тизимнинг бузилиши-29,1%, бачадон атонияси-28,9%, йўлдошнинг нуқсонлари-9,2%, туғруқ травмалари-9,8% ва унинг учраши кузатилган   ва улар бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт  кенгаши томонидан 2023 йил 24 январдада 128-сон билан тасдиқланган “Эндотелиал дисфункция муддатдан олдинги туғруқ да қон кетишнинг сабаби ва ахамияти” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Она ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали акушерлик булими бўйича 23.09.2022 йилдаги  136/6-сон буйруғи билан, Самарқанд шаҳридаги 1-сон туғруқ мажмуаси патология булими бўйича 26.10.2022 йил 125/4-сон буйруғи билан,  Паяриқ туман перинатал марказига акушерлик булими бўйича  3.06.2022 йил 66/9-сонли буйруғи билан хамда Жиззах вилоят перинатал маркази патология булими буйича 24.01.2023 йилдаги 87/7-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 8 июлдаги 2-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: беморлар саломатлигининг тез вақтда қайта тикланиши, патологик қон кетишини ерта ташхислаш ва бунинг натижасида юзага келадиган асоратларини олдини олиш ҳамда ўлим кўрсаткичларини камайтиришдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: натижалар сонининг 2 бараварга ошиши имконини берди. 1 кунлик анъанавий терапиядан фойдаланиш 7 кунлик даволаш муддати билан 47000 минг сўмни ташкил етди (329 000), бир кун учун тавсия етилган комплекс терапия миқдори 59000 сўм (7 ётоқ куни учун 413000 сўм). Муддатдан олдинги туғруқ хавфи бўлган аёлларда комплекс терапия ўтказилгандан сўнг шифохонага қайта ётқизилганлар сони 2,5 баробарга камайганини инобатга олсак, тавсия етилган даволаш усулининг тежамкорлиги 1 миллион 298 минг сўмни ташкил этади.
иккинчи илмий янгилик: муддатдан олдинги туғруқ кузатилган аёлларда p53 оксили, тромбомодулин, фон Виллебранд омили, Д-димер курсаткичларининг ошиши ва антитромбин III нинг камайиши натижасида sICАМ-1, sVCАМ ҳужайра ёпишиш молекулаларининг фаоллиги ошиши аникланган ва бу мезонлар патологик қон кетиши учун диагностик маркер эканлиги исботланган ва  улар бўйича таклифлар  Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт  кенгаши томонидан 2023 йил 24 январдада 128-сон билан тасдиқланган “Эндотелиал дисфункция муддатдан олдинги туғруқ да қон кетишнинг сабаби ва ахамияти”  номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Она ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали акушерлик булими бўйича  23.09.2022 йилдаги  136/6-сон буйруғи билан, Самарқанд шаҳридаги 1-сон туғруқ мажмуаси патология булими бўйича 26.10.2022 йил 125/4-сон буйруғи билан,  Паяриқ туман перинатал марказига акушерлик булими бўйича  3.06.2022 йил 66/9-сонли буйруғи билан хамда Жиззах вилоят перинатал маркази патология булими буйича 24.01.2023 йилдаги 87/7-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 8 июлдаги 2-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқотда замонавий,  бир - бирини тўлдирувчи клиник, статистик усуллардан фойдаланиш, шунингдек, текширилган беморларнинг етарли сони, муддатидан олдин туғруқ да патогик қон кетиш хавфини камайтириш учун диагностик, прогностик ва профилактика мезонларини такомиллаштириш, статистик таҳлил усуллари тўплами, шунингдек уларни тўғри қўллаш билан, халқаро ҳамда маҳаллий тажрибалар билан таққослангани, хулосалар, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган диагностик,  даволаш ва профилактика  чора-тадбирлари алгоритми қўллаш орқали муддатидан олдинги туғруқ ни 33,1 % дан 19 % гача (бу эса 14,9 % ташкил килади) ва патологик қон кетишни 17,3% гача камайтириш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: муддатдан олдинги туғруқ ни даволаш усули анъанавий давога хомиладорлик даврида антиагрегант Дипиридамол дори воситасини ва туғруқ даврида 4-факторли протромбин комплексини кушимча куллаш оркали такомиллаштирилган ва улар бўйича таклифлар  таклифлар  Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт  кенгаши томонидан 2023 йил 24 январдада 140-сон билан тасдиқланган “Муддатдан олдинги туғруқ хавфи булган аёлларни олиб бориш тактикаса”  номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Она ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали акушерлик булими бўйича  23.09.2022 йилдаги  136/6-сон буйруғи билан, Самарқанд шаҳридаги 1-сон туғруқ мажмуаси патология булими бўйича 26.10.2022 йил 125/4-сон буйруғи билан,  Паяриқ туман перинатал марказига акушерлик булими бўйича  3.06.2022 йил 66/9-сонли буйруғи билан хамда Жиззах вилоят перинатал маркази патология булими буйича 24.01.2023 йилдаги 87/7-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 8 июлдаги 2-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқотда замонавий,  бир - бирини тўлдирувчи клиник, статистик усуллардан фойдаланиш, шунингдек, текширилган беморларнинг етарли сони, муддатидан олдин туғруқ да патологик қон кетиш  хавфини камайтириш учун диагностик, прогностик ва профилактика мезонларини такомиллаштириш, статистик таҳлил усуллари тўплами, шунингдек уларни тўғри қўллаш билан, халқаро ҳамда маҳаллий тажрибалар билан таққослангани, хулосалар, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади. Иқтисодий самарадорлиги: 1 кунлик анъанавий терапиядан фойдаланиш 7 кунлик даволаш муддати билан 47000 минг сўмни ташкил этди 329000, бир кун учун тавсия этилган комплекс терапия миқдори 59000 сўм 7 ётоқ куни учун 413000 сўм. Муддатдан олдинги туғруқ да эндотелиал дисфункция билан оғриган аёлларда комплекс терапия ўтказилгандан сўнг туғруқ мажмуасига қайта ётқизилганлар сони 2,5 баробарга камайганини инобатга олсак, тавсия этилган даволаш усулининг тежамкорлиги 1 миллион 298 минг сўмни ташкил этади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор муддатдан олдинги туғруқ  хавфи юкори булган хомиладор аёлларда ангиопротектив таъсирга эга бўлган ва эндотелиал функцияни тикловчи такомиллаштирилган даво муолажаларни куллаш оркали патологик қон кетиш ҳолатларини 17,3% га камайтириши исботланган ва улар бўйича таклифлар  Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт  кенгаши томонидан 2023 йил 24 январдада 140-сон билан тасдиқланган “Муддатдан олдинги туғруқ хавфи булган аёлларни олиб бориш тактикаса”   номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Она ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали акушерлик булими бўйича  23.09.2022 йилдаги  136/6-сон буйруғи билан, Самарқанд шаҳридаги 1-сон туғруқ мажмуаси патология булими бўйича 26.10.2022 йил 125/4-сон буйруғи билан,  Паяриқ туман перинатал марказига акушерлик булими бўйича  3.06.2022 йил 66/9-сонли буйруғи билан хамда Жиззах вилоят перинатал маркази патология булими буйича 24.01.2023 йилдаги 87/7-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 8 июлдаги 2-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: муддатдан олдинги туғруқ да акушерлик қон кетишининг ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чикарилди ва тадқиқотда замонавий, бир - бирини тўлдирувчи клиник, статистик усуллардан фойдаланиш, шунингдек, текширилган беморларнинг етарли сони, муддатидан олдин туғруқ да патологик қон кетиш хавфини камайтириш учун диагностик, прогностик ва профилактика мезонларини такомиллаштириш, статистик таҳлил усуллари тўплами, шунингдек уларни тўғри қўллаш билан, халқаро ҳамда маҳаллий тажрибалар билан таққослангани, хулосалар, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади. Иқтисодий самарадорлиги: 1 кунлик анъанавий терапия миқдори 47000 минг сўмни ташкил этади, давомийлиги 7 ётоқ куни, яъни 329000 сум, таклиф қилинган комплекс терапия миқдори бир кунда 59000 сўмни, яъни 413000 сўм. Эндотелиал дисфункция билан огриган аёлларда комплекс терапиядан сўнг  иқтисодий самарадорлик даволаш нархи хисобида 1 кунга 12.000 сумни, 7 кун хисобига эса 84000 ни туғруқ мажмуасига такрорий ётқизиш сони 2,5 баравар камайишини ҳисобга эса 210000  ташкил қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish